язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Словения Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словения Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Битим (2013 йил 11 февраль, Любляна, ЎзР Президентининг 01.11.2013 й. ПҚ-2061-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Словения Республикаси Ҳукумати ўртасида

иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик

ҳамда даромад ва капитал солиқларини

тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словения Республикаси Ҳукумати,

иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида битим тузиш истагида,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Битим татбиқ этиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат, унинг маъмурий-ҳудудий ёки сиёсий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган, уларни ундириш усулидан қатъи назар, даромад ва капитал солиқларига нисбатан татбиқ этилади.


2. Даромад ва капитал солиғига жами даромаддан, жами капиталдан ёки даромад ёхуд капиталнинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ёки кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришдан олинган даромаддан ва корхоналар тўлайдиган маош ёки мукофот пулларидан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар киради.


3. Мазкур Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар қуйидагилардир:


a) Ўзбекистон Республикасида:

i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

iii) мол-мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиғи" деб юритилади);


b) Словения Республикасида:

(i) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(iii) мол-мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Словения солиғи" деб юритилади).


4. Ушбу Битим у имзоланган санадан сўнг амалдаги солиқларга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига олинадиган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳиятан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиққа оид қонун ҳужжатларига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Битим мақсадлари учун, агарда матн мазмунидан бошқача маъно келиб чиқмаса:

a) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини, шунингдек жуғрофий маънода фойдаланилганда халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудуди, ҳудудий сувлари ва ҳаво ҳудудини англатади;

b) "Словения" атамаси Словения Республикасини, шунингдек жуғрофий маънода фойдаланилганда Словениянинг ҳудудини, ҳудудий сувларини шу жумладан халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилигига мувофиқ Словения ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;

c) "бир Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон ёки Словенияни англатади;

d) "шахс" атамаси жисмоний шахс, компания ёки бошқа ҳар қандай шахслар бирлашмасини англатади;

e) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида қабул қилинадиган ҳар қандай корпоратив бирлашма ёки ҳар қандай ташкилотни англатади;

f) "бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;

g) "халқаро ташувлар" атамаси амалдаги бошқарув органига эга бўлган корхона томонидан битта Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошириладиган денгиз, ҳаво кемаси ёки автомобилда, темир йўл транспорти орқали ҳар қандай ташувларни англатади, денгиз, ҳаво кемаси ёки автомобиль, темир йўл транспорти воситаси фақат иккинчи Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар оралиғида фойдаланиладиган ҳолатлар бундан мустасно;

h) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Ўзбекистонда - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Словенияда - Словения Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ваколатли вакили;

i) "миллий шахс" - атамаси қуйидагиларни англатади:

i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат, уюшма;


2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан Битимни қўллашда таърифи берилмаган атамалар мавжуд бўлса, ушбу атамалар, агарда битим матнидан бошқа маъно келиб чиқмаса, мазкур Битим татбиқ этиладиган Давлатнинг амалдаги қонунчилигига кўра солиқларга нисбатан қўлланиладиган маънога эга бўлади; атаманинг мазкур Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган маъноси ушбу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун берилган маънога нисбатан устунликка эга бўлади.



4-модда. Резидент


1. "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси мазкур Битим мақсадлари учун ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига кўра ўзининг яшаш жойи, доимий турар жойи, бошқарув жойи ёки шунга ўхшаш ҳар қандай мезонлар асосида солиққа тортилувчи ҳар қандай шахсни, шунингдек ушбу Давлатни, унинг ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинмасини ёки сиёсий тузилмасини ёхуд маҳаллий ҳокимият органини англатади. Бироқ, ушбу атама фақат ушбу Аҳдлашувчи Давлатда

...