язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Ўзбекистон Республикасининг 16.09.2005 й. ЎРҚ-6-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда "Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 08.07.2005 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.08.2005 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.09.2005 й.

N ЎРҚ-6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ

КОДЕКСИГА ҲАМДА “ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАР

ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ВА УЛАРНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 8 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2005 йил 27 августда маъқулланган


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги 611-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 93-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 3-моддаси:

тўртинчи қисмидаги “чет эл инвестицияларига” деган сўзлар “чет эллик инвесторларга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш инвестициялаш шарт-шароитларини ёмонлаштириш ҳисобланади:

чет эллик инвесторга тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадларга солиқ миқдорининг (ставкаларининг) кўпайтирилиши;

чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўтказиладиган даромадини (фойдасини) ўз мамлакатига қайтариш тартиб-таомилини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайтирувчи қўшимча талабларнинг жорий этилиши, бундан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, чет эллик инвестор - жисмоний шахс содир этган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг ҳал қилув қарорига мувофиқ маблағларни ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда ваколатли давлат органи томонидан чет эллик инвесторнинг маблағларини қонун ҳужжатларини камситмайдиган тарзда қўллаш шароитида ўз мамлакатига қайтаришни тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;

инвестициялашни амалга ошириш ҳажмларига нисбатан миқдорий чеклашларнинг ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талабларнинг, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш тарзида, жорий этилиши;

чет эллик инвесторнинг корхоналар устав фондларида (устав капиталларида) улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашларнинг жорий этилиши;

чет эллик инвесторларнинг - жисмоний шахсларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасида қўшимча тартиб-таомилларнинг, шунингдек чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талабларнинг жорий этилиши.

Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қоидаларини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”;

бешинчи-саккизинчи қисмлари тегишинча еттинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин.



3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И.Каримов



"Халқ сўзи", 2005 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 37-38-сон, 278-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2005 йил, 9-сон, 310-модда