ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.1992 й. 596-сон "Ўзбекистон Республикасида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1992 й.

N 596


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИХТИРОЧИЛИК ВА РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республика олдида турган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда новаторликнинг муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда иҳтирочилар ва рационализаторларнинг ижодий имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, ташкилотлар ва корхоналар рационализаторлик соҳасидаги меъёрий ҳужжатларни рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги Низомга мувофиқлаштирсинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, ихтирочилар ва рационализаторларнинг меъёрий-услубий ва ташкилий таъминланишини назорат қилиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятига юклатилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг барча корҳоналари, бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасалари, мулкчилик шакли ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, 1993 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган рационализаторлик таклифлари ва ихтироларни фойдаланишдан ҳосил бўлган тежашнинг 1 фоизи миқдорида Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти фойдасига маблағ ажратсинлар.


5. СССР Министрлар Советининг 1973 йил 21 августдаги 584-сон қарори билан тасдиқланган Кашфиётлар, ихтиролар ва рационализаторлик таклифлари тўғрисидаги Низомнинг ихтиролар ва рационализаторлик таклифлари ҳақидаги қисми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.



Вазирлар Маҳкамаси Раисининг

биринчи ўринбосари                                                                    И. Жўрабеков



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 12, 39-модда.

















Время: 0.0052
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш