ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аёлларга, ёшларга ва айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2014 й. 132-сон "Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.05.2014 й.
N 132
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ (ХМТ)НИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОМОНИДАН
РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН КОНВЕНЦИЯЛАРИНИ
2014-2016 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишни давом эттириш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини қўлланишнинг олдини олиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир Қўшимча тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари тасдиқланган Тадбирлар комплексини ўз вақтида ва сифатли бажаришга доир зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва бошқа ташкилотларнинг ХМТнинг ратификация қилинган конвенцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳамда Тадбирлар комплекси бажарилишини таъминлашга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан болаларни меҳнатга мажбурлашга йўл қўйилмаслиги ҳамда вояга етмаганлар меҳнатининг қонун ҳужжатларида белгиланган норма ва шартларига улар томонидан риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг ва таъсирчан назорат ўрнатсин.
4. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари норма ва талабларининг ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан мониторинг ва назоратни амалга оширишда, шунингдек меҳнат нормаларини қўлланиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик масалалари бўйича тадбиркорлик субъектлари ўртасида аниқ мақсадга йўналтирилган ахборот-тушунтириш ишларини олиб боришда қатнашиш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ХМТ конвенцияларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларни манфаатдор ташкилотлар эътиборига етказсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2014 йил 27 майдаги
132-сон қарорига
ИЛОВА
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон
Республикаси томонидан ратификация қилинган
конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга
оширишга доир қўшимча тадбирлар
КОМПЛЕКСИ
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш учун масъуллар |
I. МИЛЛИЙ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ХМТнинг РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН КОНВЕНЦИЯЛАРИГА МУВОФИҚ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
||||
1. |
Халқаро меҳнат конференцияси (ХМК) сессияларида қабул қилинган қарорлар, ХМТ Уставига мувофиқ, ратификация қилинган конвенциялар нормаларидан келиб чиққан ҳолда миллий ижтимоий-меҳнат қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатини хабардор қилиш. |
Ҳар йили |
ХМК сессиясида қабул қилинган қарорлар тўғрисида ахборот |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги
|
2. |
Олий Мажлис палаталарида "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамаларида қатнашиш. |
2014 йил III чорак |
Қонун лойиҳасини муҳокама қилишда қатнашиш |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Меҳнат қонунчилиги масалалари бўйича томонларнинг ижтимоий шериклик борасидаги самарали фаолияти учун ушбу Қонуннинг мақсадлари ва аҳамиятини тушунтиришга доир ишларни амалга ошириш. |
2014-2015 йиллар |
Қўшма тадбирлар режаси |
||
3. |
Бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ҳамда мамлакатда иқтисодиётни янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш, эркинлаштириш, давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга ҳамда мамлакатимиздаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ бўлган "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрирдаги) лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамасига киритиш 2015 йил III чорак Олий Мажлисга киритиш 2016 йил I чорак |
Қонун лойиҳаси |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
4. |
Аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар бериш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш мақсадида уларнинг ХМТ конвенцияларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш, амалдаги нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Хатловни ўтказиш - 2014 йил III чорак Таклифлар ишлаб чиқиш - 2014 йил IV чорак |
Таҳлилий хат |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Камолот" ЁИҲ, Бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Республика илмий маркази |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида назарда тутилган тартиботларга мувофиқ аёллар учун қўлда оғир юкларни кўтариш ва бошқа жойга ташишнинг чекланган нормаларини қайта кўриб чиқиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш. |
2014 йил IV чорак |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси |
6. |
Ишлаб чиқаришни модернизациялашни, технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни ва шарт-шароитларни яхшилашни, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича замонавий талаблар жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Ўн саккиз ёшдан кичик шахслар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган, меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишлар рўйхатини унификация қилиш. |
2015 йил I чорак |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси |
7. |
16 ёшгача бўлган болаларни ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил IV чорак |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 16 ёшгача бўлган болаларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида буйруғи |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
II. ХМТнинг МАЖБУРИЙ ВА БОЛАЛАР МЕҲНАТИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН КОНВЕНЦИЯЛАРИНИ БАЖАРИШ
|
||||
8. |
1-Т (йиллик), 1-КВ (йиллик) ва 1-FX (йиллик) шакллар бўйича статистика ҳисоботлари асосида 18 ёшдан кичик ходимларнинг сони тўғрисидаги статистика маълумотларини тайёрлаш. |
Ҳар йили 2014 - 2016 йиллар мобайнида |
Статистика маълумотлари ва ахборотларини шакллантириш |
Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги |
9. |
ХМТ ИПЕК методология ва инструментларидан фойдаланган ҳолда миллий мониторингни ўтказиш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан болалар меҳнатини қўлланишга йўл қўймаслик, қонунчиликда белгиланган вояга етмаганлар меҳнати нормаларига, шароитларига ва талабларга, шунингдек болалар меҳнати масалалари бўйича ратификация қилинган 138-сон ва 182-сон Конвенцияларнинг қоидаларига улар томонидан риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш. |
Ҳар йили белгиланган муддатларда |
Мониторинг дастури ва текширишлар жадвали |
Болалар меҳнати масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
10. |
Барча мактаблар ва коллежларда, шу жумладан, қишлоқ жойлардаги мактаблар ва коллежларда ўқувчиларнинг бўш вақти самарали ўтказилишини, ўқувчиларнинг қизиқишлар бўйича тўгараклари ва спорт секциялари ишлари фаоллаштирилишини таъминлаш. |
Жадвал бўйича |
Қўшимча дарслар ўтказиш, тўгараклар, спорт секциялари ишларини фаоллаштириш |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Камолот" ЁИҲ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
11. |
Мажбурий, шунингдек болалар меҳнати бўйича ХМТ конвенцияларини бажаришда иш берувчилар ва ходимларнинг иштироки масалаларига доир ишларнинг қўшма комплекс режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2014 йил III чорак |
Ишларнинг қўшма режаси |
Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши |
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, шу жумладан, таълим муассасалари битирувчиларини аниқ корхоналарга олдиндан бириктириб қўйишни ташкил этиш, бўш иш ўринларининг ихтисослаштирилган ярмаркаларини ўтказиш йўли билан ишга жойлаштиришга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. |
Ҳар йили |
Чора-тадбирлар комплекси |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, тижорат банклари
|
|
13. |
Мактабларда (юқори синфлар ўқувчилари учун), лицейлар ва коллежларда вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳамда МХТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидаларини ўрганишга йўналтирилган соҳага доир ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
2014 - 2016 йиллар |
Бажарувчиларнинг қарорлари |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
III. ХМТ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ, ҲАМКОРЛИК ДАСТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ
|
||||
Ратификация қилинган 29, 47, 52, 98, 100, 103, 105, 111, 122, 135, 138, 154, 182-сон конвенциялар бўйича янгиланган ахборотни ХМТга тақдим этиш. |
ХМТ Уставига мувофиқ |
ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари бажарилиши тўғрисидаги ҳар йили янгиланадиган ахборот |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Идоралараро ишчи гуруҳ (ИИГ)
|
|
15. |
Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ва ратификация қилинмаган конвенциялар, шунингдек ХМТ тавсиялари бўйича таҳлилий маълумотномаларни тайёрлаш ва ХМТга тақдим этиш. |
Ҳар йили |
Таҳлилий ахборот |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси
|
16. |
2014 - 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасининг муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастурига киритилган тадбирларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш. |
2014 - 2016 йиллар |
Бажарувчиларнинг чора-тадбирлари режаси |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
17. |
Болалар меҳнати масалалари бўйича ХМТ ИПЕК дастурида Ўзбекистоннинг иштирокини ишлаб чиқиш. |
2014 йил IV чорак |
Бажарувчиларнинг қарорлари |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
18. |
ХМТнинг техник кўмаги доирасида "Кичик корхоналарда меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш" лойиҳасини амалга оширишга доир масалаларни ишлаб чиқиш. |
2014 йил III чорак |
Тадбирлар режаси лойиҳаси |
Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
19. |
Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш маркази негизида кичик корхоналарнинг рақобатбардошлилигини ошириш бўйича ХМТ Дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2014 йил III чорак |
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш |
Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
20. |
2014 - 2016 йилларда муносиб меҳнат бўйича ХМТнинг Мамлакат дастурини амалга ошириш учун муносиб меҳнат масалалари бўйича техник қўллаб-қувватлаш экспертларининг ташрифини ташкил этиш. |
2014 - 2016 йиллар |
Ташрифни ташкил этиш |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
21. |
Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ХМТ Бюросининг техник қўллаб-қувватлаши билан касаба уюшмалари кадрларини ўқитишнинг модуль тизимини жорий этиш. |
2014 йил IV чорак |
Тадбирлар режаси |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ХМТ Бюроси билан биргаликда |
22. |
Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУК) ва Халқаро иш берувчилар ташкилоти (ХИБТ) билан ҳамкорликни, шунингдек Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун ХМТ Бюроси масъуллиги зонасига кирувчи мамлакатларнинг иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари марказлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш. |
Тасдиқлаш - 2014 йил III чорак |
ХКУК ва ХИБТ билан ҳамкорлик бўйича комплекс чора-тадбирлар |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ХКУКга, Савдо-саноат палатасининг эса - ХИБТга кириши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш. |
Амалга ошириш - 2014 - 2016 йиллар |
|||
23. |
Ўзбекистон томонидан ХМТ конвенцияларини амалга ошириш масалаларида ривожланган мамлакатларнинг ташкилотлари ходимлари ва иш берувчилари билан ҳамкорликни ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш. |
2014 - 2016 йиллар |
Тадбирлар режаси |
Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги |
24. |
ХМТ, ЖБ ва ОТБ билан биргаликда пахта ишларини механизациялаштиришнинг меҳнат бозорига таъсири юзасидан қишлоқ хўжалигида меҳнатнинг шарт-шароитлари масалаларини тадқиқ этиш, қишлоқ хўжалигида банд бўлган ходимларни ёллаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
2014 - 2016 йиллар |
Тадқиқот дастури |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
25. |
Пахта теримчиларини фермер хўжаликлари томонидан меҳнат бозори институтлари орқали эркин ёллашни таъминлаш учун институционал асосни ташкил этиш. |
Қарор қабул қилиш - 2015 йил I чорак Амалга ошириш - 2015-2016 йиллар |
Бажарувчиларнинг қўшма қарори |
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
26. |
Конвенциялар, шу жумладан 81, 87, 129, 132, 144, 183-сон конвенцияларнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилиниши мумкинлиги юзасидан конвенцияларни имплементация қилишни давом эттиришга доир ХМТ тавсиялари бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. |
Ўрганиш жадвалини тасдиқлаш - 2014 йил III чорак Таклифларни тайёрлаш - 2014 - 2016 йиллар |
ХМТ тавсиялари ва конвенцияларини ўрганиш жадвали ва уларнинг рўйхати, таклифлар |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат юридик университети |
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХМТ ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛАРИНИНГ САЛОҲИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ
|
||||
27. |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ходимларининг Москва ва Туринда ХМТ ўқув марказларида малака оширишини ташкил этиш. |
Тасдиқлаш - 2014 йил III чорак Амалга ошириш - 2014 - 2016 йиллар |
Малака ошириш дастурлари, ХМТ билан келишув бўйича |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги |
28. |
Республиканинг ҳар бир йирик тумани ва шаҳрида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати бўйича ХМТ конвенциялари талабларига риоя қилинишини текшириш ва назорат қилишни таъминлаш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторларининг биттадан штат бирлигини жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш. |
2015 йил I чорак |
Бажарувчиларнинг қарорлари |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги |
29. |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси негизида тадбиркорлар ва бошқа иш берувчиларни меҳнат тўғрисидаги қонунчилик асосларига ва ХМТ конвенциялари нормаларига ўқитиш бўйича марказ таъсис этиш. |
2014 йил IV чорак |
Тадбиркорларни ўқитиш маркази ташкил этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатлари |
Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши - ХМТнинг қўллаб-қувватлаши билан |
30. |
ХМТнинг "Фермерлар меҳнатини муҳофаза қилиш" ўқув модули бўйича жойларда фермерларни ўқитишни ташкил этиш. |
Тасдиқлаш - 2014 йил III чорак Амалга ошириш - 2014 - 2016 йиллар |
Ўқитиш жадвали |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
31. |
ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари тўғрисидаги таълим курсларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ўқув дастурларига киритиш. Таълим курслари: вазирликлар ва идораларнинг ходимлари: шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳокимлари ўринбосарлари; таълим муассасалари раҳбарлари; туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари; "Маҳалла" фондининг жойлардаги вакиллари ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари; "Камолот" ЁИҲ вилоят ва туман бошқармалари раислари; вилоят ва туман Фермерлар кенгашлари раисларининг малакасини оширишга йўналтирилади. |
Тасдиқлаш - 2014 йил III чорак Амалга ошириш - 2014 - 2016 йиллар |
Ўқитиш жадвали |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Камолот" ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
V. ХМТнинг РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИНГАН КОНВЕНЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА АХБОРОТ-ТУШУНТИРИШ ИШЛАРИ
|
||||
32. |
Ўзбекистон Республикасида ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг асосий қоидаларига риоя қилиш ва уларни амалга ошириш масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг мутахассислари ва вакиллари иштирокида телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш ҳамда уларни эфирга узатиш. |
Тасдиқлаш - 2014 йил III чорак Амалга ошириш - 2014 - 2016 йиллар |
Кўрсатув ва эшиттиришларни ишлаб чиқиш ва эфирга узатишнинг қўшма режаси |
Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши |
33. |
ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича республикада олиб борилаётган ишлар тўғрисида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий шериклар билан кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш. |
2014 - 2016 йиллар |
Ахборот материаллари тайёрлаш |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
34. |
ХМТнинг ратификация қилинган конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ОАВда мунтазам ёритиш ва ихтисосли ташкилотларнинг интернет-сайтларида жойлаштириш. |
2014 - 2016 йиллар |
Бажарувчиларнинг режа-жадвали |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
35. |
ХМТ котибиятининг, ХКУК, ХИБТ, ХМТнинг Москвадаги Субминтақавий бюроси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг вакилларини таклиф этган ҳолда, Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган ХМТ конвенцияларини амалга ошириш бўйича семинарлар, конференциялар (ёки хорижий шерикларни жалб этган ҳолда бошқа тадбирлар) ўтказиш. |
2014 - 2016 йиллар |
Семинар, конференциялар ўтказиш дастури |
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
36. |
ХМТнинг конвенциялари ва тавсияларини амалга ошириш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида брифинг ўтказиш. |
Ҳар йили |
Брифинг ўтказиш |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
37. |
Ходимларни ишга ёллаш, ёшларни ишга жойлаштириш, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига болаларнинг жалб этилишига йўл қўймаслик, шунингдек ХМТ конвенциялари қоидаларини бажариш масалалари бўйича ХМТ қўлланмаларини, шунингдек "Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик" (иш берувчилар учун қўлланма); "Меҳнат бозори: ёшлар учун иш излаш кўникмалари"; "Ёшлар билан ишлаш - кичик бизнес учун маслаҳатлар" қўлланмаларини таржима қилиш ва иш берувчилар учун ўзбек ва рус тилларида эълон қилиш. |
2014 йил III чорак |
Қўлланмалар туркуми |
Савдо-саноат палатаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
38. |
Хотин-қизлар ва ёшлар учун қўшимча имтиёзлар бериш масалаларини жамоавий шартномалар ва битимлар орқали тартибга солиш. |
2014 - 2016 йиллар |
Жамоавий шартномалар |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
39. |
Меҳнатнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини, аҳолининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазасини муҳокама қилиш учун вазирликлар ва идоралар, касаба уюшмалари фаоллари ҳамда республиканинг иш берувчилари вакиллари иштирокида "давра суҳбати" шаклида учрашувлар ўтказиш. |
Ҳар йили |
Тавсияларни ишлаб чиққан ҳолда ижтимоий-меҳнат соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилиш |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
40. |
Жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирокида Жаҳон муносиб меҳнат кунига бағишланган "давра суҳбати" ташкил этиш ва ўтказиш. |
Ҳар йили |
"Давра суҳбати" дастури |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
|
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 2 июнь, 22-сон, 257-модда