язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2008 й. ПФ-4059-сон "Навоий вилоятида эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.12.2008 й.

N ПФ-4059


НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида "Навоий" эркин иқтисодий зона (кейинги ўринларда - ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Навоий" эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши - замонавий хорижий юқори унумли асбоб-ускуналар ва техника, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқаришдан иборат этиб белгилансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

"Навоий" эркин иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

алоҳида ҳуқуқий тартиб, шу жумладан, солиқ, валюта ва божхона тартиби фақат ЭИЗ ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва ЭИЗ дирекцияси томонидан рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар учун амал қилади;

эркин иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади;

"Навоий" эркин иқтисодий зона ташкил этилган барча ҳудуд ЭИЗ фаолият кўрсатадиган бутун давр мобайнида фойдаланиш ва бошқариш учун Маъмурий кенгашга берилади;

"Навоий" эркин иқтисодий зона дирекцияси хўжалик юритувчи субъектларга ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини субижарага топшириш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга бериш, ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, уларни улуш сифатида устав капиталига қўшиш ҳуқуқисиз ижарага беради. ЭИЗ ҳудудида ер участкаларини сотиш ва бошқача тарзда ўзгага бериш тақиқланади.

5. "Навоий" эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга қуйидагилар рухсат этилсин:

улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган иш ва хизматларнинг ҳақини хорижий валютада тўлаш;

экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг уларга қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.


6. "Навоий" эркин иқтисодий зонада рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигининг солиқ тўловчилар аҳволини ёмонлаштирувчи ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин, акциз солиғига тортиладиган товарларнинг солиққа тортилишини тартибга солувчи ҳужжатлар бундан мустасно.

7. Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат архитектура-қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ЭИИЗни жойлаштириш учун зарур бўлган ер майдони бўйича, унинг чегаралари аниқ кўрсатилган ҳолда, таклифлар киритсин;

бир ой муддатда, танланган ер участкаси маъқуллангандан кейин, уни эркин индустриал-иқтисодий зона яратиш мақсадида белгиланган тартибда ажратсин, уни зарур кадастр материаллари билан расмийлаштирсин ҳамда ЭИИЗ Маъмурий кенгашига у фаолият кўрсатадиган муддатга фойдаланиш ва бошқариш учун берсин;

2009 йил 1 мартгача бўлган муддатда мазкур зона ҳудудини барпо этишнинг, шу жумладан, зарур муҳандислик коммуникациялари ва сервис хизматларини ташкил этишнинг дастлабки режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

2010 йил 1 январгача бўлган муддатда эркин индустриал-иқтисодий зонанинг Бош режасини ва зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона тўғрисидаги низомни тасдиқласин ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин;

2009 йил 1 январгача бўлган муддатда Навоий вилоятидаги эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тезкор бошқариш ва давлат томонидан тартибга солиш вазифаларини амалга ошириш учун ЭИИЗнинг Маъмурий кенгашини ташкил этсин;

уч ой муддатда иловага мувофиқ рўйхат бўйича "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, зарурат бўлганда, Инвестиция дастурларини шакллантиришда ЭИЗни ривожлантиришнинг тасдиқланган Бош режасига ва тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ эркин индустриал-иқтисодий зонанинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этишга маблағларни назарда тутсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 2 декабрдаги

ПФ-4059-сонли Фармонига

ИЛОВА



"Навоий" эркин иқтисодий зона фаолиятини

мувофиқлаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

N

Ҳужжат номи


Масъул ижрочилар


1.

"Навоий" эркин иқтисодий зона Маъмурий кенгаши ва дирекцияси тўғрисида низом

  

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги


2.

"Навоий" ЭИЗда жойлаштириш учун инвесторлар танловини ўтказиш тартиби тўғрисида низом

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси


3.

"Навоий" ЭИЗнинг хўжалик фаолияти қатнашчиларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом

  

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Навоий" ЭИЗ ҳудудига кириш, чиқиб кетиш, ҳудудда бўлиш ва меҳнатга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом

  

Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги


  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 49-сон, 478-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 684-модда