ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 09.04.2001 й. 200-II-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2001 й.

N 200-II




ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИГА САЙЛОВ ЎТКАЗИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 105-моддасида ва "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонун 20-моддасида белгиланган ваколат муддати 2001 йилнинг май-июнь ойларида тугаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 2001 йилнинг май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайловини ўтказишни таъминласин.


2. Қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш ҳамда сайловни ташкилий жиҳатдзн юксак даражада ўтказиш мақсадида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги намунавий низом тасдиқлансин (1-илова).


3. Шу муносабат билан:

туман ва шаҳарлар ҳокимларига - фуқаролар йиғинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда, ташкилотчилик қобилиятига ҳамда аҳоли ўртасида юқори обрў-зътибор ва ҳурматга сазовор бўлган, давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг бир қисми босқичма-босқич фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига берилиши муносабати билан ушбу органлар олдида турган вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган шахслар орасидан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига кадрлар танлашда кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига - ўз сайлов округларида сайлов тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этиш;

оммавий ахборот воситаларига - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловларга тайёргарликнинг боришини ва сайловларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


4. Олий Мажлис Кенгашининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этишга доир тадбирлари тасдиқлансин (2-илова).


5. Олий Мажлис Котибияти Олий Мажлисда доимий асосда ишловчи депутатлар ва Котибият ходимларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш учун жойларга чиқишларини ташкил этсин.


6. Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси сайловлар жараёнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари юзасидан билдирилган таклифларни умумлаштирсин ва жорий йилнинг 15 июлига қадар фуқаролар йиринлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайлови якунлари тўғрисида Олий Мажлис Кенгашига ахборот берсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                         Э. Халилов






1-ИЛОВА



Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органларига сайлов ўтказишни ташкил

этиш ва уни ўтказиш тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1. "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва раис маслаҳатчилари 2,5 йил муддатга сайланадилар.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ташкилий жиҳатдан юксак даражада, қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда ўтказиш, шунингдек сайловни ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш ва аҳолининг сайлов тадбирларида иштирокини таъминлаш мақсадида сайлов даври учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари ҳамда, шахарчадаги, қишлоқдаги ва овулдаги маҳаллалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари олдиндан тузилади,


3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, тегишли ҳокимларнинг қарори билан ташкил этилади.

Шаҳарча, қишлоқ ва овуллар, шунингдек шаҳардаги маҳаллалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи (бундан буён матнда ишчи гурухи деб юритилади) фуқаролар йиғини ёки унинг кенгаши қарори билан тузилади.


4. Комиссия таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинларининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши, ҳокимлик, бошқа давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича мувофиқлаштириш кенгашлари, Республика "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси ва "Маънавият ва маърифат" Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмалари, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқалар)нинг вакиллари киритилади.

Ишчи гуруҳи таркибига, қоида тариқасида, фуқаролар йиғинининг вакиллари, жамоат бирлашмалари, ушбу фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вакиллари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари киритилади.


5. Ишчи гуруҳи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича йиғин ўтказиш куни, вақти ва жойини белгилайди, шунингдек фуқаролар йиғинида (вакиллар йиғилишида) қатнашувчиларнинг сонини аниқлайди.


6. Ишчи гуруҳлари фуқаролар йиғинининг номи, йиғилиш ўтказиш санаси, фуқаролар йиғинида қатнашувчиларнинг сони тўғрисидаги маълумотларни тегишли туман, шаҳар комиссияларига тақдим этади, ўз навбатида бу комиссиялар ҳам умумлаштирилган маълумотларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этади.


7. Ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда фуқаролар йиғини ёки фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказилиши кераклигини олдиндан аниқлайди.

Ишчи гуруҳининг ҳовлилар, турар жой бинолари, кўчалар, маҳаллалар, микрорайонлар, даҳалардан фуқаролар вакилларининг йиғилишига вакиллик нормаси тўғрисидаги таклифлари тегишли комиссияга, улар кейинчалик халқ депутатлари Кенгаши ёки туман, шаҳар ҳокими томонидан кўриб чиқилиши учун киритилади.

Ҳовлилар, турар жой бинолари, кўчалар, маҳаллалар, микрорайонлар, даҳаларнинг вакиллари шу жойларда яшовчи ахоли умумий йиғилишининг қарори билан сайланади.


8. Ишчи гуруҳи фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ўтказиладиган жой ва вақтини аҳолига олдиндан хабар қилади.


9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловлар ўтказгунга қадар сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ислоҳотларни ўтказишдаги ва демократик фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилади.


10. Фуқаролар йиғини раислигига (оқсоқоллигига) бир ўринга битта ёки бир нечта номзод кўрсатилиши мумкин.

Ишчи гуруҳи фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига кўрсатиладиган номзодлар (номзод) тўғрисидаги маълумотларни тегишли туман, шаҳар комиссиясига тақдим этади, бу комиссия уларни тегишли туман, шаҳар ҳокими билан келишиб олади.


11. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) этиб тавсия қилинаётган шахс, қоида тариқасида, олий маълумотли бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, раҳбарлик лавозимида иш тажрибасига, етарли даражада билимларга, ватанпарварлик туйғусига, аҳоли ўртасида юқори обрў-эътибор ва ҳурматга эга бўлмоғи, ташаббускор ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитларида ишлашга қодир шахс бўлмоғи зарур.


12. Ишчи гуруҳи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан биргаликда йиғин кун тартибини тузади, унга фуқаролар йиғини органларининг ҳисоботи, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини киритади.


13. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қатнашчилари рўйхатдан ўтадилар.

Фуқаролар йиғини - йиғинда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган барча аҳолининг ярмидан кўпи келган тақдирда, вакиллар йиғилиши эса - ҳовлилар, турар жой бинолари, кўчалар, маҳаллалар, микрорайонлар, даҳалардан вакил қилинган фуқароларнинг камида учдан икки қисми келган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


14. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда чақирилади ва ўтказилади.


15. Йиғинда ўтган давр мобайнида фуқаролар йиғини органлари томонидан қилинган ишлар тўғрисида раиснинг (оқсоқолнинг) ҳисоботи эшитилади. Раис (оқсоқол) бўлмаган тақдирда унинг маслаҳатчиларидан бири ҳисобот бериши мумкин.


16. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) қатнашчиларига сўзга чиқиш ҳамда фуқаролар йиғини органлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳисобот давридаги фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар билдириш имконияти яратилиши лозим.


17. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлаш ҳуқуқи асосида яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз бериш шакли фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) муқобиллик асосида сайланаётганда кўрсатилган номзодлар фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)да раислик қилувчи томонидан алфавит тартибида овозга қўйилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) унинг номзоди учун фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)да қатнашаётганларнинг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига кўрсатилган номзодлардан бирортаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаган тақдирда мазкур Низомда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) кўриб чиқиши учун бошқа номзодлар (номзод) тақдим этилади.


18. Сайланган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)га раис (оқсоқол) маслаҳатчиларини сайлаш учун номзодлар тақдим этади, номзодларнинг миқдор таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудидаги кўчалар, турар жой бинолари, даҳалар ва бошқа тузилмалардан вакилликни ҳисобга олган ҳолда ушбу фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)нинг ўзи томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоколи)нинг маслаҳатчиларини сайлаш яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Овоз бериш шакли фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан белгиланади. Раис (оқсоқол)нинг маслаҳатчиси унинг номзоди учун фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)да қатнашаётганларнинг ярмидан кўпи овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.


19. Раис (оқсоқол)нинг маслаҳатчилари сайловидан сўнг фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) масъул котибни, асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар (хотин-қизлар, ёшлар билан ишлаш, ободонлаштириш ишлари бўйича ва бошқа комиссиялар), шунингдек тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларини сайлашга киришади.

Туман марказидан олисда жойлашган ва етиб бориш қийин бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларда ташкил этилган фуқаролар йиғинларида хам маъмурий комиссиялар сайланади.


20. Фуқаролар йиғинлари комиссияларининг раислари ва аъзоларини сайлаш ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари сайловидаги тартибда ўтказилади.

Ушбу фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)да фуқаролар йиғини комиссияларининг раислари ва аъзоларини сайлаш имконияти бўлмаган тақдирда улар бир ойдан кечиктирилмайдиган муддатда чақириладиган навбатдаги фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши)да сайланиши мумкин.


21. Фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) якунлари бўйича икки нусхада баённома тузилади, улардан бири сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман, шаҳар комиссиясига тақдим этилади.

Туман ва шаҳар комиссиялари фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунларига доир умумлаштирилган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияларига топширади.






2-ИЛОВА



Олий Мажлис Кенгашининг фуқароларнинг

ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов

ўтказишни ташкил этишга доир

ТАДБИРЛАРИ

N

Тадбирнинг номи


Муддати


Масъуллар


1.

Олий Мажлис Кенгашининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов ўтказишни ташкил этиш тўғоисида"ги қарорини матбуотда эълон қилиш


15 апрелгача

Олий Мажлис Котибиятининг Матбуот ва таржималар бўлими


2.

"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг матнини алоҳида китобча шаклида 10 минг нусхада ўзбек ва рус тилларида нашр этиб, уларни жойларга юбориш


20 апрелгача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


3.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайловини ўтказишга доир тавсияларни ишлаб чиқиб, жойларга юбориш


20 апрелгача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


4.

Сайлов жараёни матбуотда, телевидение ва радио орқали кенг ёритилишини таъминлаш юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари билан кенгаш ўтказиш


25 апрелгача

Олий Мажлиснинг Матбуот ва ахборот қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Котибиятининг Матбуот ва таржималар бўлими


5.

"Ҳалқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг қоидаларини, сайлов ўтказиш тартибини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ислоҳотларни ўтказиш ва фуқаролик жамиятини барпо қилишдаги ўрни ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан махсус рукнлар очиш


май- июнь

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Матбуот ва ахборот қўмиталари, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


6.

Сайловни ташкил этиш юзасидан ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари иштирокида республика семинар-кенгашини ўтказиш


1 майгача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Қонунчилик ва суд-хукуқ масалалари қўмиталари, Олий Мажлис Котибияти


7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларга бағишланган семинар-кенгашларни ташкил этиш ва уларни ўтказишда иштирок этиш


1 - 10 май

Олий Мажлис депутатлари ва Котибият ходимлари


8.

Фуқаролар йиғинлари (вакиллар йиғилишлари)ни ўтказиш ҳақидаги маълумотларни туманлар ва шаҳарлар бўйича умумлаштириш


10 майгача

Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


9.

Фукаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслахатчилари сайловининг бориши ҳақида ахборот тайёрлаш


30 май, 15 ва 30 июнь

Олий Мажлис Котибиятинкнг Назорат-ахборот бўлими


10.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг сайлови якунларини чиқариш


10 июлгача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот бўлими


11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилган сайловлар якунлари тўғрисидаги материалларни Олий Мажлис Кенгаши муҳокамасига киритиш


14 июлгача

Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


12.

Сайлов натижалари тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш


20 июлгача

Олий Мажлис Котибиятининг Назорат-ахборот, Матбуот ва.таржималар бўлимлари


          




































Время: 0.0138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск