ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 02.04.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.04.2014 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

14.05.2014 й.

N ЎРҚ-372

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА  ҚЎШИМЧАЛАР  КИРИТИШ,  ШУНИНГДЕК

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган "Алоқа тўғрисида"ги 512-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) 5-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


биринчи қисмдаги "(Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) томонидан" деган сўзлар "(Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси) томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи қисмдаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


учинчи қисмдаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


иккинчи қисмдаги "норматив тусдаги" деган сўзлар "норматив-ҳуқуқий тусдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


олтинчи қисм қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради";


саккизинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами" ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"да эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади".


4-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 59-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 81-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради".

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 211-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пора бериш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали мансабдор шахсга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;

в) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади";


2) 212-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, -

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:

а) ҳақ эвазига;

б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;

в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;

г) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 198-3-модда билан тўлдирилсин:


"198-3-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларини амалга киритиш


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритиш, -

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "198" рақамидан кейин "198-3" рақами билан тўлдирилсин;


3) 245-2-модданинг:


биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритилганлиги факти ёхуд пахта хариди бўйича контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказилганлиги факти аниқланган тақдирда адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузадилар";


иккинчи қисмидаги "хўжалик судига" деган сўзлар "судга" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 263-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"263-модда. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари

соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари


Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, шунингдек мазкур давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир".

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда, N 12, 336-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 58-модда:


иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги "акциядорлар жамияти" деган сўзлар "акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


еттинчи қисмидаги "очиқ акциядорлар жамиятлари бундан мустасно" деган сўзлар "акциядорлик жамиятлари бундан мустасно" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ўн биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги "акциядорлар жамиятидан" деган сўзлар "акциядорлик жамиятидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 64-модданинг ўзбекча матнидаги "Акциядорлар жамияти", "акциядорлар жамияти", "акциядорлар жамиятининг" ва "Акциядорлар жамиятининг" деган сўзлар тегишинча "Акциядорлик жамияти", "акциядорлик жамияти", "акциядорлик жамиятининг" ва "Акциядорлик жамиятининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 65 ва 66-моддалар чиқариб ташлансин;


4) 68-модданинг биринчи қисмидаги "овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса" деган сўзлар "овоз берадиган акцияларнинг (улушнинг) йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда, N 12, 350-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


биринчи қисмдаги "бошқалар" деган сўз "бошқа шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай эълон қилиши шарт".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Нотариат тўғрисида"ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 42-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2006 йил, N 9, 498-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 2-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади";


2) 18-модданинг еттинчи хатбошисидаги "беш йилда" деган сўзлар "уч йилда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 170-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда) 32-моддасининг иккинчи қисми "товарлар" деган сўздан кейин "(ишлар, хизматлар)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги 717-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 8-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда) 19-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят бериш шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.

Судга шикоят берилганида устидан шикоят қилинаётган ҳаракатни ёки қарорни ижро этиш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб турилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ёки қарорлар бундан мустасно. Хўжалик юритувчи субъект судга шикоят берганлиги тўғрисида назорат қилувчи органни тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Радиочастота спектри тўғрисида"ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 16-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси";


2) 19-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги 811-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2009 йил, N 4, 135-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 4-1-модда:


учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин;


тўртинчи қисмидаги "акциядори" деган сўз чиқариб ташлансин;


2) 11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси "тўла ёки" деган сўзлардан кейин "умумий мулк ҳуқуқида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 16-модданинг иккинчи хатбошисидаги "акциядори" деган сўз чиқариб ташлансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 8, 367-модда, N 12, 598-модда; 2008 йил, N 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, N 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 54-модданинг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади";


2) 83-1-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ суриштирув органи бошлиғининг вазифаларини бажаради".


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 7, 325-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) 3-моддасининг ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик ширкати ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли".


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда; 2007 йил, N 7, 325-модда, N 12, 598-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли";


2) 7-модданинг еттинчи қисмидаги "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин.


23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда) 12-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал".


24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган "Хусусий корхона тўғрисида"ги 558-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 3, 119-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2011 йил, N 9, 248-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда) 7-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хусусий корхона ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли".


25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 7-модда:


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) қонунлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади";


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1) қонунлар лойиҳаларининг улардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароитлар яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асоссиз харажатлар қилишига олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлилини амалга оширади";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш заруриятига оид масалаларнинг олдиндан келишиб олинишини амалга оширади";


2) 11-модданинг:


иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишчи гуруҳи (комиссияси) таркибига қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти тегишли бўлинмаларининг вакиллари, вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идораларнинг тегишли тармоқларнинг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вакиллари, бошқа манфаатдор давлат органларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин. Бунда нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек фуқаролар ишчи гуруҳи (комиссияси) таркибига ўз розилигига кўра киритилади";


тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ишчи гуруҳининг (комиссиясининг) фаолиятини таъминлаш учун давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан қонун лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни, статистика маълумотларини ва ўзга маълумотларни олишга, қонун лойиҳаси юзасидан илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, шунингдек экспертларнинг хулосаларини олишга ҳақлидир";


3) 19-модданинг:


иккинчи қисмидаги "Норматив кўрсатмалар" деган сўзлар "Ҳуқуқий нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


тўртинчи қисмидаги "норматив кўрсатмалар" деган сўзлар "ҳуқуқий нормалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 22-модданинг матнидаги "норматив кўрсатмаларнинг" деган сўзлар "ҳуқуқий нормаларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 23-модданинг:


биринчи қисмидаги "илмий-техникавий" деган сўз "илмий" деган сўз билан алмаштирилсин;


иккинчи қисмидаги "таклиф этилиши" деган сўзлар "жалб этилиши" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Инобатга олинмаган таклифлар ва мулоҳазалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган ҳолда маълумотнома тузилади";


6) 24-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт. Ҳуқуқий экспертиза ўтказилаётганда қонун лойиҳаси нормаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги текширилади.

Қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши мумкин. Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади";


7) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал".


26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги ЎРҚ-64-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 541-модда) 32-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


иккинчи қисм чиқариб ташлансин;


учинчи - олтинчи қисмлар тегишинча иккинчи - бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


учинчи қисмдаги "ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда, N 12, 464-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 3-модданинг:


ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корпоратив облигациялар - акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари томонидан чиқариладиган облигациялар";


ўттиз иккинчи хатбошисидаги "битимлар тузиш орқали" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 5-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат ташкилоти акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган акцияларнинг эмиссия рисоласи акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарордир";


3) 8-модда:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"8-модда. Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг

чиқарилишини давлат рўйхатидан

ўтказганлик учун йиғим";


учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "акциядорлик жамиятининг устав фонди давлат активлари ҳисобига кўпайтирилганда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилиши:

эмиссия жараёнида қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари эмитент томонидан бузилганлиги аниқланганда, шунингдек эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилиши ҳақида эълон қилинган ахборотда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда улар бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади;

уларнинг чиқарилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликлар эмитент томонидан бартараф этилмаган, шунингдек чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 60 фоиздан кам қисми жойлаштирилган тақдирда амалга ошмаган деб топилади, мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг камида 30 фоизи қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган ҳоллар бундан мустасно;

суднинг тегишли қарори мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий эмас деб топилади";


5) 14-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акцияларнинг очиқ обунаси қимматли қоғозларнинг фақат биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозоридагина ўтказилади";


6) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда амалга оширилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак";


7) 23-модданинг биринчи қисмидаги "очиқ" деган сўз чиқариб ташлансин;


8) 39-модда қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор қилиш фақат фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.

Фонд биржаси ушбу моддада назарда тутилган ахборот эмитент томонидан ўз расмий веб-сайтида эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас";


9) 43-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестор мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур акциядорлик жамияти устав фондининг жами йигирма фоизини ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилиши шарт";


10) 49-модда:


иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциядорлик жамиятлари ва ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар тижорат банклари корпоратив облигацияларни қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда";


учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига эмитентни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди".


28-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идоралари ходимларининг даражали махсус унвонлари тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идораси ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 748-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 31-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 282-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 145-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 229-модда) VII бўлими.


29-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 15-моддасининг 1, 4, 6 - 9-бандлари 2014 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 15 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 19 май, 20-сон, 222-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2014 йил, 5-сон, 130-модда









































Время: 0.1319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск