Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.01.1995 й. 8-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 6 январдаги

8-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

дипломатик паспорти тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқилганда, у ерда бўлинганда ва вақтинча яшаб турилганда Ўзбекистон Республикаси фуқаросилигини, унинг эгасининг шахсини ва мақомини тасдиқловчи хужжат бўлиб ҳисобланади.


2. Дипломатик паспорт рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахсларга, шунингдек, чет элга доимий иш жойига кетаётган дипломатик паспортга эга бўлган шахсларнинг эрлари (хотинлари)га ва уларнинг қарамоғида бўлган болаларга берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси фукаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилади.


Дипломатик паспортни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан хорижий давлатларнинг барча ваколатли органларидан Ўзбекистан Республикаси фуқаросинннг дипломатик паспортини кўрсатувчиларни эркин ва тўсиқсиз ўтказиб юборишлари ва зарур бўлган холларда уларга ҳар қандай ёрдамни беришлари ва ҳимоя қилишлари тўғрисида илтимос  қилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароси учун ягона бўлган намунадаги ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортига қуйидаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида киритилади:


фаммлияси, исми, отасининг исми;

туғилган йили, куни, ойи;

туғилган жойи;

миллат/фуқаролиги;

жинси;

паспорт берилган муддат ва унинг амалда бўлиш муддатининг тугаши;

паспортни берган органнинг номи.


7. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортидаги  ёзувлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошкармаси томонидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти беш йил муддатга берилади.


9. Дипломатик паспорт чет элда йўқотиб қўйилган тақдирда паспорт эгаси ўзи турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига, паспорт республика ҳудудида йўқотиб қўйилганда эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тезлик билан бу ҳақда хабар беришга мажбурдир.


Йўқотиб қўйилган паспорт ўрнига янги дипломатик паспорт Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда берилади.


10. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қуйидаги ҳолларда алмаштирилади:


фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда;

ёзувларда ноаниқликлар аниқланганда;

визалар учун белгиланган варақлар тўлганда;

амалда бўлиш муддати тугаганда;

фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда бўлиб қолганда.


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортини алмаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишпар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


11. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти бепул берилади.


12. Дипломатик паспорт Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланади.


13. Дипломатик паспортнинг бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг талабномасига кўра тайёрланади.


Дипломатик паспортларни ҳисобга олиш, сақлаш, йўқ, қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


14. Дипломатик паспорт республикадан ташқарига чиқиб кетиш чоғида  Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг ўрнига берилади.


Фуқаролар чет эл сафарларидан қайтиб келганларида дипломатик паспортлар бир ҳафта муддатда паспортларни сақлаш ва белгиланган тартибда фойдаланиш жавобгарлиги юкланадиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига алмаштириб берилиши керак.


15. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган рўйхатга киритилган мансабдор шахс иш жойини ўзгартирган ва унинг янги лавозими ушбу рўйхатга киритилмай қолган ҳолларда, мазкур шахс дипломатик паспортдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади.


16. Дипломатик паспортни гаровга қабул қилиш ва бериш тақиқланади.


17. Мазкур Низом қоидаларини бўзиш Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспортидан фойдаланмш ҳуқуқидан маҳрум қилади. Дипломатик паспортдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳал этилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқароси дипломатик паспортининг намуналарини халқаро ҳамжамиятга такдим этишни таъминлайди.














































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск