язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2012 й. ПФ-4494-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.12.2012 й.

N ПФ-4494



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 30 декабрдаги

ПФ-4494-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 18 февралдаги ПФ-1930-сонли Фармонининг 2-бандидаги "ваколатли банклар ва божхона органларида" сўзлари "ваколатли банкларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сонли Фармонининг 2-иловаси 5-бўлими "Қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича тадбирлар" устунидаги 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли Фармони 2-бандининг биринчи хатбошисидаги "уларни ҳисобга олиш, импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолаш бўйича чора-тадбирлар комплексини" сўзлари "импорт қилинадиган товарларни божхона орқали баҳолашни" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 4 октябрдаги ПҚ-703-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбошисидаги "товар сифати сертификати" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 2-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2012 йил, 12-сон, 366-модда