ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари. Дастурлар /

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 17-м/ҳ-сон, Молия вазирлигининг 90-сон “Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги 31.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 08.01.2015 й. 986-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2015 й.

N 986-1

ЎЗБЕКИСТОН

МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 17-м/ҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2014 й.

N 90


ҚАРОРИ



Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги

ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини

нашр этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 4 сентябрда ва 2000 йил 20 сентябрда 103-сон билан тасдиқланган Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 986, 2000 йил 27 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори

     

А. Юнусов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 16-модда




































Время: 0.2094
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш