язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 628-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 628-ХII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 14 июнда қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, 8-сон, 184-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин.


1. Кириш қисмидақтисодий" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. 1-моддада:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет эллик инвесторлар бўлишлари мумкин".

3. 3-моддада:

иккинчи хатбоши "корхоналар" деган сўздан кейин "ва" боғловчиси ўрнига "банклар", суғурта компаниялари ва бошқа" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мустақил равишда ёки юридик ва жисмоний шахслар иштирокида мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан, ердан ва табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш йўли билан инвестицияларни амалга оширишлари мумкин".


4. 5-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5-модда. Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими "Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари давлат-ҳуқуқий ҳимояси билан таъминланадилар. Чет эл инвестицияларининг ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикасининг шунга ўхшаш корхоналари, ташкилотлари ва фуқаролари учун белгиланган тегишли режимга қараганда ноқулай бўлиши мумкин эмас.

Иқтисодиётнинг нуфузли тармоқларига йўлланадиган чет эл инвестициялари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қўшимча имтиёзлар белгилаши мумкин.


5. 6-моддада: иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ лицензия олиш керак бўлган фаолият турлари билан шуғулланиш учун чет эллик инвестор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси белгилаб берадиган тартибда лицензия олиши шарт.


6. 7-модда чиқариб ташлансин, моддаларнинг тартиб рақами ҳам шунга мувофиқ ўзгартирилсин: 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30., 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40 ва 41-моддалар тегишинча 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39 ва 40-модда деб ҳисоблансин.


7. 7-моддада:

биринчи қисмдан "Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм чиқариб ташлансин.


8. 9-моддада:

иккинчи қисмнинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг давлат идоралари чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқларини камситувчи норматив ҳужжатлар қабул қилган тақдирда, уларга етказилган зарар ана шу идоралар томонидан суд йўли билан тўланади";

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин: .

"Давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳолда амалга ошираётган хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас."


9. 10-моддада:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл инвестициялари реквизиция қилинмаслиги керак, табиий офат, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар бундан мустасно.. Реквизиция қилиш ҳақидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади. Шунақа ҳолларда чет эллик инвесторга тўланадиган товон пули бошқаларга тўланадиган товон пули билан баб-баравар бўлиши лозим".


10. 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Фойдани ва пулни чет эл валютасида

ўтказишнинг кафолатлари


Чет эллик инвесторларга уларнинг қонуний фаолият натижасида олган фойдаси ва бошқа пулларининг чет элга ўтказилиши кафолатланади".


11. 12-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистон Республикасида олган фойдаси республика ҳудудида такрор инвестиция қилиниши ёки мулк эгасининг ихтиёрига кўра ўзгача тарзда фойдаланилиши мумкин. Чет эллик инвесторлар республика банкларида исталган валютада юритиладиган ҳисоб рақамларига ҳеч қандай чеклашсиз эга бўлишлари мумкин".


12. 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Қўшма корхона тузиш


Қўшма корхоналар янги юридик шахс ташкил этиш йўли билан ёки чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиб турган корхонада улуш сотиб олиши йўли билан барпо этилади.

Қўшма корхона барпо этиш тўғрисидаги қарорни чет эллик инвестор ва Ўзбекистон Республикасидаги корхона эгаси қабул қиладилар".


13. 14-моддада:

биринчи қисмдаги "жаҳон бозори нархларида, бундай нархлар бўлмаган тақдирда эса" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


14. 15-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"15-модда. Чет эл корхонасини очиш


Бир ёки бир нечта чет эл инвестори Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эл корхонасини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ очиши мумкин".


15. 16-моддада:

биринчи қисмдаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


16. 17-моддада:

биринчи қисмдаги "Ўзбекистон Республикаси қонунларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни тузиш учун белгиланган шартларга риоя этган ҳолда" деган сўзлар "ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари очилиши мумкин".


17. 18-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхоналарнинг хўжалик уюшмалари"


18. 20-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни лицензиясиз экспорт қилишга ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ҳамда ички бозорда реализация қилиш учун маҳсулот импорт қилишга ҳаклидир. Ўзи ишлаб чиқарган, экспортга етказиб бериладиган маҳсулотни ҳамда ўзининг эҳтиёжлари учун корхона томонидан импорт қилинадиган маҳсулотни аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси товар яратилишининг жаҳон амалиётига монанд қоидалари асосида белгилаб беради".


19. 23-моддада:

иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқларга доир қонунларда назарда тутилган имтиёзлардан ташқари уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси солиқ соҳасида қўшимча имтиёзлар бериши мумкин".


20. 24-модданинг номидаги "текшириш" деган сўз "назорат қилиш" деб ва шу модда биринчи қисмидаги "текширадилар" деган сўз "назорат қиладилар" деб ўзгартирилсин.


21. 27-моддада:

иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасидаги чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар ихтироларга патент олиш ҳамда саноат намуналарини жорий этишни Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширадилар".


22. 29-моддада:

иккинчи қисмдаги охирги жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бу ходимлар оладиган иш ҳақларини ва қонуний йўл билан топилган бошқа даромадларини чет давлатларга ўтказишлари мумкин".


23. 30-моддада:

учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхона Ўзбекистон Республикаси ходимларининг ва чет эллик ходимларнинг давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ажратмаларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ходимларининг пенсия таъминотига ажратмаларни амалдаги қонунларга мувофиқ тўлайди".


24. 31-моддада:

биринчи қисмнинг учинчи жумласидаги "совет" деган сўз "рубль" деган сўз билан алмаштирилсин.


25. 32-моддада:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи, тўртинчи қисм эса учинчи қисм деб ҳисоблансин;

модда қуйидаги мазмундаги янги, тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда ишдан бўшатилаётган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига қонунларга мувофиқ риоя этиш кафолатланади".


26. 33-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"33-модда. Қўшма корхонадан чиқишда мол-мулкни тақсимлаш


"Чет эллик инвестор қўшма корхонадан бутунлай чиққанда ёки бу корхона тугатилган тақдирда корхона мол-мулкидаги ўз улушини бозор қийматига мувофиқ пул ёки товар шаклида қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда бошқа қатнашчиларга қўшма корхонадан чиқаётган ажнабий қатнашчининг улушини сотиб олиш ҳуқуқи берилади.


27. 34-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"34-модда. Давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олиш


Чет эллик инвестор давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини қонунларда белгилаб қўйилган тартибда сотиб олади".


28. 35-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"35-модда. Юридик шахсларнинг қимматбаҳо

қоғозларини сотиб олиш


Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг акциялари ва бошқа қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишга ҳақлидирлар. Уларни сотиб олиш тартиби ва шартлари қонунлар билан белгилаб қўйилади".


29. VII бўлимнинг номи ўзгартирилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ОЛИШИ, ИЖАРА ВА КОНЦЕССИЯ

ШАРТНОМАЛАРИ".


30. 36-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик инвесторларга ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга шартнома шартларида кўрсатилган муддатга ер ижарага берилиши мумкин".


31. 37-моддада:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик инвесторларга мол-мулкни ижарага бериш ижарага берувчи томонидан шартномалар асосида ҳамда қонунларга мувофиқ амалга оширилади";

иккинчи қисм чиқариб ташлансин.


32. 38-моддада: биринчи қисмдаги "тикланадиган ва тиклаб бўлмайдиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


33. VIII бўлимнинг номи ўзгартирилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"НИЗОЛАРНИ ҚАРАБ ЧИҚИШ ВА ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР".


34. 39-моддада:

иккинчи қисмдаги "низолар Ўзбекистон Республикаси судларида" деган сўзлар "низолар Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов