Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2001 й. 139-сон "Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2001 й.

N 139



ТОШКЕНТ МЕТРОПОЛИТЕНИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва пойтахт меҳмонларининг йўловчилар ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ҳамда Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунининг 10 йиллигига ишга туширилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2001 йилда 20 та метро вагони ва улар учун эҳтиёт қисмлар харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси Россия Федерациясининг "Метровагонмаш" ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқариладиган умумий қиймати 10766 минг АҚШ доллари бўлган 20 та метро вагони ва улар учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилиши юзасидан контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


2. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси:

- Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2001 йил май-июль ойларида вагонлар етказиб берилишини;

- иловага мувофиқ ушбу контрактни маблағ билан таъминлаш схемасига биноан белгиланган муддатларда тўловлар амалга оширилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2001-2003 йилларда мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлаш учун шаҳар маҳаллий бюджетидан зарур маблағлар ажратсин.


4. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси томонидан кўрсатиб ўтилган лойиҳа бўйича импорт қилинадиган метро вагонлари ва улар учун эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштиришидан ташқари) озод этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Исаев, Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 мартдаги

139-сон қарорига

ИЛОВА



2001-2003 йилларда 20 та метро

вагони қийматини тўлаш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Тўловлар миқдори

Тўловлар муддати

контракт қийматига

нисбатан фоиз ҳисобида

минг АҚШ доллари

ҳисобида

1.

15


1614,9

2001 йил март

2.

10


1076,6

2001 йил 1 август

3.

25


2691,5

2002 йил 1 июль

4.

25


2691,5

2003 йил 1 январь

5.

25


2691,5

2003 йил 1 апрель

Жами:


10766,0


Изоҳ: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маҳаллий бюджет бўйича жорий даромадлари сўм ва валютадаги харажатлар манбалари ҳисобланади.








































Время: 0.1251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск