Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан тузиладиган экспорт контрактларининг амалга оширилиши мониторингини ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 06.10.1998 й. 424-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 6 октябрдаги

424-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан

тузиладиган экспорт контрактларининг амалга

оширилиши мониторингини  ўтказиш

ТАРТИБИ


Мазкур тартиб:

Ўзбекистон Республикаси  божхона чегараси орқали товарларнинг ўтиши тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш;

ташқи савдо ва божхона сиёсатини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қарорлар қабул қилиш учун давлат ҳокимияти органларини ахборот билан таъминлаш;

давлат бюджетига тўловлар тушишини назорат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Товарлар ташқи савдоси бўйича статистик  кўрсаткичларни тўплаш ва қайта ишлаш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш давлат божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини тўплаш ва уни қайта ишлаш ягона услубияти асосида Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Хизматларни экспорт ва импорт қилишни ҳисобга олиш тўлов баланси услубиятига мувофиқ давлат статистика ҳисоботи ва махсус статистик кузатувлари тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.

1. Прогноз қилинаётган йил учун товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти бўйича топшириқ тасдиқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, экспорт қилувчи корхоналарга ва Марказий банкка етказилади.

2. Молия вазирлиги товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг тасдиқланган прогноз параметрлари асосида, валюта баланси тасдиқланган санадан бошлаб бир ҳафта муддатда чораклар бўйича тақсимланган валюта тушумини мажбурий сотиш юзасидан топшириқни Давлат солиқ қўмитасига, Иқтисодиёт вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Марказий банкка, ваколатли банкларга, вазирликлар ва идораларга (экспорт қилувчи корхоналар бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда) етказади.

3. Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда корхоналар рўйхатини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига тақдим этади.


4. Тасдиқланган прогноз топшириғи асосида  экспорт қилувчи корхоналар хорижий шериклари билан экспорт контрактларини тузгандан сўнг уларни амалдаги қонун ҳужжатларига биноан тегишли органларда рўйхатдан ўтказадилар ва ҳисобга қўядилар.


5. Давлат  божхона қўмитаси ҳар ойда (ҳисобот ойининг 15-ва охирги кунидаги ҳолатга кўра) ойнинг 1 ва 16  кунида ваколатли банкларга 1-иловага мувофиқ тезкор ҳисобот беради.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар божхона расмийлаштирилишида декларантлар  томонидан тўлдириладиган божхона юк декларацияларидаги маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг ҳисоботини шакллантиришда дастлабки маълумотлар ҳисобланади.

Ваколатли банклар ҳар ойда ойнинг 3 ва 18-кунларида (ҳисобот ойининг 15- ва охирги кунидаги ҳолатга кўра) Марказий банкка ва Давлат солиқ қўмитасига тезкор  маълумотлар тақдим этадилар.


6. Марказий банкка келиб тушувчи ахборотларни мунтазам таҳлил қилиш, ташқи савдо аҳволини тезкор прогноз  қилишни таъминлаш учун ҳар ойнинг 6 ва 21-кунларида ваколатли банкларнинг 2-иловага мувофиқ умумлаштирилган тезкор маълумотларини Иқтисодиёт вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этиш тавсия қилинсин.

7. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги экспорт ва валюта тушуми бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлай ололмаётган экспорт қилувчи корхоналар бўйича ўн кун муддатда корхона ташқи савдо фаолиятини комплекс таҳлил қиладилар ва белгиланган ҳажмларни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни кўрадилар.

Таҳлил натижалари экспорт контрактларини бажариш интизомини ошириш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш юзасидан таклифлар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг  тегишли Комплексига тақдим этилади.


8. Ваколатли банклар тўловларнинг ўз вақтида тушмаслиги ҳоллари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун солиқ органларига ахборот берадилар.




































Время: 0.2318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск