Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.1995 й. 258-сон "Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.1995 й.

N 258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЯНГИ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий этиш ҳамда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни зарур миқдордаги меҳнат дафтарчалари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ходимларга илгари берилган амалдаги меҳнат дафтарчалари алмаштирилмайди.


2. Белгилаб қўйилсинки, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, беш кундан ортик, ишлаган барча ходимлар учун юритилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ижтимоий суғурта жамғармаси Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


4. “Шарқ” нашриёт-матбаа концернига янги меҳнат дафтарчаларини ва уларга "қўшимча варақлар”ни ўз ҳисобидан 2 ой муддатда чоп этиш топширилсин. Меҳнат вазирлиги меҳнат дафтарчаларини манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ тарқатсин ва ушбу масала бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикасида меҳнат дафтарчалари қорақалпоқ ва ўзбек тилларида юритилади.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 6 июлдаги

258-сон қарорига

ИЛОВА



МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ


Ўзбекистон Республикаси герби                               ГТ-1 N 0000000


Фамилияси, исми ва отасининг исми__________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


Туғилган вақти ____________________________________________________

(йил, ой, кун)

Маълумоти ________________________________________________________

(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника,

ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус

(касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий

(бакалавр), олий (магистр))


Касби, мутахассислиги______________________________________________


Тўлдирилган санаси 19____йил "_____"_______________________________


Дафтарча эгасининг имзоси _________________________________________

___________________________________________________________________



М.Ў.



Меҳнат дафтарчаларини беришга масъул

бўлган шахснинг имзоси, фамилияси,

исми ва отасининг исми

________________________________________

(имзо аниқ бўлиши керак)



Иши тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Сана


Ишга қабул қилиш, бошқа ишга

ўтказиш ва ишдан бўшатиш

тўғрисидаги маълумотлар


Қайси ҳужжатга

асосан ёзилган

(санаси, тартиб

рақами)


йил


ой


кун


1

2

3


4


Рағбатлантириш тўғрисидаги маълумотлар ГТ-1 N

Т/р

Сана


Орденлар ва медаллар билан

мукофотлаш, фаҳрий унвонлар

бериш, ишдаги ютуқлари учун

рағбатлантириш тўғрисидаги

маълумотлар


Қайси

ҳужжатга асосан

мукофотланган

(санаси, тартиб

рақами)


йил


ой


кун


1

2

3


4


        




































Время: 0.2296
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш