Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.11.2005 й. 242-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 5 ноябрдаги

242-сон қарорига

ИЛОВА



Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа лицензиялар асосида товарларнинг айрим турлари, шунингдек, товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида истеъмол товарлари билан улгуржи савдо қилувчи юридик шахсларнинг улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олишлари талаб этилмайди.

2. Улгуржи савдони амалга ошириш фаолияти лицензияланиши керак.

Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади.


3. Улгуржи савдо фаолияти билан фақат юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.


4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


5. Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш юридик шахс-лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги (кейинги ўринларда "лицензияловчи орган" деб аталади) томонидан амалга оширилади.


6. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.

7. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.

8. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.



II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


9. Қуйидагилар улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск