ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Халқ таълими вазирлигининг 339-ҚБ-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 71-ҚБ-сон "Халқ таълими тизимидаги педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий тариф ставкаларини ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 26.11.2012 й. Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2012 й.

N 339-ҚБ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.11.2012 й.

N 71-ҚБ


            

ҚЎШМА БУЙРУҒИ



Халқ таълими тизимидаги педагог ва раҳбар ходимларнинг

базавий тариф ставкаларини ҳамда халқ таълими муассасалари

фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар)

бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари

миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сонли ва 2011 йил 1 мартдаги "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 52-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошиши муносабати билан халқ таълими раҳбар ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари томонидан қайта ишлаб чиқилганлиги инобатга олинсин.


2. 2012 йил 1 декабрдан халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари миқдори 1-иловага, раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори 2-иловага, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларига:

- халқ таълими раҳбар ва педагог ходимлари иш ҳақларини иловадаги базавий тариф ставкалари бўйича ўз вақтида қайта ҳисоб-китоб қилиш;

- 2012 йил 1 декабрдан эътиборан халқ таълими соҳаси раҳбар ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорининг ўзгариши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган маблағларни ажратиш юзасидан тегишли молия органлари билан иш олиб бориш;

- ушбу қўшма буйруқ ижроси юзасидан 2012 йил 15 декабригача Халқ таълими вазирлигига ёзма ахборот тақдим этиш топширилсин.


4. 2012 йил 1 декабрдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2012 йил 23 июлдаги 224 ва 35-ҚБ-сонли қўшма буйруғи ўз кучини йўқотади.


5. Мазкур қўшма буйруқ назорати Халқ таълими вазири ўринбосари У.Абруев, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Б. Алимухамедовлар зиммасига юклатилсин.


           

Халқ таълими вазири


Т. Ширинов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири


А. Хаитов

    





ЎзР Халқ таълими вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг 69-Қ/Қ-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқ таълими тизимидаги таълим

муассасалари педагогик ходимларининг

базавий тариф ставкалари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий тариф ставкалари миқдори:


олий

тоифали

1-тоифали

2-тоифали

  

олий

маълумотли

  

ўрта

махсус

маълумотли

1. Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири


635 525

599 064

560 986

523 856

489 682

2. Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси


585 082

530 598

496 957

464 178

434 276

3. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик-таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳлари ходимлари


397 770

369 298

341 011

313 710

X

4. Мактабдан ташқари муассасанинг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларининг, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг инструктор-методисти

  

475 622

444 293

415 817

387 520

360 214

5. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси


533 152

498 981

465 024

432 257

400 795

5-1. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари концертмейстери


465 024

432 257

400 795

370 597

342 205

6. Халқ таълими барча типдаги муассасаларининг тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист), психологи ва мактабдан ташқари муассасалари инструктор-методисти, концертмейстери

  

387 520

360 214

333 995

308 831

285 171

7. Болалар мактабгача муассасалари ўқитувчиси (логопед, дефектолог, тил бўйича фанлар)


415 817

387 520

360 214

333 995

308 831

8. Халқ таълими барча муассасаларидаги методист (3-бандда кўрсатилгандан ташқари), педагог-ташкилотчи, тўгараклар, студиялар, секциялар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, катта вожатий, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, экскурсовод, маданият ишлари бўйича ташкилотчи

    

341 011*

313 710

287 497

262 482

238 693

    

Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.


*) Мазкур малака тоифаси болалар мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-боғчаларнинг мусиқа раҳбари лавозими учун амал қилади.






ЎзР Халқ таълими вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг 69-Қ/Қ-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқ таълими муассасалари раҳбар

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

бўйича базавий тариф ставкалари

МИҚДОРИ

(сўм)

Лавозимлар номи

Базавий тариф ставкалари миқдори

  

I гуруҳ

  

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

1. Раҳбар ходимлар:

  





1.1. Умумтаълим мактаби директори

  

869 080

821 575

774 787

725 621

1.3. "Меҳрибонлик" уйи директори

  

444 293

415 817

X

X

1.4. Мактабдан ташқари муассаса директори


387 520

360 214

333 995

X

1.5. Мактабгача болалар муассасаси мудири


415 817

387 520

X

X

1.6. Олий спорт маҳорати мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаби директори


507 774

X

X

X

1.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори


475 622

444 293

415 817

X

1.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори


533 152

498 981

X

X

2. Раҳбарларнинг ўринбосарлари:






2.1. Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

  

821 575

774 787

725 621

677 708

2.2. Умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари

  

553 422

518 304

484 072

452 740

2.4. "Меҳрибонлик" уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


415 817

387 520

X

X

2.5. Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўқув-маърифий ишлар бўййча ўринбосари

  

360 214

333 995

308 831

X

2.6. Олий спорт маҳорати мактаби, болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаби директорининг ўринбосари


475 622

X

X

X

2.7. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари

  

444 293

415 817

387 520

X

2.8. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

   

498 981

465 024

X

X

  





ЎзР Халқ таълими вазирлигининг 16-сон,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш вазирлигининг 69-Қ/Қ-сон қарорига

3-ИЛОВА



Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик

таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар)

бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари

МИҚДОРИ

(сўм)

Т/р

Лавозимлар номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари

  

шаҳарлар,

вилоятлар марказлари,

Нукус шаҳри ва

қишлоқ туманлари

  

шаҳар туманлари

вилоятга

бўйсунувчи

шаҳарлар

I гуруҳ

II гуруҳ

I гуруҳ

II гуруҳ

      

      

1.

Бўлим мудири


776 333

730 014

730 014

684 409

730 014

2.

Мудир ўринбосари - гуруҳ раҳбари


596 547

553 926

596 547

553 926

553 926

3.

Шўъба мудири


596 547

553 926

596 547

553 926

553 926

4.

Таълим муассасалари фаолиятини ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни ташкил этиш бўйича мутахассислар


566 720

526 231

566 720

526 231

526 231

5.

Таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланганлиги масалалари бўйича мутахассис (муҳандис)


553 926

511 430

553 926

511 430

511 430

6.

Бухгалтер


397 698

369 285

397 698

369 285

369 285

7.

Иқтисодчи


369 285

340 953

369 285

340 953

340 953

8.

Кадрлар бўйича инспектор

  

369 285

340 953

369 285

340 953

340 953

   























Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск