Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 12.10.2011 й. ЎРҚ-303-сон "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.03.2011 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2011 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.10.2011 й.

N ЎРҚ-303



ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ

НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

ва қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонуннинг мақсади географик объектларнинг номлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган географик объектлар номларининг улардан Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга доир қисмига ҳам татбиқ этилади.



2-модда. Географик объектларнинг номлари

тўғрисидаги

қонунчилик

Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


географик объектлар - Ернинг ҳозирда ёки ўтмишда мавжуд бўлган ҳамда муайян ўрнашган жойи билан тавсифланадиган, келиб чиқиши табиий ёки сунъий бўлган яхлит ва нисбатан барқарор ҳосилалари. Улар жумласига: маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар); аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар); транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари (темирйўл станциялари, автостанциялар, метрополитен станциялари, вокзаллар, аэропортлар, портлар, пристанлар, кўприклар, разъездлар, йўллар, каналлар, сув омборлари, тўғонлар, дамбалар); табиий объектлар (дарёлар, кўллар, музликлар, текисликлар, тоғлар, тоғ тизмалари, ғорлар, чўллар, водийлар, даралар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ёнбағирлар, фойдали қазилмалар конлари) ва бошқа шу каби объектлар киради;


географик объектларнинг номлари - географик объектларнинг уларни фарқлаш ва аниқлаш учун фойдаланиладиган ўз номлари;

географик объектнинг номини белгилаш - янада нормаллаштириш мақсадида географик объектнинг номини аниқлаш;

географик объектнинг номини нормаллаштириш - географик объектнинг энг кўп фойдаланиладиган ва энг мақбул номини танлаш, ушбу ном ёзиладиган шаклини белгилаш ҳамда тасдиқлаш;


географик объектнинг номини ўзгартириш - географик объектнинг ҳозирги номини ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда ўзгартириш;

географик объектларнинг номлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади);

географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси - географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ҳамда Кадастр агентлиги томонидан ўтказиладиган топонимик, этнографик, лингвистик, картографик ва бошқа тадқиқотлар мажмуи.


4-модда. Географик объектларнинг номларига доир талаблар

Географик объектга берилаётган ном:

географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;

мазкур географик объект жойлашган ердаги географик объектлар номларининг мавжуд тизимига мос тушиши;

маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиши;

қоида тариқасида, кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши;

ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига одамларнинг исми-шарифини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлашга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.

Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шохкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) айрим одамларнинг, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларнинг исми-шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар мустасно.

Ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ташкил этилаётган географик объектларга уларни ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан ушбу Қонун талабларига мувофиқ ном берилади.

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг маъмурий марказлари номидан, ушбу маъмурий-ҳудудий бирликлар жойлашган ҳудуд қисмининг географик ёки тарихий номидан ҳосил бўлиши лозим.

Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларининг, шу жумладан аэропортлар, вокзаллар, портлар, пристанлар, разъездлар, темирйўл станцияларининг ва бошқа объектларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг ёнида жойлашган аҳоли пунктларининг ёки улар таркибий қисмларининг, бошқа географик объектларнинг номларидан ҳосил бўлиши керак.

Қуйидагиларга

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск