язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2013 й. ПФ-4553-сон "Иккиламчи полимер хом ашёси экспортини тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.08.2013 й.

N ПФ-4553


ИККИЛАМЧИ ПОЛИМЕР ХОМ

АШЁСИ ЭКСПОРТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур хом ашё базасини шакллантириш, республика корхоналарида иккиламчи полимер хом ашёсини янада тўлиқ ва самарали қайта ишлаш, шунингдек атроф-муҳит хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари ва иккиламчи хом ашёси қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони билан тасдиқланган, экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг рўйхати қуйидаги мазмундаги 12-сатр билан тўлдирилсин:

12.

Полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари*


3907 60

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 19 август, 33-сон, 436-модда