ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 октябрдаги

279-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлат активларини хусусийлаштириш

ва хусусийлаштириш жараёнларини

мувофиқлаштириш давлат комиссияси

қарорлари бўйича сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мулкини Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) қарорларига мувофиқ хусусийлаштириш тартибида нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат мулкини сотиш бўйича танловларга тайёргарлик кўриш, уларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат мулки - давлатга мулк ҳуқуқи билан тегишли бўлган хўжалик жамиятларининг мулки (корхонаси), акциялари (улушлари);

ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;

сотувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;

талабгор - таклиф этилган шартларда танловда қатнашиш ниятини билдирган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


қатнашчи - танловда қатнашишга қўйилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили;


ваколатли вакил - танловда қатнашиш учун қатнашчи томонидан ишончнома асосида ваколат берилган жисмоний шахс;

харидор - қонун ҳужжатларига мувофиқ сотувчи билан давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


танлов предмети - қатнашчининг танлов натижасида шаклланган сотиб олиш қиймати, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар (агар булар назарда тутилган бўлса) бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузишга бўлган ҳуқуқи;


танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали давлат мулки харидорини аниқлаш бўйича савдолар шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;


очиқ танлов - танловнинг давлат мулкини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш ниятини билдирган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;


ёпиқ танлов - танловнинг Давлат комиссияси томонидан олдиндан танланган, махсус таклифномалар бўйича нодавлат юридик ва жисмоний шахслар қатнашадиган тури;

танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, танлов предметининг бошланғич нархи, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар, қўшимча юкламалар ва қатнашчиларга қўйиладиган талаблар бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган шартлар;

танлов ҳужжатлари - давлат мулкининг техник, тижорат, ташкилий ва бошқа тавсифлари, шунингдек танлов шартлари ва тартиботлари тўғрисидаги бирламчи маълумотлар мавжуд бўлган танловни ўтказиш қоидаларидан, танлов таклифлари шаклидан иборат бўлган сотувчи томонидан тўлов эвазига талабгорларга бериладиган ҳужжатлар тўплами;


танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш таклифи;


танловни ўтказиш санаси - танлов якунлари чиқариладиган кун ва вақт;


сотиб олиш тўлови - давлат мулки сотиб олинганлиги учун харидор томонидан Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий ва (ёки) эркин айирбошланадиган валютадаги (кейинги ўринларда ЭАВ деб аталади) пул маблағлари;

инвестициявий мажбуриятлар - пулли қийматга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, объектларга инвестициялар қўйиш бўйича давлат мулкининг олди-сотди шартномасига мувофиқ харидор қабул қиладиган мажбуриятлар;


ижтимоий мажбуриятлар - пулли қийматга эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган, давлат мулкини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар.


3. Давлат комиссияси қарори бўйича давлат мулкини сотиш сотувчи томонидан хусусийлаштириш дастурлари (объектлар рўйхатлари) асосида ушбу Низомга иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.

4. Давлат комиссияси қарори асосида танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш ушбу Низомга ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган иш регламентига мувофиқ ишчи орган томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси ва ишчи органнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Танловни ўтказиш шартлари ҳамда танлов ғолибини танлаш мезонлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва танлов ҳужжатларида акс эттирилади.


II. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Ишчи орган танловни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш учун:

танлов ҳужжатларини, шу жумладан, маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ишлаб чиқади;

давлат мулкини сотиш шартлари, уни сотиш қиймати, танлов таклифларини баҳолаш тартиби, танлов ғолибини танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари, танлов ғолибларини аниқлаш бўйича таклифларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритади;

Давлат комиссияси қарорига мувофиқ танлов ўтказишни эълон қилади ва ташкил этади;

талабгорларни уларнинг буюртманомаларига биноан улар учун белгиланган тўлов эвазига танлов ҳужжатлари билан таъминлайди;

танловда қатнашиш учун талабгорларнинг буюртманомаларини ва уларнинг танлов таклифларини, уларни олиш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда қабул қилади;

қатнашчилар буюртманомаларининг ва танлов таклифлари солинган конвертларнинг улар очилгунгача сақланиши ва маҳфийлигини белгиланган тартибда таъминлайди;

танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда ёки фақат битта танлов таклифи мавжуд бўлганда танлов таклифларини қабул қилиш муддатини узайтиради;

танлов эълон қилинган кундан бошлаб олти ой давомида давлат мулкини сотиб олиш тўғрисида танлов таклифлари мавжуд бўлмаганда, давлат мулкига бўлган талаб коньюнктурасига қараб, Давлат комиссиясига Низомнинг ушбу банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларига мувофиқ танлов шартларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;

Давлат комиссияси томонидан ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.

6. Очиқ танловни ўтказишда танлов таклифлари солинган конвертлар очиладиган санадан камида ўттиз кун олдин "Биржа" газетасида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг даврий матбаа нашрларида, шунингдек ўзининг расмий веб-сайтида ишчи орган томонидан очиқ танлов ўтказилиши тўғрисида хабарнома (кейинги ўринларда очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) эълон қилинади.

Очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

сотувчининг номи ва манзили, унинг боғланиш телефони, телефакси, электрон почта манзили;

танловга қўйилган давлат мулкининг номи, сони, тавсифи ва унинг жойлашган жойи;

давлат мулкининг бошланғич нархи;

инвестициявий (киритиш шакли ва шартлари ёйилмаси билан) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;

давлат мулки хўжалик жамиятининг ёки баланс сақловчисининг номи, унинг фаолияти соҳаси ва жойлашган жойи;

қатнашчиларнинг танлов таклифлари солинган конвертларини очиш санаси, вақти ва жойи;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда);

танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори, уни тўлаш учун банк реквизитлари;

танлов ҳужжатларини ва қўшимча ахборотни олиш учун манзил ва боғланиладиган шахс.


7. Ёпиқ танловни ўтказишда унинг қатнашчилари Давлат комиссияси томонидан аниқланади, ишчи орган танлов таклифлари солинган конвертларни очиш белгиланаётган санадан камида ўттиз кун олдин Давлат комиссияси томонидан аниқланган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ёпиқ танлов ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани (кейинги ўринларда ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома деб аталади) юборади, унда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлади. Ёпиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди ва ёпиқ танлов таклиф этилган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўтказилади.

8. Танловда қатнашиш учун сотувчига талабгор ёки унинг ваколатли вакили очиқ танлов (ёпиқ танлов) тўғрисидаги хабарномада белгиланган танловда қатнашиш учун буюртманоманинг муддатларини икки нусхада, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали тақдим этади:

нодавлат юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда;

икки нусхада ёпиқ конвертларга жойланган, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагилар мавжуд бўлган танлов таклифлари:

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартлари;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан қобилиятлилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва (ёки) тегишли соҳада илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳалари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

9. Сотувчи ҳужжатларнинг рўйхати билан биргаликдаги буюртманоманинг иккинчи нусхасига тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида, уларнинг қабул қилинган санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда белги қўяди, у талабгорга ёки унинг ваколатли вакилига берилади ёхуд почта орқали жўнатилади. Танловда қатнашиш учун буюртманомалар сотувчи томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.


10. Очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада сотувчи томонидан белгиланган муддатдан кейин тушган танлов таклифлари қабул қилинмайди. Почта орқали жўнатилган ҳужжатларнинг тушган санаси сотувчининг рўйхатдан ўтказиши бўйича белгиланади.

11. Сотувчи томонидан қабул қилиниши рад этилганлиги тўғрисида белги қўйилган ҳолда қабул қилинмаган буюртманома шу куннинг ўзида, уларни талабгорга ёки унинг вакилига топшириш йўли билан, тилхат бўйича ёхуд кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни почта орқали (топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга буюртма хат билан) қайтарилади. Бунда танлов ҳужжатлари учун талабгор томонидан тўланган сумма сотувчи томонидан қайтарилмайди.


12. Талабгор танловга сотувчи томонидан қуйидаги ҳолатларда танловда қатнашига қўйилмайди агарда:

ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

талабгорнинг - нодавлат юридик шахснинг тугатиш босқичида эканлиги ёки банкрот деб топилганлиги аниқланганда.

Танловда қатнашишнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


13. Конвертларни очишнинг белгиланган санасигача талабгор ёзма шаклда билдириш йўли билан ўзининг буюртманомасини ва танлов таклифларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Сотувчи ушбу билдиришномани у олинган кунда рўйхатдан ўтказиши шарт.


14. Очиқ танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кунда бошланади ва конвертларни очишнинг эълонда кўрсатилган санасидан уч соат олдин тугайди.

Танлов қатнашчилари ёки уларнинг ваколатли вакиллари конвертларни очиш чоғида иштирок этишлари мумкин.


15. Танловлар ойда бир марта даврийликда ўтказилади.


16. Давлат комиссияси ёки унинг топшириғига кўра ишчи орган танлов ўтказиладиган санани очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган муддатни кечиктириши мумкин, бу ҳолда илгари очиқ танлов тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган айнан ўша оммавий ахборот воситаларида тегишли ахборот берилади (илгари ёпиқ танлов тўғрисидаги хабарнома юборилган нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ахборот юборилади) ҳамда қатнашчилар мавжуд бўлганда улар ёзма равишда хабардор қилинади.


III. ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


17. Агар конвертларни очишнинг очиқ танлов тўғрисидаги (ёпиқ танлов тўғрисидаги) хабарномада белгиланган санасигача бирорта ҳам буюртманома тушмаса ёки фақат битта буюртманома тушса, танлов ўтмаган деб эътироф этилади.

Бунда ишчи орган Давлат комиссиясини ва ягона буюртманомани берган қатнашчини бу тўғрида хабардор қилади.

Давлат комиссияси, агар тушган танлов таклифларидан бирортаси ҳам танлов шартларига мувофиқ бўлмаса, танловни ўтмаган деб эътироф этиши мумкин.

20. Давлат комиссиясининг қарорига кўра танлов таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш бир ёки бир нечта босқичда ўтказилиши мумкин.

21. Ишчи орган қатнашчиларга танлов таклифларининг рад этилганлиги тўғрисида ҳар бир босқичдан кейин, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабар қилади.

22. Зарурат бўлганда, Давлат комиссияси қатнашчига унинг фаолияти билан боғлиқ бўлган маълумотларни тақдим этиш имкониятини бериши мумкин.

23. Танлов таклифларини баҳолаш натижалари, ғолибни ва ғолибликка номзодлар резервини аниқлаш бўйича таклифлар ишчи орган томонидан Давлат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

24. Танловлар якунлари баённома билан расмийлаштирилади, уни Давлат комиссиясининг мажлисида қатнашган аъзолари имзолайдилар ва Давлат комиссиясининг раиси тасдиқлайди.

25. Ишчи орган танлов қатнашчиларини унинг натижалари тўғрисида Давлат комиссияси томонидан танлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Танлов ғолибини аниқлашда айнан шу муддатда ғолибга давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш учун таклифнома билан бирга билдиришнома юборилади.

Ғолиб билан музокаралар давлат мулкининг олди-сотди шартномасини имзолаш билан тугамаган тақдирда, Давлат комиссияси қарори билан резерв номзодлар деб эътироф этилган қатнашчилар уларнинг танлов таклифлари амалда бўлган муддат мобайнида давлат мулкининг олди-сотди шартномасини тузиш бўйича музокараларга таклиф этилиши мумкин.

26. Танлов натижалари бўйича ғолиб мавжуд бўлмаган тақдирда, Давлат комиссияси томонидан давлат мулкини бошқа усулда нул харид қийматида сотиш ва тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалар тузишни ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўзгаришларини инобатга олган ҳолда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

27. Давлат мулкининг олди-сотди шартномаларини тузиш, ўзаро ҳисоб-китоблар қилиш ва Давлат комиссиясининг қарорига кўра танловларда давлат мулкини сотишда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни расмийлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.





Низомга

ИЛОВА



Давлат мулкини Давлат активларини хусусийлаштириш

ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш

давлат комиссияси қарорлари бўйича сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич


Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Давлат комиссияси


    

Танлов ҳужжатларини тайёрлаш, танлов ҳужжатлари юзасидан хулоса тайёрлаш, кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритиш.

Танлов ўтказилиши тўғрисида ОАВда ва веб-сайтда эълон бериш.


Талабгорларни танлов ҳужжатлари билан таъминлаш.

Талабгорларнинг танлов таклифлари билан бирга буюртманомаларини қабул қилиш.

     


   

Давлат комиссиясининг иш регламентига мувофиқ.

Очиқ савдо ўтказилишидан камида 30 кун олдин.


Давлат комиссиясининг иш регламентига мувофиқ.











2-босқич

Агентлик, Давлат комиссияси


   

Давлат комиссиясининг қарорларига кўра танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Давлат комиссиясининг иш тартибига мувофиқ танлов ўтказиш.


Бир ёки бир неча босқичда (Давлат комиссиясининг қарорига кўра).









3-босқич

Вазирликлар ва идоралар, Агентлик, Давлат комиссияси


    

ИИГ томонидан танлов қатнашчиларининг таклифларини эксперт жиҳатидан баҳолаш.


Танлов таклифларини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига киритиш.

Танлов якунлари бўйича протоколни расмийлаштириш ва тасдиқлаш.


Танлов қатнашчиларини унинг якунлари тўғрисида хабардор қилиш.

    


Давлат комиссиясининг иш регламентига мувофиқ.

Тендер якунлари тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида.









4-босқич

Агентлик


    

Давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш, сотиб олиш тўловлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

      


Давлат комиссиясининг иш регламентига мувофиқ.

Шартнома шартларига мувофиқ.




    

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 506-модда



























Время: 0.2093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск