Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 657-XII-сон "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 657-XII



ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини ва радиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади, одамнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда у билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини ва уларни амалга ошириш кафолатларини мустаҳкамлайди.

Давлат санитария назорати бу санитария қонунларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматининг фаолиятидир.



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат

санитария назорати тўғрисидаги қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг санитария назорати тўғрисидаги қонунлари ушбу Қонундан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларининг ўз ваколат доирасида чиқарадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир.


2-модда. Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг

хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари

Санитария-эпидемия масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

атроф муҳитни соғломлаштириш, овқатланишни, меҳнат, турмуш, дам олиш, таълим-тарбия бериш шароитларини яхшилашга қаратилган қонунчилик, санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши ташкилий тадбирлар мажмуини амалга ошириш асосида одамнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш ҳуқуқларини кафолатлаш;

халқ хўжалик объектлари, технология ускуналарини ва асбобларини, транспорт воситаларини ривожлантириш, жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга тушириш чоғида атроф муҳит омиллари аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олишга қаратилган фаолиятининг устуворлигини таъминлаш;

аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;

санитария ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни

ишлаб чиқиш ва ижтимоий фаолиятнинг мажбурий қисми сифатида амалга ошириш;

мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг санитария нормаларига, гигиена нормативларига риоя қилмаслик ҳамда санитарияга доир ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг саломатлигига ва атроф муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

санитария нормалари, қоидаларига риоя этилиши ва санитария-гигиена тадбирлари амалга оширилиши устидан давлат санитария назоратини амалга ошириш.


3-модда. Санитария нормалари, қоидалари

ва гигиена нормативлари

Санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари илмий тадқиқот ва бошқа муассасалар томонидан ишлаб чиқилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланади ва шундан сўнг уч ой муддат ичида матбуотда босиб чиқарилиши керак.


II БЎЛИМ. ОДАМНИНГ ҚУЛАЙ АТРОФ МУҲИТ

ШАРОИТЛАРИГА ЭГА БЎЛИШ ҲУҚУҚИ ВА УНИ

ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТЛАРИ

4-модда. Одамнинг қулай атроф муҳит

шароитларига эга бўлиш ҳуқуқи

Ҳар бир одам қулай атроф муҳит шароитларига эга бўлишга ҳақли.


5-модда. Аҳоли саломатлиги ва атроф муҳитнинг

аҳволи ҳақида ахборот олиш ҳуқуқи

Ҳар бир киши касалликлар, эпидемия ва радиация вазияти, атроф муҳитнинг ҳолати ҳамда уларнинг одамлар саломатлигига таъсири ҳақида, шунингдек гигиена соҳасидаги ва махсус ўтказилган бошқа экспертизалар ҳақида ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга.


6-модда. Одамнинг саломатлигига етказилган

зарарнинг ўрнини тўлатиш ҳуқуқи

Ҳар бир одам атроф муҳитнинг зарарли кимёвий, физикавий, биологик ва бошқа омиллари, шунингдек сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ва бошқа саноат буюмлари таъсирида ўзига етказилган зарарнинг ўрнини тўлатиб олишга ҳақлидир.


III БЎЛИМ. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИЯ МАСАЛАЛАРИДА

АҲОЛИНИНГ ХОТИРЖАМЛИГИНИ, РАДИАЦИЯ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ТАЛАБЛАРИ

ВА УЛАРНИ БАЖАРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ

7-модда. Давлат идоралари, корхоналар, муассасалар,

ташкилотлар,  бирлашмалар ва алоҳида шахсларнинг

санитария-эпидемия  масалаларида аҳолининг

хотиржамлигини таъминлашга доир мажбуриятлари

Давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар:

белгиланган тартибда тасдиқланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари;

давлат санитария назоратини амалга ошираётган идоралар, муассасалар, мансабдор шахсларга рўй берган авариялар, санитария- эпидемия, радиация вазияти тўғрисида ҳаққоний ва тўла-тўкис ахборот беришлари шарт.


8-модда. Норматив-техника ҳужжатларини

ишлаб чиқувчиларнинг мажбуриятлари

Норматив-техника ҳужжатларини ишлаб чиқаётган давлат идоралари, мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар аҳолининг саломатлигини сақлашни ва санитария-эпидемия масалаларида хотиржамлигини таъминлашга қаратилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилишлари шарт.

Қайд этилган идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва алоҳида шахслар янги кимёвий ва биологик моддаларни, ион ҳосил қилувчи нурланиш манбаларини ҳамда мана шу манбаларга эга бўлган асбобларини, атир-упа ва пардоз маҳсулотларини, материаллар, технология

...
Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск