язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 627-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 627-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1991 йил 14 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 182-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1. Биринчи модданинг биринчи сатридаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти" деган сўзлар "Ташқи иқтисодий фаолият" деган сўзлар билан, "ташқи иқтисодий ҳамкорлик ўрнатишга" деган сўзлар эса "ўзаро фойдали ҳамкорлик ўрнатишга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-модда чиқариб ташлансин. Кейинги моддаларнинг тартиб рақами тегишли равишда ўзгартирилсин.


3. 4-моддадаги "ва СССР" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 6-моддадаги "ССР Иттифоқи ихтиёрига берилган масалаларда СССР Қонунлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари.

Қорақалпоғистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан белгиланади".


6. 10-модданинг иккинчи қисмидаги "совет фуқаролари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 11-модданинг сарлавҳасидаги ва биринчи қисмидаги "ва ССР Иттифоқи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Шу модданинг иккинчи қисмидаги "ёхуд СССРнинг савдо ёки бошқа ваколатхоналари ҳузурида республика ваколатхоналари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 12-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг қонунларига мувофиқ чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг юридик шахслари ҳамда фуқаролари иштирокида халқаро иқтисодий ташкилотлар ва молия ташкилотлари тузилиши мумкин".

12-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар тузилиши мумкин, бу зоналарда хўжалик фаолиятини амалга ошириш шартлари Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан белгиланади".


9. 13-модданинг еттинчи хатбошисидаги "СССР давлат чегараси орқали" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 17-модданинг биринчи қисмидаги "6-моддасида" деган сўзлар "5-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 18-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар "давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов