язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2005 й. ПҚ-26-сон "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2005 й.

N ПҚ-26



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Импорт операцияларини бож-тариф билан батартиб бошқаришни такомиллаштириш, товарларнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришни янада тартибга солиш, маҳаллий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2. Белгилансинки, 2005 йилнинг 1 апрелигача божхонанинг "вақтинча сақлаш" режимига жойлаштирилган товарларни эркин муомалага чиқариш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли ва "Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 7 январдаги 4-сонли қарорлари билан тасдиқланган ставкалар 2005 йилнинг 1 майига қадар қўлланилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатларида белгиланган ТН ТИФ кодлари гуруҳларига мансуб, илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича амалга оширилади.

Бунда илгари фойдаланишда бўлган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилиш улар тайёрланган вақтдан бошлаб 5 йил ўтгач Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорисиз амалга оширилади.

4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Раниев зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 10-11-сон, 72-модда