ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.08.1994 й. ПФ-936-сон "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг уч йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида"ги Фармони

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.08.1994 й.

N ПФ-936


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ УЧ ЙИЛЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН АФВ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг уч йиллиги муносабати билан, меҳр-шафқат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилиб, Конституциянинг 93-моддаси 20-бандига асосан қарор қиламан:


1. 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган вояга етмаган, аёллар, ёши 60 дан ошган эркаклар ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари жазодан озод қилинсин.


2. Биринчи марта атайлаб қилган жиноятлари учун 3 йилгача озодликдан маҳрум этилган ёки енгилроқ жазога ҳукм қилинганлар, шунингдек эҳтиётсизлик туфайли қилган жинояти учун 5 йилгача озодликдан маҳрум этилганлар жазодан озод қилинсин.


3. Биринчи марта қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва белгиланган жазо муддатининг учдан икки қисмини ўтаган шахслар жазо муддатининг қолган қисмини ўташдан озод қилинсин, белгиланган жазо муддатининг ярмисини ўтаган шахслар эса бадарға колониясига ўтказилсин.


4. Ўта оғир жинояти учун озодликдан маҳрум этилган ашаддий жиноятчиларга, наркотик моддалар ва ўқотар қуроллар билан боғлиқ жинояти учун маҳкум этилганларга, уюшган жиноий гуруҳларнинг иштирокчиларига, шунингдек жазони ўташ тартибини ашаддий бузувчиларга нисбатан афв қўлланилмасин.


5. Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва тўрт ой давомида ижро этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 8-9, 235-модда









Время: 0.0258
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш