Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Нотариуслар томонидан нотариал харакатларни амалга ошириш тартиби тўгрисида Йўрикнома (АВ томонидан 30.03.2010 й. 2090-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 30.03.2010 й. 64-мх-сон буйруги билан тасдикланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 30 мартда 2090-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг

2010 йил 30 мартдаги

64-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан кейинги ўринларда нотариуслар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси "Нотариат тўғрисида"ги Қонунининг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 23-моддасига мувофиқ нотариуслар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:

битимларни тасдиқлайди;

васиятномаларни тасдиқлайди;

эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар беради;

мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўяди ва тақиқни бекор қилади;

меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беради;

мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради;

ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди;

ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди;

ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди;

кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома беради;

фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди;

фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди;

фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди;

ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади;

пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади;

ҳужжатларни сақлаш учун қабул қилиб олади;

пул тўлаш учун чекларни тақдим этади ва чеклар бўйича пул тўланмаганлигини тасдиқлайди;

ижро хатларини ёзади;

векселларнинг протестларини амалга оширади;

денгиз протестларини амалга оширади;

нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатларини ҳамда реестрлардан кўчирмаларни беради.

Нотариуслар қонунларда назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3. Қонуннинг 5-моддасига асосан нотариус ўз фаолиятида мустақил бўлиб, бу фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Нотариуснинг ва амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.

Фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганида, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра имзолаган фуқаро, ҳужжатни таржима қилиб берган таржимон (сурдо таржимон) ва бошқалар ҳам ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши тақиқланади.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади. Фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда солиқ органига тақдим этилади. Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади. Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги кредит ахбороти кредит бюросига ҳамда битим предмети бўлган кўчмас мулк объектини бошқа шахсга ўтказишнинг тақиқланмаганлиги ва мазкур кўчмас мулк объектининг хатланмаганлиги тўғрисидаги ахборот риэлторлик ташкилотига уларнинг сўровига кўра тақдим этилади. Ҳужжатларни бериш тўғрисидаги талаблар қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.

Давлат нотариал идорасидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар албатта қайтарилиши шарт.

Васиятнома тўғрисидаги маълумотлар васият қилувчининг вафотидан кейин васият ва қонун бўйича меросхўрларига ёки уларнинг қонуний вакилларига ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма тақдим этилганидан кейин берилади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг маҳфийлигини бузган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


5. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ нотариус қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига мурожаат қилган барча шахслар учун Қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно;

битим ва аризаларнинг лойиҳаларини тузиш, ҳужжатларнинг нусхаларини ва улардан кўчирмаларни тайёрлаш, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилишига доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;

жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олиш;

жисмоний ва юридик шахслар номидан тегишли давлат органларига мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга ошириш учун, шунингдек ҳужжатларнинг чет элда амал қилиши учун мазкур органлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олган ҳолда ҳужжатларни легаллаштириш учун мурожаат қилиш.

6. Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ нотариуснинг мажбуриятлари қуйидагилардир:

жисмоний ва юридик шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бериш;

томонлар тақдим этган битимлар лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш, ушбу битимлар мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текшириш;

юридик жиҳатдан бехабарлик жисмоний ва юридик шахслар зарарига фойдаланилмаслиги учун амалга оширилаётган нотариал ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида уларни огоҳлантириш;

қонун ҳужжатларига мос келмайдиган нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш;

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чора-тадбирлар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга ёки прокурорга бу ҳақда хабар қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда уч йилда камида бир марта ўз касбий малакасини ошириши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш ва ижара ҳақининг миқдори тўғрисидаги, мерос ёки ҳадя тартибида фуқаролар мулкига ўтаётган мол-мулкнинг қиймати ҳақидаги маълумотномаларни давлат солиқ хизмати органига тақдим этиши;

суд, прокуратура, тергов органлари талабига биноан мазкур органларнинг юритувида бўлган ишлар билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик тўғрисида маълумотномалар (маълумотлар) бериши;

битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш.

Нотариус ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганиши, зарурат туғилганда уларни қайта текшириши лозим.


7. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.

Агар нотариал ҳаракат мурожаат қилган шахс тушунмаган ёки яхши билмаган тилда бажарилса, унда ҳужжат матни нотариус ёки мурожаат қилган шахс таниган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ким томонидан таржима қилинганлиги ва матн мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида нотариус томонидан ёзиб қўйилиши, имзоланиши ва муҳр қўйилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.



II БОБ. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


8. Ҳар бир фуқаро ёки юридик шахс нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариусга мурожаат қилишга ҳақлидир, Қонуннинг 37, 44, 51, 52, 59, 62, 63, 74, 82 ва 93-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


9. Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларининг биноларида амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра давлат нотариал идорасига бора олмайдиган айрим ҳолларда ёки юридик шахс томонидан таклиф қилинганда, нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида, яъни мазкур фуқаро ёки юридик шахс ёхуд унинг вакили жойлашган жойда амалга оширилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораси биносидан ташқарида бажарилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестрида (бундан кейинги ўринларда реестр деб юритилади) нотариал ҳаракат амалга оширилган жойнинг манзили кўрсатилади.

10. Нотариал ҳаракатлар ҳақ тўланганидан сўнг зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилган куни амалга оширилади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш қўшимча маълумотларни талаб қилиб олиш ёки ҳужжатларни экспертизага юбориш зарур бўлганида кечиктирилиши мумкин.

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш, башарти қонунга биноан манфаатдор шахслардан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга эътироз бор-йўқлигини сўраш зарур бўлганда, кечиктирилиши мумкин. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг талабига кўра унга нотариал ҳаракатни амалга оширишни кечиктириш ҳақидаги қарор берилади.

Манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашиш учун судга мурожаат қилиш истагидаги бошқа манфаатдор шахснинг аризасига кўра нотариал ҳаракатни амалга ошириш кўпи билан ўн кун муддатга кечиктирилиши мумкин. Агар бу муддат ичида ариза тушганлиги ҳақида суддан маълумот олинмаса, нотариал ҳаракат амалга оширилиши лозим.

Бир манфаатдор шахс тасдиқлашни сўраётган ҳуқуқ ёки факт устида даъволашаётган бошқа манфаатдор шахсдан ариза тушганлиги тўғрисида суддан маълумот олинган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга ошириш мазкур иш судда ҳал бўлгунига қадар тўхтатиб турилади.

Қонун ҳужжатларида нотариал ҳаракатларни амалга оширишни кечиктириш ва тўхтатиб туришнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.


11. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:

Ўзбекистон фуқароларининг шахси - миллий паспорт;

16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

ҳарбий хизматчиларнинг шахси - ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

хорижий фуқароларнинг шахси - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.


12. Битимлар тасдиқлаб берилаётганида уларда иштирок этаётган фуқароларнинг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати текширилади. Битим вакил томонидан тузилган тақдирда унинг ваколати ҳам текширилади.

Нотариус томонидан фуқароларнинг муомала лаёқати улар билан шахсий мулоқот давомида аниқланади.


13. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги ўринларда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 43-моддасига мувофиқ қуйидаги ҳужжатлар юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади:

устав;

таъсис шартномаси ва устав;

таъсис шартномаси;

низом.

Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини, унинг органларининг ёки вакилларининг ваколатини текширишда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига эътибор бериш зарур.


14. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар нотариус иштирокида имзоланади.

Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши лозим.

Агар нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўра олмаса, шунингдек касаллиги туфайли битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни ўқий олмаса, нотариус унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда у саводсиз бўлса, нотариал ҳаракатни амалга ошириш пайтида у билан муомала қила оладиган ва битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.

Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжат унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.

Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан битим, ариза ёки бошқа ҳужжатнинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини нотариус билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар битим, ариза ёки бошқа ҳужжатлар билан бирга тикиб қўйилади.

Агар нотариус тегишли тилларни билмаса, ҳужжат таржимон томонидан таржима қилинади ва нотариус унинг ҳужжатга қўйган имзосининг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди.

Нотариус, башарти тегишли тилларни билса, бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди.

Таржимон ёки сурдо таржимон ҳужжат таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари ҳақида нотариус томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ҳужжат матнида кўрсатилади.


15. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ нотариус жисмоний ва юридик шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилганда, нотариус кўрсатган муддатда тақдим этилиши керак. Бу муддат бир ойдан кўп бўлмаслиги керак.

Нотариус давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.

15-1. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларидан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларнинг нусхалари талаб қилинмайди.

Тадбиркорлик субъектларининг нотариал ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда нотариуслар давлат органларида ва бошқа ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда оладилар.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан давлат нотариал идоралари ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) идоралараро сўров олинган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни, хусусан, нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этаётган шахсларни идоралараро сўров орқали олинган ҳужжатлар ва ахборотларнинг мазмуни ҳақида хабардор қилиши ва бу ҳақда тасдиқловчи ёзувда кўрсатиши зарур.

16. Нотариуслар ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан, шунингдек мазкур давлат нотариал идорасининг ходимлари номига ва уларнинг номидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатлар бошқа давлат нотариал идорасида амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал ҳаракатлар муайян давлат нотариал идорасида бажарилиши керак бўлган ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга ошириш жойи Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий адлия бошқармалари деб юритилади) томонидан белгиланади.

17. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:

қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган ҳужжатлар;

бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;

факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.


18. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, битим, ариза ва ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, битим, ариза ва бошқа ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса - уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (бундан кейинги ўринларда СТИР деб юритилади) кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча прописка қилинган (ҳисобга олинган) манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.

19. Ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.

Нотариус томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.

Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.


20. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра ҳужжат лойиҳаси нотариус томонидан ёки нотариуснинг топшириғи асосида ёрдамчиси ва (ёки) стажёри томонидан ҳам тузилиши мумкин.


21. Нотариал тасдиқланаётган ёки шаҳодатлантирилаётган битим, ариза ва бошқа ҳужжатлар бир неча алоҳида варақларда баён этилган тақдирда, улар ип ўтказиб тикилади, варақлари эса рақамланади ҳамда нотариал идоранинг муҳри қўйилган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланади.


22. Меросга бўлган ҳуқуқ, мулк ҳуқуқи тасдиқланганда, фуқаронинг тирик эканлиги ва муайян жойда эканлиги фактлари, фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлиги тасдиқланганда, сақлаш учун ҳужжатлар қабул қилиб олинганида, кўчмас мулк очиқ савдода сотиб олинганида тегишли гувоҳномалар берилади.

Ариза берган шахснинг илтимосига кўра ҳам унга аризанинг топширилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.


23. Битимларни тасдиқлашда, ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини, ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга қилинган таржимаси тўғрилигини тасдиқлашда, ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлашда тегишли ҳужжатларга тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда нотариус томонидан имзоланиб, муҳр босилади.


24. Тасдиқловчи ёзувнинг матни техник воситаларда (компьютерда ёки ёзув машинкасида) ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Йўриқноманинг 19-банди асосида изоҳланиши керак.

Тасдиқловчи ёзувларини амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.

Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади.


25. Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар реестрда рўйхатга олинади ва "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) киритилади. Реестрдаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди.

Ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб рақами билан рўйхатга олинади. Реестрда қайд этилган нотариал ҳаракат рақами нотариус томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувда кўрсатилади.

Реестрдаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл қўйилса, алоҳида маълумотнома тузган ҳолда, у нотариуснинг имзоси ва муҳри билан реестрга елимланиб қўйилади.

Реестрдаги ёзувларда хатоликка йўл қўйилганда мазкур Йўриқноманинг 19-бандига риоя қилган ҳолда тузатишлар киритилади.

Битта ҳужжатнинг бир нечта нусхаси тўғрилиги шаҳодатлантирилганда, улар битта реестр рақами билан қайд этилади ва тасдиқловчи ёзувда ҳужжатнинг нечта нусхада тасдиқланганлиги кўрсатилади.

Реестрнинг тартиб рақамлари ҳар бир календарь йил бошида биринчи тартиб рақамидан бошланади.

Реестрлар ип ўтказиб тикилиши ва уларнинг варақлари рақамланиши лозим. Варақларнинг сони ҳудудий адлия бошқармаларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


26. Тасдиқланиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, тарафлар (тараф) томонидан имзоланганидан сўнг нотариус томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ва реестрда қайд этилади. Реестрга ёзувлар давлат нотариал идорасининг ваколат берилган бошқа ходими томонидан ҳам киритилиши мумкин. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзолайди.

Шаҳодатлантирилиб берилаётган ҳужжат тегишли давлат божи тўланиб, ҳужжат муайян шахс томонидан имзоланганидан ёки ҳужжатнинг тўғрилиги текширилганидан сўнг нотариус томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ҳамда нотариус (нотариал идоранинг бошқа ходими) томонидан реестрга қайд этилади. Ҳужжатни олаётган шахс реестрга фамилияси, исми ва отасининг исмини тўлиқ ёзади ва имзо қўяди.

27. Икки ёки ундан ортиқ нотариус фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идораларида ҳар бир нотариус учун алоҳида реестр тутилиши керак. Бундай ҳолларда ҳар бир реестрга мустақил индекс берилади. Ҳужжатлардаги реестр рақамлари қуйидагича қўйилади: 1-1, 1-2, 2-1-сонли ва ҳоказо. Бунда биринчи рақам индекс рақамини, иккинчиси эса ёзувнинг тартиб рақамини билдиради. Ҳар бир реестрнинг индекс рақами йил давомида ўзгартирилмай сақланади.

Нотариал ҳаракатларнинг муайян турларини қайд этиш учун мустақил реестрлар юритилган тақдирда ҳар бир реестрнинг индексига тегишли нотариал ҳаракат номига мувофиқ ҳарф қўшилади. Масалан, 1-Н, 2-Н, 3-И, 4-М-сонли. Бунда биринчи ва иккинчи реестрлар ҳужжатларнинг нусхалари тўғрилигини шаҳодатлантирувчи ёзувларни, учинчиси - ижро ёзувларини, тўртинчиси эса меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни қайд этиш учун тутилганлигини билдиради.

Бундай реестрларга ёзилган ҳужжатларнинг тартиб рақамлари қуйидаги тарзда белгиланади: 1-Н-1, 1-Н-2-сонли ва ҳоказо; 2-Н-1, 2-Н-2-сонли ва ҳоказо; 3-И-1, 3-И-2-сонли ва ҳоказо; 4-М-1, 4-М-2, 4-М-3-сонли ва ҳоказо.


28. Нотариуслар Қонуннинг 6-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан реестрлардан кўчирмалар (суд, прокуратура, тергов органларига реестрдан кўчирманинг ксеронусхаси) беради. Реестрларнинг асл нусхаларини бериш ман этилади.


29. Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади. Нотариус Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар томонидан давлат нотариал идораларига юборилган васиятномалардан ҳам улар йўқолган тақдирда дубликатлар беради.

Аризалардаги имзолар нотариал тартибда шаҳодатлантирилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.

Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари унинг асл (нусхаси) ва дубликати ўрнини боса олмайди.

Ҳужжат дубликатига белгиланган шаклдаги тасдиқловчи ёзув қайд этилади.

Нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг дубликатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг меросхўрларидан (ҳуқуқий ворисларидан) бирига берилиши мумкин.

Васиятноманинг дубликати васият қилувчига, у вафот этганидан кейин эса васиятномада кўрсатилган ёки қонун бўйича меросхўрларга ёхуд уларнинг вакилларига васият қилувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилганидан кейин берилади.

Васиятномада кўрсатилган меросхўрлар вафот этган тақдирда, васиятноманинг дубликати васият қилувчининг ва ўзларидан олдинги меросхўрнинг (меросхўрларнинг) ўлим ҳақидаги гувоҳномасини (нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома нусхасини) ёхуд ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирмани, зарур ҳолларда меросхўрларнинг меросни қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларини (агар бу ҳужжатлар илгари тақдим этилмаган бўлса) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган меросхўрларга берилади.


30. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишга асос бўлган ҳужжатлар битимнинг нотариал идорада қолдириладиган нусхасига, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва бошқа нотариал ҳаракатларда эса ҳужжатнинг нусхасига нотариал идора йиғмажилдларида сақланиши учун қўшиб қўйилади.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакилларининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг номи, унинг рақами, берилган санаси ва шу ҳужжатни берган органнинг номи реестрга ёзиб қўйилгач, қайтариб берилади.


31. Қуйидаги ҳолларда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари давлат нотариал идорасида қолдирилмайди:

агар мулкдор ўзига қарашли уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини тўла тасарруф этмаган тақдирда, шунингдек мулкдорлар уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини (умумий ҳужжат асосида тегишли бўлган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини улардан бири ўзига тегишли улушини ёки улушидан бир қисмини) тасарруф этиш тўғрисидаги битимлар тасдиқланганда;

умумий улушли мулк қатнашчилари ўртасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмининг аниқ қисмини белгилаш, ўзгартириш ёки улар ўртасида уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги шартномалар тасдиқланганда;

ижара шартномалари тасдиқланганда;

гаров (ипотека) шартномалари тасдиқланганда;

марҳум эрдан (хотиндан) кейин хотиннинг (эрнинг) аризасига кўра умумий мол-мулкдаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилганда;

эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар берилганда;

юридик шахснинг устав фондига (капиталига) кўчмас мулк ва автомототранспорт киритилганда;

автомототранспорт воситаларини тасарруф этиш шартномалари тасдиқланганда;

мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариус томонидан талаб қилиб олинган юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларнинг, улар вакилларининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (аниқ битимни тузиш учун берилган ишончномалардан ташқари) асл нусхалари нотариал идорада олиб қолинмайди.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхалари уларга нотариуснинг "аслига тўғри" деган устхати ёзилиб, олиб қолинади.

Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг ер майдони ёки уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.

32. Тақдим этилган ҳужжатнинг айнанлигига шубҳа туғилса, нотариус бу ҳужжатни олиб қолиб, уни экспертизага юборишга ҳақлидир.

Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР), ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади.


33. Нотариус қуйидаги ҳолларда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади, агар:

бундай ҳаракатни амалга ошириш қонунга зид бўлса;

бу ҳаракат бошқа нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;

муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган бўлса;

юридик шахс номидан амалга ошириладиган битим унинг уставида ёки низомида кўрсатилган мақсадларга зид бўлса;

битим қонун талабларига мувофиқ бўлмаса;

нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асосларнинг мавжудлиги, шунингдек мурожаат этувчи шахс томонидан уни идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаслик ҳолатлари ҳам нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилган тақдирда нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида нотариус мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан қарор чиқаради ҳамда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахсга беради.

Рад этиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи;

нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи, агар юридик шахс бўлса, унинг тўлиқ номи ва жойлашган ери (почта манзили) ва СТИР;

мурожаат қилувчи қандай нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраганлиги;

нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда);

шикоят қилиш муддати ва тартиби.


34. Нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича давлат божи ундиради.

Нотариус нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ўз иш жойидан бошқа жойга борганида манфаатдор жисмоний ёки юридик шахслар унинг ҳақиқатда қилинган транспорт

...
Время: 0.0093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск