Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.12.2013 й. 341-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 декабрдаги

341-сон қарорига

ИЛОВА


"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий

зонасида алоҳида валюта режими

фаолияти тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ деб аталади) алоҳида валюта режими фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши фақат "Навоий" ЭИИЗ дирекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари деб аталади) томонидан фақат "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятга татбиқ этилади.


3. Ушбу Низом мақсадлари учун валютани тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларида фойдаланиладиган тушунчалар қўлланилади.


4. Ушбу Низомда назарда тутилмаган валюта операцияларини амалга ошириш тартиботлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. "НАВОИЙ" ЭИИЗ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ТОМОНИДАН ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари хизмат кўрсатиш учун ваколатли банкларни мустақил танлайдилар ва Ўзбекистон Республикасининг бир ёки бир неча ваколатли банкларида (кейинги ўринларда ваколатли банк деб аталади) хорижий валютада ҳисоб рақамлари очишга ҳақлидир.


6. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатини олган ҳолда чет элдаги банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлиш ҳуқуқига ҳам эгадир.


7. Хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларини, шунингдек талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамларини очиш учун "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ваколатли банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) ҳисоб рақамлари очишга ариза;

б) башарти қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган солиқ тўловчининг идентификация рақамини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги шаҳодатноманинг нусхаси;

г) имзолар намуналари ва туширилган муҳр изи билан биргаликда карточкаларнинг икки нусхаси.


8. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг хорижий валютадаги маблағлари ваколатли банкларнинг ҳисоб рақамларида сақланади ва улар томонидан ушбу Низомга мувофиқ мустақил равишда фойдаланилади.

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг чет элдаги банкларда очилган ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги маблағларини сақлаш чет элдаги банкларда ҳисоб рақамлари очишга рухсат беришига асос бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


9. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан олинадиган хорижий валютадаги тушум, шу жумладан, товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинадиган хорижий валютадаги тушум ваколатли банкларда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши шарт.

"Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг чет элдаги банкларда очилган ҳисоб рақамига хорижий валютада маблағлар тушиши чет элдаги банкларда ҳисоб рақамлари очишга рухсат беришга асос бўлган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


10. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларига қуйидагиларга рухсат берилади:

улар ўртасида тузилган шартномалар ва контрактлар бўйича ҳисоб-китоб ва тўловларни ЭИИЗ ҳудудида хорижий валютада амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ва хизматларнинг ҳақини эркин алмаштириладиган валютада тўлаш;

экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоб қилишнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланиш.


11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган, "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ҳисобланмаган хўжалик юритувчи субъектлар товарлар, ишлар ва хизматларни "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларига хорижий валютага сотишга ҳақлидир.


12. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг валюта ҳисоб рақамларига Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида:

а) ташқи савдони амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича;

б) "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари билан тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ тўловлар бўйича;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатли банклар орқали сотиб олинган;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда - "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан олинган нақд хорижий валюта;

д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг устав фондига (устав капиталига) қўшилган;

е) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган кредитлар, хорижий инвестициялар ва қарзлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича;

ж) пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловлар бўйича;

з) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича;

и) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чет элдан беғараз ёрдам шаклида тушган;

к) бошқа банкларда очилган ҳисоб рақами эгасининг бошқа ҳисоб рақамларидан ўтказилган;

л) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ҳолатларда хорижий валютада маблағлар ўтказилиши мумкин.


13. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларида "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг валюта ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги маблағлар ҳисоб рақами эгасининг фармойишига кўра:

а) жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тўловлар бўйича ўтказилиши;

б) тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ҳисоб рақамларига ўтказилиши;

в) товарлар, ишлар ва хизматлар етказилиб берилганлиги учун ҳақ тўлашга бошқа хўжалик юритувчи субъектлар - Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳисоб рақамларига юборилиши;

г) белгиланган тартибда ваколатли банкнинг хорижий валютадаги операциялари бўйича воситачилик тақдирлаш ҳақини тўлаш, ходимларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлаш учун (шу жумладан, нақд тўлаш учун) фойдаланилиши;

д) кредитлар, қарзлар, фоизларни қайтариш ҳисобига фойдаланилиши;

е) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) киритиш бўйича харажатларга ўтказилиши;

ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат кўрсатувчи банкка сотилиши;

з) "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари ходимлари - норезидентларнинг иш ҳақини тўлаш учун фойдаланилиши;

и) ҳисоб рақами эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли банкларида очилган бошқа ҳисоб рақамларига ўтказилиши;

к) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;

л) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда фойдаланилиши мумкин.


14. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг чет элдаги банкларда очилган ҳисоб рақамлари орқали маблағларнинг барча ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги банкларда ҳисоб рақамлари очишга рухсат беришга асос бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.


15. Ички валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртманома ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан ваколатли банклар орқали амалга оширилади.



III. ЭКСПОРТ-ИМПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ

ВА МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

16. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт ва импорт контрактлари мониторингини олиб бориш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.


17. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари экспорт қилинадиган (импорт қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир.


18. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


19. Экспорт қилувчилар юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий валютадаги тушум уларнинг ҳисоб рақамларига ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


V. НАЗОРАТ ВА ҲИСОБОТ


26. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари томонидан амалга ошириладиган валюта операцияларининг тўғрилигини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


27. Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакл бўйича ва муддатларда "Навоий" ЭИИЗ ҳудудида амалга ошириладиган валюта операциялари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳисобот тақдим этадилар.


28. "Навоий" ЭИИЗнинг ушбу Низом талабларини ва валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қатнашчилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 695-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 12-сон, 95-модда






































Время: 0.1501
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск