Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Савдо ва умумий овқатланиш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 16.03.2007 й. ПҚ-605-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 16 мартдаги

ПҚ-605-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш

ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.


2. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.


3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кун муддатгача тўхтатиб қўйиш, шунингдек амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш тартиб-қоидаси ташаббуси билан чиқиш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиладиган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда "Комиссия" деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссиянинг хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туманлар (шаҳарлар) даражасида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида 2-иловага мувофиқ таркибда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда "ишчи орган" деб юритилади) ташкил этилади.


4. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси (кейинги ўринларда "рухсат гувоҳномаси" деб юритилади) ҳар бир турғун чакана савдо шохобчасига 3 ва 4-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича аризада кўрсатилган муддатга, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


4-1. Меҳмонхоналарга унга тегишли бўлган ва унинг ичида жойлашган, турувчиларга алкоголь маҳсулотларини сотиш билан шуғулланадиган бир неча турғун чакана савдо шохобчаси (бар, мини-бар, кафе, ресторан) учун битта рухсат гувоҳномаси берилади.


II. РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛИШ

УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:

рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши;

шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлиги;

турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги;

савдо шохобчалари жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашмаганлиги;

юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги.


III. РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛИШ

УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


6. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича Комиссиянинг ишчи органига қуйидагиларни тақдим этадилар:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

шаҳарларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;

чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Ишчи орган рухсат гувоҳномасини бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ахборот соҳасидаги ҳамкорлик воситасида, шу жумладан электрон кўринишида мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборот бундан мустасно.

7. Юридик шахсдан

...
Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск