Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1992 й. 27-сон "Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар коллегияларида адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1992 й.

N 27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДВОКАТЛАР КОЛЛЕГИЯЛАРИДА

АДВОКАТЛИК АМАЛИЁТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган конституцион ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида якка тартибдаги амалиёт билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий бирлашиши сифатида адвокатлар коллегияси фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, шунингдек, адвокатларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика фуқароларининг пенсия таъминоти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингунга қадар вақтинча, 1992 йил 1 январдан бошлаб адвокатлар коллегияси Ўзбекистон Республикасининг адвокатураси тўғрисидаги Низомнинг 31-моддасида назарда тутилган коллегиянинг умумий эҳтиёжлари учун зарур бўлган сумма адвокатлардан ушлаб қолингандан кейин уларнинг иш ҳақи (даромадлари)дан 7 фоиз миқдорида давлат ижтимоий таъминоти ва суғуртасига бадал тўлаши белгилансин.


2. Вазирлар Мақкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон республика Пенсия фонди бўлими, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимларидан давлат ижтимоий суғуртасига бадал ундириш ва уни ҳисобга олишнинг амалдаги тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов

































Время: 0.0045
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш