ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2010 й. 68-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Музейлар тўғрисида"ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.04.2010 й.

N 68




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"МУЗЕЙЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ

РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Музейларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат музейларининг тоифалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Миллий музей фондининг Давлат каталоги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш ҳамда унинг таркибидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.


















Время: 0.0065
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш