язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2009 й. ПҚ-1092-сон "2009 йилда маҳсулот экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2009 й.

N ПҚ-1092


2009 ЙИЛДА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек жаҳон нархлари конъюнктураси жадал ўзгараётган шароитларда маҳсулотларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспорт қилишга рухсатномаларни тезкорлик билан бериш механизмини яратиш мақсадида:


1. Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссиясига (Ш.М. Мирзиёев) мазкур қарор билан белгиланган тартибда, 2009 йилда республика корхоналарига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни экспорт қилинадиган товарларга жаҳон нархларининг амалда юзага келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда эркин айирбошланадиган валютага экспорт қилиш учун рухсатномалар бериш ҳуқуқи берилсин.


2. Экспорт қилинадиган товарларга жаҳон нархларининг амалда юзага келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда 2009 йилда товарларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспорт қилиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, 2009 йилда ўзи ишлаб чиқарган товарларни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ташқи савдо компаниялари (бирлашмалари), шунингдек "Ўзинтеримпекс" ДАТК, "Ўзмарказимпекс" ДАТК, "Ўзсаноатмашимпекс" ДАК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТК орқали таннархидан пастроқ нархда эркин айирбошланадиган валютага экспорт қиладиган корхоналар учун солиққа тортиш мақсадларида сотишдан олинадиган тушум экспорт қилинадиган товарларни сотишнинг амалдаги нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда корхоналар 2009 йилда товарларни таннархига тенг ёки ундан пастроқ нархларда экспортга сотишнинг, шунингдек олинган тушумни солиққа тортишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган тартибига қатъий риоя қилсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 182-модда.