язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.1999 й. 97-сон "Халқаро ярмарка савдоси республика марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.1999 й.

N 97



ХАЛҚАРО ЯРМАРКА САВДОСИ РЕСПУБЛИКА

МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини фаоллаштириш, ярмарка савдосини халқаро стандартлар даражасида янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмасининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўзсавдомарказ" Халқаро ярмарка савдоси республика марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамиятининг дастлабки устав фонди 2000 млн сўм миқдорида шакллантирилади, улушлар қуйидагича тақсимланади:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

инвестициялар бош бошқармаси

10 фоиз (200 млн сўм);

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси

5 фоиз (100 млн сўм);

Ўзбекистон Республикаси Давлат

мулки қўмитаси

36 фоиз ("Алпомиш" спорт

мажмуи қиймати - 720 млн сўм

ва пул маблағлари);

Инвесторлар, шу жумладан

хорижий инвесторлар

49 фоиз (980 млн сўм);

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти устав фондига улуш учун ва "Алпомиш" спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорининг 16-бандига мувофиқ пул маблағлари ажратади.


2. Қуйидагилар "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- халқаро, миллий, минтақавий ва мавзули кўргазма-ярмаркалар ўтказишни ташкил этиш;

- мамлакатимиз фирмалари ва хорижий фирмаларга ҳамкорлар излашда ҳамда амалий муносабатлар ва алоқалар ўрнатишда  кўмаклашиш;

- импорт-экспорт контрактлари тузиш ва уларни бажариш бўйича ташқи савдо, ахборот, консалтинг, маркетинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;

- мамлакатимиз технологияси, фани ва ишлаб чиқаришининг энг яхши ютуқларини реклама қилиш ва ахборот билан таъминлаш;

- мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашишини ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Давлат спорт қўмитаси билан биргаликда:

- икки ҳафта муддатда Беруний кўчасида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуи қийматини баҳоласин;

- "Алпомиш" спорт мажмуини "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамиятининг устав фондига Давлат мулки қўмитасининг улуши сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси балансидан "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти балансига ўтказсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкил этилаётган Халқаро ярмарка савдоси республика маркази учун ер участкаси ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги "Алпомиш" спорт мажмуини "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти устав фонди маблағлари, шунингдек мазкур қарорнинг 1б-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига молияланадиган Халқаро ярмарка савдоси республика марказига реконструкция қилишни 1999 йилги ва кейинги йиллардаги республика инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.   


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

бир ой муддатда "Ўзсавдомарказ" акциядорлик маркази таъсис йиғилиши ўтказилишини ташкил этсин, бошқарув органларини шакллантирсин ва таъсис ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишга тақдим этсин;

муассислар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ  "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти акциялари чиқарилишини ва эълон қилинган акцияларнинг тарқатилишини таъминласин.


7. "Алпомиш" спорт мажмуи Халқаро ярмарка савдоси  республика маркази сифатида ўз вақтида реконструкция қилинишини таъминлаш мақсадида:

- Халқаро ярмарка савдоси республика маркази халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналар тоифасига киритилсин;

- "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти "Алпомиш" спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси  республика марказига реконструкция қилиш бўйича Бош буюртмачи этиб белгилансин;

- "Тошшаҳарлойиҳа" акциядорлик жамияти бир ой муддатда "Алпомиш" спорт мажмуини Халқаро ярмарка савдоси  республика марказига реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тайёрласин. "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамияти техник-иқтисодий ҳисоб-китобни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва тасдиқласин, 3 ой муддатда лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда "Ўздавархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда пудратчини ҳамда материаллар ва бутловчи материаллар етказиб берувчиларни аниқлаш бўйича тендер ўтказсин;

- "Ўзсавдомарказ" акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқлангунгача бўлган даврда лойиҳалаштиришни ва "Алпомиш" спорт мажмуини ишчи чизмалар бўйича Халқаро ярмарка савдоси  республика марказига реконструкция қилишни бир пайтда амалга оширишга рухсат берилсин.


8. Махфий.


9. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги маҳаллий ва халқаро алоқани ташкил этиш учун зарур миқдорда телефон рақамлари ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Исаев ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов