Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2011 й. ПҚ-1524-сон "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.05.2011 й.

N ПҚ-1524


НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ

ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан омилкорлик билан, оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаб берадиган таъсирчан ҳуқуқий механизмни яратиш мақсадида:


1. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси зиммасига Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ишчи органи вазифаси юклатилсин.


3. Қуйидагилар:

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага** мувофиқ;

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


4. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси (Р.С. Азимов):

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришни мазкур қарорга қатъиян мувофиқ равишда амалга оширсин;

уч ой муддатда аввал берилган лицензиялар эгаларининг ушбу қарор билан белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг лицензияларини қайта расмийлаштириш ёки эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини тугатиш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан амалий назоратни таъминласин, лицензияга эга бўлмасдан туриб уларнинг қазиб олинишига йўл қўймасин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) 1-илова берилмайди.

**) 2 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 222-модда.






















































Время: 0.0101
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш