язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Шартнома (Ашхобод, 2007 йил 18 октябрь, 13.12.2007 й. ЎРҚ-126-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2008 йил 10 мартдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама

ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон - бундан кейин Томонлар деб аталувчи,

икки давлат халқлари ўртасидаги тарихий дўстона ва қўшничилик урф одатларига асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги (Туркменбаши) Шартномада, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2004 йил 19 ноябрда (Санджар) Шартномада назарда тутилган ўзбек-туркман муносабатларининг фундаментал принциплар ва Томонлар ўртасида эришилган бошқа келишувлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб,

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларни сифатли янги даражага кўтаришга бўлган ўзаро интилишлари улар халқларининг туб манфаатларига тўла жавоб беришини, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш ишига хизмат қилишини ҳисобга олиб,

...