Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Иқтисодиёт вазирлиги 98-сон, Молия вазирлиги 74-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/19-18/07-сон "Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 03.09.2010 й. Қарори (АВ томонидан 16.09.2010 й. 1679-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2010 й.

N 1679-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2010 й.

N 98


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2010 й.

N 74


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.09.2010 й.

N 01/19-18/07


        

ҚАРОРИ



Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби

ҳақидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида


(2010 йил 26 сентябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 октябрдаги 222-сонли "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 429-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг 2007 йил 9 апрелдаги 24, 51, 01/ЎзРТХБ-18/10-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида шифер сотиш тартиби ҳақидаги низомга (рўйхат рақами 1679, 2007 йил 8 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 206-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

23-банддаги "2" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;

29-банддаги "2 фоиз" сўзи "10 фоизигача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" Акциядорлик компанияси ва "ЎзРМХБ" ОАЖ билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

С. Бекенов

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулки қўмитаси раиси в.б.

А. Абдуҳакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 37-сон, 326-модда.





























Время: 0.0416
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish