ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Сайлов тизими. Сайловлар. Референдум / Сайловлар /Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 15.11.2014 й. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 9 октябрдаги 629-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.11.2014 й.
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК
ПАЛАТАСИГА ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВИНИ
ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ
ТУЗИШ ВА УЛАРНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ
КОМИССИЯСИНИНГ 2014 ЙИЛ 9 ОКТЯБРДАГИ
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 11, 12, 16-моддаларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 124-Оқтепа, 132-Тўқимачи округ сайлов комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Шомуталова Шохида Ботировна - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилганлиги сабабли 124-Оқтепа округ сайлов комиссияси котиби комиссия таркибидан чиқарилсин.
Файзиева Шаҳло Нурпуллатовна - 124-Оқтепа округ сайлов комиссияси котиби этиб тасдиқлансин.
2. Жамолдинова Одинахон Расуловна - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилганлиги сабабли 132-Тўқимачи округ сайлов комиссияси котиби комиссия таркибидан чиқарилсин.
Турсунов Достон Рустам ўғли - 132-Тўқимачи округ сайлов комиссияси котиби этиб тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор 124-Оқтепа, 132-Тўқимачи округ сайлов комиссияларига ижро этиш ва маҳаллий матбуотда эълон қилиш учун юборилсин.
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов
"Тошкент оқшоми", 2014 йил 28 ноябрь