ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2014 й. 71-сон "Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга ва банклар томонидан корхоналарни янги инвесторларга сотишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.03.2014 й.
N 71
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ
ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ВА БАНКЛАР
ТОМОНИДАН КОРХОНАЛАРНИ ЯНГИ ИНВЕСТОРЛАРГА
СОТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан банкрот корхоналарни тиклаш, модернизациялаш ва фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни потенциал инвесторларга сотиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, тикланган корхоналарни белгиланган тартибда бир неча марта кимошди савдоларига ва танловларга қўйиш, шу жумладан, уларни янги инвесторларга сотиш учун тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш кутилган натижаларни бермаяпти.
Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини кенгайтиришни янада рағбатлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини янада модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек тижорат банклари балансларига қабул қилинган корхоналарни келгусида сотиш учун инвесторларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
корхоналарни ёки тижорат банкларининг уларнинг устав фондларидаги улушларини, шунингдек қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича тижорат банклари томонидан иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ундирилган мол-мулкни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) кимошди савдосига қўйиш ва кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан бозор қиймати бўйича сотиш;
кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича инвесторлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда - объектларни ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бозор қийматини босқичма-босқич 10 фоизга пасайтириш (бироқ улар бозор қийматининг 50 фоизидан ортиқ эмас) механизмини қўллаган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишининг ёки тижорат банки кенгашининг қарорлари бўйича кейинчалик сотиш;
тижорат банклари томонидан сотиладиган барча корхоналар, шу жумладан, тўқимачилик корхоналари, уларнинг устав фондларидаги улушлар, қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича ундириб олинган мол-мулк бўйича сотиб олиш тўловларини бирйўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлашни, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар объектни ўзгага бериш ва учинчи шахсларга гаровга (ипотекага) қўйиш ҳуқуқисиз (сотувчи - тижорат банки бундан мустасно) амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Акциядорларнинг умумий йиғилишларига ёки тижорат банклари кенгашларига объектлар сотилгандан кейин объектларнинг баланс қиймати ва олинган сотиб олиш тўловлари суммаси, шунингдек тижорат банкларининг талаблари ўртасидаги салбий тафовутни балансдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш тавсия этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда объектларни ушбу қарорнинг 1-банди шартларига мувофиқ иловага биноан сотишни назарда тутувчи низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 7 апрель, 14-сон, 152-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2014 йил, 3-сон, 29-модда