ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 26.01.2004 й. 590-II-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов якунлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2004 й.

N 590-II



ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ

БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИГА САЙЛОВ

ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига 2003 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган сайлов якунларини кўриб чиқиб, Олий Мажлис Кенгаши шуни қайд этадики, мазкур сайлов амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, демократизм, ошкоралик асосида, фуқароларнинг юксак ижтимоий-сиёсий фаоллиги остида ўтди.

Сайловни ташкилий-сиёсий жиҳатдан юксак савияда ўтказиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилди ҳамда сайлов кампанияси зарур норматив база билан таъминланди, сайлов тадбирларини ўтказишда услубий ва амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатилди. Жойларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш ва уни ўтказиш мақсадида 206 та туман ва шаҳар комиссияси ҳамда 8360 та ишчи гуруҳи тузилди.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида жами 12 миллиондан зиёд фуқаро, яъни мамлакатимиздаги катта ёшли аҳолининг қарийб 97 фоизи иштирок этди. Йиғилишларда фуқаролар йиғинлари раисларининг (оқсоқолларининг) ўтган даврдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Фуқаролар йиғинларининг аксариятида сайлов муқобиллик асосида ўтказилди.

Фукаролар йиғинларининг жами 8360 нафар раиси (оқсоқоли) ҳамда уларнинг 80 мингдан ортиқ маслаҳатчиси сайланди. Йиғин раҳбарларининг маълумот даражаси ўсган: раисларнинг (оқсоқолларнинг) 75,7 фоизи ва раис маслаҳатчиларининг 51,7 фоизи олий маълумотли бўлиб, улар асосан ўкитувчилар, иқтисодчилар, муҳандислар ва агрономлардир. Айни пайтда Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари комиссиялари кадрларни танлаш ишларини етарли даражада олиб бормаганлиги натижасида бу вилоятларда олий маълумотли оқсоқолларнинг сони 2001 йилга нисбатан камайган.

Йиғин раислари таркиби бир мунча ёшарди: раисларнинг ярми 50 ёшга тўлмаган, 10 фоизга яқинининг ёши 40 га ҳам бормаган кишилардир. Йиғин раҳбарларининг 8,7 фоизини аёллар ташкил этди. Оқсоқолларнинг ҳар тўрт нафаридан бири бу вазифага илк бор сайланган.

Сайлов кампанияси оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий Мажлис Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов амалдаги қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ равишда, ошкоралик шароитида, фуқароларнинг юксак фаоллиги остида ўтганлиги, аҳолининг кенг қатламлари учун чинакам демократия мактаби бўлиб қолганлиги қайд этилсин. Сайлов давлатнинг муайян вазифалариии фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларига босқичма-босқич ўтказиш борасидаги танланган йўл тўғри эканлигини, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштиришда, жойлардаги муҳим ва долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва аҳамияти ортиб бораётганлигини, "кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш нақадар муҳим эканлигини яна бир бор яққол кўрсатди.


3. Қуйидагилар тавсия этилсин:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилган сайлов якунларини навбатдаги сессияларида муҳокама этиш, фуқаролар йиғинларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига фуқаролар йиғинларининг янги сайланган раислари (оқсоқоллари) билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини ўрганиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича туркум машғулотлар ва ўқув семинарлари ўтказиш ҳамда бу тадбирларга олимлар, мутахассислар, тажрибали оқсоқолларни, молия, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларини, жамоат бирлашмаларининг вакилларини жалб этиш.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

қонун ҳужжатларида берилган ваколатларидан аҳолининг кенг қатламларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнига фаол жалб этиш мақсадида янада тўлароқ ва самаралироқ фойдалансин;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари билан яқин ҳамкорликни, хусусан ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, хотин-қизлар ва ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этиш масалаларида яқин ҳамкорликни йўлга кўйсин.


5. Фуқаролар йиғинлари органлари ва уларнинг мансабдор шахслари кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишда, молиявий маблағларни сарфлашда ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилишда ижтимоий адолат ва ошкоралик принципларига риоя этсин, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини олдида хисобот бериб борсин.


6. Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси:

фуқаролар йиғинларининг ижобий иш тажрибаси ўрганилиши ва оммалаштирилишини, бундай тажриба оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этсин;

"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бўлиб ўтган сайлов тажрибасини инобатга олган ҳолда маромига етказсин;

мазкур қарор ижросини назорат қилиб борсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                           Э. Халилов






























Время: 0.0214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск