язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2005 й. ПҚ-183-сон "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2005 й.

N ПҚ-183



ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш борасидаги чора-тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш натижасида экспорт таркибида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда - тайёр маҳсулот ва хизматлар улуши кўпайди, ташқи савдо айланмасида барқарор ижобий сальдо таъминланмоқда.

Шу билан бир қаторда ташқи савдо фаолиятини ташкил этиш ва божхона расмийлаштируви тизимида жиддий камчиликлар ва амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари мавжуд. Божхона органлари томонидан паст сифатли, сертификатланмаган истеъмол маҳсулотларини республикага ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш бўйича зарур назорат таъминланмаяпти. Импортёрлар томонидан олиб келинаётган маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини қўпол равишда бузиш, баён этилаётган қийматни сунъий равишда пасайтириш, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш каби фактлар мавжуд.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан фойдаланиш ўрнига уларни маҳаллийлаштириш, ўзининг валюта маблағлари оқимини таъминловчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтириш жараёни суст бормоқда.

Ташқи савдо айланмаси балансини ошириш, экспорт-импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни тобора такомиллаштириш, корхоналарни модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:


1. 2005 йилнинг 1 ноябридан бошлаб:

3. Белгилаб қўйилсинки, ягона ер солиғи тўлайдиган ва ҚҚС тўлашдан озод қилинган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига берилган имтиёзлар товарларни импорт қилишга эмас, балки фақат уларнинг асосий фаолиятига дахлдордир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Олий хўжалик суди бу борадаги қонунбузарликларга қатъиян чек қўйсин ва амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидалари тўғри бажарилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

импорт шартномаларининг божхона расмийлаштируви устидан таъсирчан назорат ўрнатсин, импорт қилинаётган товарларнинг амалдаги миқдори ва рўйхати божхона декларациясида келтирилган маълумотлар билан тўла мос бўлишига ҳамда товарнинг кўрсатилган қиймати асослилигига алоҳида эътибор қаратсин;

товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали ўтиши устидан назоратни кучайтирсин, товарларнинг ноқонуний йўл билан олиб кирилиши фактларига қатъиян чек қўйсин, божхона қонунчилиги бузилган тақдирда ҳуқуқбузарлик предметларини белгиланган тартибда давлат фойдасига мусодара қилсин.


5.

Идоралараро божхона-тариф кенгаши ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ ташқи савдо айланмаси ҳажми ва таркиби мутаносиблиги устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда зарур ҳолларда экспорт-импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага* мувофиқ 2005 йилнинг 1 ноябридан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 304-модда.