Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Шарқ тароналари иккинчи халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 30.03.1999 й. 142-сон қарорига 2-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 мартдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа

фестивалини ўтказиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


"Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивали Шарқ мамлакатлари халқларининг мусиқий салоҳиятини тўла намоён этиш, энг ёрқин намуналар, эришилаётган ижобий натижалар билан яқиндан танишиш, тажриба алмашишга кенг имконият яратиш, аждодларимизнинг бой меросини кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг миллий қўшиқчилик ва ижрочилик санъатига бўлган интилишларини камол топтириш ва рағбатлантириш, халқаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида санъат соҳасида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллашини таъминлаш мақсадида таъсис этилган.



I. ФЕСТИВАЛЬ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Бастакорлар уюшмаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги "Шарқ тароналари" иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг асосий муассисларидир.



II. ФЕСТИВАЛЬ ТАДБИРЛАРИ


Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:


"Энг яхши миллий қўшиқ ижроси учун" танлов;

илмий-ижодий конференция;

театрлашган томоша (25 август);

гала-концерт (1 сентябрь)



III. ФЕСТИВАЛЬ ШАРТЛАРИ


Фестиваль тадбирларида ҳар бир мамлакатдан жами 9 нафаргача ижодий делегация (7 кишигача бадиий жамоа, 1 нафар мусиқашунос, 1 нафар фахрий меҳмон алоҳида келишилган ҳолда) қатнашиши мумкин.


Ижодкорларнинг ўз ҳисобларидан фестивалда иштирок этишлари - 6 кишигача.


Иштирок этувчилар белгиланган муддатда ўз мусиқий дастурларини ташкилий қўмитага тақдим этадилар. Дастур 30 дақиқадан ошмаслиги ва қуйидаги йўналишлардан иборат бўлиши лозим:


1. Халқ мусиқа ижодиёти намуналари;

2. Мумтоз миллий мусиқа асарлари;

3. Замонавий миллий мусиқа, шу жумладан, эстрада асарлари.



IV. ФЕСТИВАЛНИ ЎТКАЗУВЧИ

ТОМОННИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


Ҳайъат аъзолари ва уларнинг бир нафар ҳамроҳининг фестивалда иштирок этиши билан боғлиқ барча сарф-харажатларни, шу жумладан, фестивалга келиб-кетиш транспорт харажатларини қоплаш.


Ҳар бир мамлакат учун белгиланган квота доирасида (3-банд) фестиваль иштирокчиларининг меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, Ўзбекистон ҳудудида фестиваль билан боғлиқ йўналиш бўйича транспортда юриш харажатларини тўлаш.


Зарур ҳолларда бепул тиббий хизмат кўрсатиш.



V. "ЭНГ ЯХШИ МИЛЛИЙ ҚЎШИҚ ИЖРОСИ

УЧУН" ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ


Танловда профессионал ва ҳаваскор бадиий жамоалар ҳамда яккахон хонандалар қатнашишлари мумкин.


Танлов уч босқичдан иборат бўлади.


Биринчи босқич сараловчи сифатида олдиндан ўтказилади ва унда танловда қатнашиш истагини билдирган ижрочиларнинг аудио-видеокассеталарга ёки лазер дискларига ёзилган учта қўшиғи тингланади. Қўшиқлар ижроси 15 дақиқадан ошмаслиги ва аудио-видеокассеталар ижодкорлар томонидан ташкилий қўмитага иштирок этиш ҳақидаги ариза билан бирга юборилиши лозим.


Иккинчи ва учинчи босқичларда қўшиқлар "жонли" ҳолда, таркиби 7 кишидан ошмаган созандалар жўрлигида ёки -1(минус 1) фонограмма ёрдамида ижро этилиши мумкин.


Танловда иштирок этиш учун аризалар кўрсатилган намуна бўйича 1999 йил 1 июнгача қуйидаги манзилга юборилиши шарт:


Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, 700011, Навоий кўчаси, 30, Маданият ишлари вазирлиги.



VI. ХАЛҚАРО ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ


Танловни баҳолаш учун 11 кишидан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати тузилади.


Қўшиқларнинг ёрқин миллий ўзига хослиги, мазмундорлиги, хонандаларнинг юксак ижро маҳорати, кўркам шарқона либоси ва саҳна хатти-ҳаракатлари баҳолашда асосий мезон бўлиб ҳисобланади.



VII. МУКОФОТЛАР


Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилади:


Гран-При 10000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


1-мукофот (2 та) ҳар бири 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


2-мукофот (2 та) ҳар бири 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;


3-мукофот (2 та) ҳар бири 3000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти.


Фестивалнинг Халқаро ҳакамлар ҳайъати, муассислар, ҳомийлар, ижодий уюшмалар, жамғармалар, бошқа ташкилотлар ва якка шахслар махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.






























Время: 0.0053
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish