Внимание!

NB! Мазкур Конунга 2024 йил май ойидан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР 14.02.2024 й. ЎРК-907-сон Конунига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 20.01.2014 й. ЎРҚ-365-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.12.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2013 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.01.2014 й.

N ЎРҚ-365

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 4 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида"ги 425-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 43-модда; 1993 йил, N 5, 236-модда; 1994 йил, N 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 153-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 97-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модданинг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) қуйидаги мазмундаги 155-1 ва 155-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"155-1-модда. Тайёрланаётган ёки содир этилган

террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар

ва фактларни хабар қилмаслик


Ушбу Кодекснинг 155, 155-2, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, -

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:

а) одам ўлишига;

б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


155-2-модда. Террорчилик фаолиятини амалга

ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш


Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан, мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 255-1 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади".


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 242-модданинг 2-банди чиқариб ташлансин;


2) 243-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"243-модда. Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи

комиссияларнинг ваколатлари


Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир";


3) 246-модда чиқариб ташлансин;


4) 268-1-модданинг номидаги, биринчи қисмидаги, иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Монополиядан чиқариш", "монополиядан чиқариш" деган сўзлар тегишинча "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш", "хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 309-модданинг тўртинчи қисмидаги "ушбу Кодекснинг 242-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи бандларида" деган сўзлар "ушбу Кодекс 242-моддасининг 1 ва 3-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 59-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 4, 183-модда; 2010 йил, N 10, 380-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 23-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 25-модданинг:

номидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, N 9, 489-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 49-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 111-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637, 640-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"14-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги

ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари


Партия гуруҳи - сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, халқ депутатлари Кенгашида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси.

Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари Кенгашига сайланган депутат фақат шу партиянинг партия гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан рўйхатга олинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда шаҳарлар (вилоятлар марказлари) Кенгашларидаги партия гуруҳлари уларда тегишли сиёсий партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари Кенгашига сайланган камида беш нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади.

Партия гуруҳи ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.

Партия гуруҳининг фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

партия гуруҳининг ўз ташаббуси билан;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддати тугаганда;

партия гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;

тегишли сиёсий партиянинг фаолияти тугатилганда";


2) қуйидаги мазмундаги 14-1-модда билан тўлдирилсин:


"14-1-модда. Партия гуруҳларининг ҳуқуқлари


Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибини тузишда иштирок этиш;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига сўз берилишини кафолатлаш;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ва Вазирлар Кенгашига, вазирларига ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бўлимлари ва бошқармаларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш;

тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш ҳақида таклифлар киритиш. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади;

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш.

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқига эга.

Партия гуруҳларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифи албатта кўриб чиқилади.

Партия гуруҳлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия гуруҳлари фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш Жўқорғи Кенгеснинг девони томонидан, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш эса, ҳокимликларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади".

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 82-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 84-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар";

учинчи қисмидаги "посёлка, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига" деган сўзлар "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 85-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги "ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 173-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.

Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин";


2) 174-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"174-модда. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш


Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.

Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади";


3) 175-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"175-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш


Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, давлат органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш, васийлар ва ҳомийлар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларини бажариш, ўзларига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади";


4) 176 - 193-моддалар чиқариб ташлансин.

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 4-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 6, 260-модда; 2007 йил, N 1, 3-модда, N 4, 156-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 12/2, 365-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) 6-моддасининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

кам таъминланган оилаларнинг, етим болаларнинг, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг, шунингдек табиий офатлардан ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларнинг уй-жой, маиший шароитларини яхшилаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритади".

21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 325-модда) 26-моддасининг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) 46-моддасининг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда, N 12, 464-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 8-модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 14-модданинг тўртинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 15-моддаси "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 21 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 45-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 1-сон, 2-модда








































Время: 0.1923
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск