ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га чекланган савдо устамаларини чекланган савдо устамаларини қўлланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.11.2001 й. 1083-сон билан рўйхатга олинган МВ 120-сон, МЧРРДҚ 9-сон ва ДСҚ 2001-112-сон қарори билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2001 йил 13 ноябрда 1083-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги, Монополиядан
чиқариш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг
2001 йил 1 ноябрдаги
120, 9, 2001-112-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Савдо ташкилотлари томонидан ижтимоий
аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол
товарлари (ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар)га
чекланган савдо устамаларини
қўлланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 октябрдаги "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари савдосини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 433-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги истеъмол товарлари (ун, ўсимлик ёғи, қанд-шакар)ни сотиш пайтида чекланган савдо устамаларини қўллашни назарда тутади.
1. Мазкур Низом қуйидагиларга татбиқ этилади:
хўжалик юритувчи субъектларга - ун, ўсимлик ёғи ва қанд-шакар (бундан кейин истеъмол товарлари) сотишни амалга оширадиган юридик шахсларга (Бундан кейин корхоналар);
хўжалик юритувчи субъектларга - божхона расмийлаштируви 2001 йил 1 ноябргача амалга оширилган, истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадлари учун олиб келадиган юридик шахслар, якка турдаги тадбиркорлар - жисмоний шахсларга.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги "Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари импорти ва сотилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 317-сон қарори
...