ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2013 й. 158-сон "2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.06.2013 й.
N 158
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ СУВ
ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ
НАСОС-КУЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ
БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЯНГИЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда сув хўжалигида замонавий энергияни тежайдиган технологиялар ва асбоб-ускуналарни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда ўтказилган сув хўжалиги ташкилотларининг насос станциялари насос-куч асбоб-ускуналарини ялпи хатловдан ўтказиш натижасида:
сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг маънавий ва физик эскирган, замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган 3944 та (81%) электр двигателлари;
сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг маънавий ва физик эскирган, 2014-2018 йиллар мобайнида биринчи навбатда алмаштирилиши талаб этиладиган 1297 та (32,9%) электр двигателлари;
насос станцияларининг эскирган электр двигателлари томонидан электр энергиясининг ортиқча истеъмоли замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага таққослаганда 10 - 15 фоизгачани ташкил этиши аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. 2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича 3-иловага мувофиқ мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ:
ҳар йили 1 апрелгача сув хўжалиги ташкилотларининг насос-куч асбоб-ускуналари техник ҳолати хатловининг ташкил этилиши ва ўтказилишини;
ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларининг электр двигателлари замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштирилиши керак бўлган устувор насос станциялари рўйхатлари кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарларининг насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг прогноз параметрларини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари ҳар чоракда эшитилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
ҳар йили 1 декабргача - сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускунага алмаштириш бўйича батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва Молия вазирлиги билан келишилишини, тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини босқичма-босқич алмаштиришнинг тасдиқланган прогноз параметрлари доирасида замонавий энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар белгиланган тартибда сотиб олинишини;
сув хўжалиги ташкилотларининг насос станцияларидан фойдаланиш ва электр энергиясининг ажратилган лимитларидан оқилона фойдаланиш устидан қатъий мониторинг олиб бориш режими "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланишини;
ҳар йили 1 февралгача - насос-куч асбоб-ускуналарини янгилаш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларида электр энергияси лимитлари тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2014 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича насос-куч асбоб-ускуналарини босқичма-босқич янгилашга, шу жумладан, электр энергиясига ҳақ тўлашга харажатлар бўйича бўшаб қоладиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг электр двигателларини алмаштириш учун зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин;
ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назорат қилинишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Р. Хамраев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2013 йил 5 июндаги
158-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги
вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч
асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланишга доир комплекс
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
2013 йил 5 июндаги
158-сон қарорига
2-ИЛОВА
2014-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари
насос станцияларининг электр двигателларини
босқичма-босқич алмаштиришнинг
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
дона
N |
Сув хўжалиги ташкилотлари номи |
2014-2018 йилларда жами |
шу жумладан, йиллар бўйича: |
||||
2014 й. |
2015 й. |
2016 й. |
2017 й. |
2018 й. |
|||
Қорақалпоғистон НСваЭБ*
|
83 |
13 |
15 |
16 |
18 |
21 |
|
Беруний НСваЭБ
|
29 |
4 |
5 |
6 |
7 |
7 |
|
Андижон НСваЭБ
|
89 |
14 |
15 |
18 |
20 |
22 |
|
Бухоро НСваЭБ
|
42 |
5 |
12 |
5 |
12 |
8 |
|
Жиззах НСваЭБ
|
36 |
4 |
6 |
7 |
9 |
10 |
|
Қашқадарё НСваЭБ
|
87 |
14 |
15 |
17 |
19 |
22 |
|
Навоий НСваЭБ
|
64 |
13 |
18 |
19 |
14 |
0 |
|
Наманган НСваЭБ
|
157 |
24 |
27 |
30 |
34 |
42 |
|
Самарқанд НСваЭБ
|
115 |
15 |
16 |
19 |
21 |
44 |
|
Сирдарё НСваЭБ
|
31 |
5 |
6 |
6 |
7 |
7 |
|
Сурхондарё НСваЭБ
|
72 |
19 |
18 |
19 |
10 |
6 |
|
Тошкент НСваЭБ
|
65 |
10 |
11 |
13 |
15 |
16 |
|
Фарғона НСваЭБ
|
229 |
35 |
40 |
45 |
51 |
58 |
|
Хоразм НСваЭБ
|
145 |
22 |
25 |
29 |
32 |
37 |
|
15. |
Аму-Бухоро машина каналини ишлатиш бошқармаси |
25 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
16. |
Қарши машина каналидан фойдаланиш бошқармаси |
10 |
1 |
2 |
2 |
2 |
3 |
17. |
"Мирзачўл" насос станцияларидан фойдаланиш бошқармаси |
18 |
3 |
4 |
4 |
3 |
4 |
Жами |
1297 |
204 |
239 |
260 |
280 |
314 |
*) Насос станциялари ва энергетика бошқармаси.
2013 йил 5 июндаги
158-сон қарорига
3-ИЛОВА
2014-2018 йиллар даврида Сув хўжалиги
вазирлиги сув хўжалиги ташкилотларида насос-куч
асбоб-ускуналарини янгилаш ва электр энергиясидан
оқилона фойдаланишга доир комплекс чора-тадбирлар
амалга оширилишини таъминлаш бўйича
мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
- |
Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ раҳбари
|
|
Абдуллаев М. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Шерматов С. |
- |
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
Раимов Р. |
- |
"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари |
Муродов Х. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика илмий-текшириш институти директори |
- |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари институти директори вазифасини бажарувчи
|
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи
|
|
- |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг кафедра мудири
|
Изоҳ: мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 10 июнь, 23-сон, 305-модда