Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / ОАВ ва ноширлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикасининг 12.12.2002 й. 439-II-сон "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.12.2002 й.

N 439-II



АХБОРОТ ЭРКИНЛИГИ ПРИНЦИПЛАРИ

ВА КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари


Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатларига риоя этилишини, ҳар кимнинг ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, фойдаланиш ва сақлаш ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилинишини ҳамда шахс, жамият ва давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат.



2-модда. Ахборот эркинлиги принциплари ва

кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик

Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот - манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар;


ахборот мулкдори - ўз маблағига ёки бошқа қонуний йўл билан олинган ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;

ахборотни муҳофаза этиш - ахборот борасидаги хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари;


ахборот ресурслари - алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги (ахборот-кутубхона муассасаларидаги, архивлардаги, идоравий архивлардаги, фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари;

ахборот соҳаси - субъектларнинг ахборотни яратиш, қайта ишлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ фаолияти соҳаси;

ахборот борасидаги хавфсизлик - ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ҳимояланганлик ҳолати;

ахборот эгаси - қонунда ёки ахборот мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборотга эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;


махфий ахборот - фойдаланилиши қонунчиликка мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;

оммавий ахборот - чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;

ҳужжатлаштирилган ахборот - идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот.


4-модда.

...
Время: 0.0279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск