язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.10.2011 й. ПФ-4374-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.10.2011 й.

N ПФ-4374



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 27 октябрдаги

ПФ-4374-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги ПФ-616-сон Фармонининг 2-банди чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 10-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи - тўққизинчи хатбошилар билан ўзгартирилсин:

"Хориждан валюта тушумининг 30 банк куни муддатидан кечиктириб туширилишига йўл қўйган юридик шахс-резидентлар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар ўтганидан сўнг республика бюджети даромадига қуйидаги миқдорда жарима тўлайдилар:

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кун кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг 10 фоизи эквивалентида;

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 20 фоизи эквивалентида;

валюта тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечиктирилган ҳолларда - келиб тушмаган валюта маблағи суммасининг қўшимча 70 фоизи эквивалентида".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сон Фармонининг 2-банди чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармонининг 5-бандида:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи-учинчи хатбошилар биринчи-иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ-649-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 43-44-сон, 461-модда


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, 10-сон, 290-модда