Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2001 й. 193-сон "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг пиллакашлик корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2001 й.

N 193



"ЎЗБЕКЕНГИЛСАНОАТ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ

ПИЛЛАКАШЛИК КОРХОНАЛАРИНИ ТЕХНИКА

БИЛАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА


Пиллани қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш асосида ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, шунингдек пиллакашлик корхоналарининг экспорт имкониятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбек ипаги" уюшмасининг 2001-2002 йилларда тармоқнинг пиллакашлик корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш, 2005 йилда ипак ип хом ашёси ишлаб чиқаришни 2525 тоннага етказиш тўғрисидаги таклифига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбек ипаги" уюшмасининг пиллакашлик корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш бўйича умумий қиймати 24,96 млн АҚШ доллари бўлган лойиҳасини маблағ билан таъминлаш 2-иловага мувофиқ:

- Корея Республикаси Эксимбанкининг 12,75 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини (кўрсатиб ўтилган контрактлар қийматининг 85 фоизи) қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига;

- экспорт қилинадиган ипак хом ашёси учун "IDM Corporation" фирмасининг 2,25 млн АҚШ доллари (контрактлар қийматининг 15 фоизи) миқдоридаги аванс тўловлари ҳисобига;

- "Ўзбек ипаги" уюшмасининг импорт жиҳозларни монтаж қилиш бўйича иш ҳажмларига кирмайдиган қурилиш-монтаж ишлари харажатларини қоплаш учун 6,43 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари ҳисобига;

- айланма маблағларни тўлдиришга йўналтириладиган, 3,53 млн АҚШ долларига тенг бўлган миллий валютадаги кредитлар ҳисобига амалга оширилади.


3. Белгилансинки, хорижий банкнинг кредитини асосий қарз, фоизлар, суғурта мукофоти, воситачилик ҳақи ва кредитга хизмат кўрсатиш юзасидан бошқа харажатлар бўйича қайтариш 2007 йилдан бошлаб "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси томонидан, компания корхоналарининг хўжалик фаолияти натижасида тушадиган ўз валюта маблағлари ҳисобига 3-иловага мувофиқ прогноз жадвали бўйича амалга оширилади.

4. "Ўзбек ипаги" уюшмаси томонидан "IDM Corporation" фирмаси (Корея Республикаси) билан:

- технологик жиҳозлар етказиб бериш, уларни келтириш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва кадрларни ўқитиш юзасидан қиймати 15 млн АҚШ доллари бўлган;

- Корея Республикаси Эксимбанки кредити бўйича мажбуриятларни ва "IDM Corporation" фирмаси олдидаги мажбуриятларни бажариш учун техника билан қайта жиҳозланадиган корхоналарнинг янги ишга тушириладиган жиҳозларида ишлаб чиқарилган ипак ип хом ашёсининг 80 фоизини экспорт қилиш юзасидан контрактлар тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Корея Республикаси Эксимбанкининг кредит ресурсларини белгиланган тартибда жалб этсин ва уларни ушбу қарорга мувофиқ қайта молиялаштирсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича Корея Республикаси Эксимбанкига ҳамда "Ўзбек ипаги" уюшмасининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда кафолатномалар беришга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корея Республикаси Эксимбанкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатномаси юзасидан юридик хулосани кредит битимига иловада белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


8. "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи пиллакашлик корхоналари ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналар, хизматлар ва эҳтиёт қисмларни импорт қилишда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.

9. Махфий.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун келувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар беришни, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни таъминласинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.












































Время: 0.1048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск