Внимание!

NB! Мазкур Низом Истикболли лойихалар агентлиги, Ракобат кумитаси ва Солик кўмитасининг АВ томонидан 2024 йил 10 майда 1842-7 сон билан рўйхатга олинган карорига мувофик 2024 йил август ойида уз кучини йукотади


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Давлат томонидан тартибга солиш ва назорат /

Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.08.2008 й. 1842-сон билан рўйхатга олинган 07.08.2008 й. Молия вазирлигининг 77-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2008-33-сон, МЧРТҚҚДҚ 13-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 15 августда 1842-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МВ, ДСҚ, МЧРТҚҚДҚ

2008 йил 11 июлдаги

77, 2008-33-сон,

2008 йил 26 июндаги

13-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 172-модда) мувофиқ, суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, ўрнатилган иқтисодий нормативларни, шу жумладан, тўлов қобилияти нормативларини бузганлиги (бундан буён матнда суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш деб юритилади) учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомга мувофиқ суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

2. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, суғурталовчилар томонидан бузилганлиги учун уларга суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоригача жарима солинади.

Жарима санкцияларининг суммалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.

3. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузганлик учун умумий йиғиндиси бўйича суғурталовчига солинадиган жарималарнинг жами суммаси суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 1,0 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим.


4. Жарима санкциясининг суммаси тўланиши суғурталовчини суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилмайди.



II. ТЎЛОВ ҚОБИЛИЯТИ НОРМАТИВЛАРИНИ

БУЗГАНЛИГИ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

6. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган суғурталовчиларнинг алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ёки мажбуриятлари жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдорига оид талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



III. СУҒУРТАЛОВЧИЛАР АКТИВЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШГА ОИД ТАЛАБЛАРГА РИОЯ

ҚИЛИНМАГАНЛИГИ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ


7. Суғурталовчи томонидан боғлиқ шахсларга имтиёзли шартлар тақдим этилган, суғурталовчи активларини суғурталовчининг дастлабки икки йиллик фаолияти давомида боғлиқ шахсларда жойлаштирган, шунингдек суғурталовчи активларини:

интеллектуал мулкка қўйилмалар (дастурий таъминот, маълумотлар базаси, адабиёт, фирма номлари ва товар белгиларини харид қилиш бундан мустасно);

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар билан қарз шартномасини тузиш (молиявий ёрдам бериш) йўли билан жойлаштирган тақдирда, -

суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


8. Қуйидаги ҳолларда, агарда:

суғурталовчи томонидан берилган қарзларнинг умумий суммаси суғурталовчининг устав капиталининг 10 фоизидан ошган;

суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 30 фоизидан ошган ҳажмдаги қарзларни (молиявий ёрдамни) бу ҳақда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини хабардор этмай олган;

суғурталовчи томонидан битта боғлиқ шахсда жойлаштирилган активларнинг суммаси суғурталовчи устав капиталининг 15 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

суғурталовчи томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг умумий суммаси суғурталовчи устав капиталининг 100 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи беш кунлик муддатда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигини ёзма равишда хабардор қилмаган тақдирда, -

суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


9. Қуйидаги ҳолларда, агарда:

суғурталовчи бошқа юридик шахсларнинг устав капиталларига жойлаштирган активларининг умумий суммаси, суғурталовчи ўз маблағлари манбалари суммасининг 50 фоизидан ошган, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

суғурталовчининг ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ушбу юридик шахснинг устав капиталининг 30 фоизидан ошган (суғурта фаолияти, суғурта фаолиятини таъминлашга йўналтирилган фаолиятни, шунингдек мулк ҳуқуқи асосида суғурталовчига тегишли бўлган хизмат биноларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган шўъба корхоналар (шўъба хўжалик жамиятлари) ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);

суғурталовчининг активлари кўчмас мулк объектларига жойлаштирилганда, суғурталовчи активларининг 50 фоизидан ортиғини битта ер участкаси ёки кўчмас мулкнинг бошқа объектига ёхуд битта объект сифатида кўрилиши мумкин бўлган ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари мажмуига жойлаштирилган;

суғурталовчининг активларини банк омонатларига (депозитларига) жойлаштиришда, битта тижорат банкига жойлаштирилган омонат суғурталовчи активларининг 40 фоизидан ошган;

суғурталовчининг активларини кредит ташкилотларида (тижорат банкларидан ташқари) омонатларга (депозитларга) жойлаштиришда, омонатларнинг (депозитларнинг) умумий суммаси суғурталовчи активларининг 10 фоизидан ошган;

суғурталовчи активларини битта юридик шахснинг устав капиталига жойлаштириш ёки битта юридик шахсда иштирок этиш бўйича бошқа ҳукуқлари суғурталовчи активларининг 30 фоизидан ошган (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тақдирда, -

суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг иккинчи-еттинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



IV. ҚАЙТА СУҒУРТА ҚИЛИШ ОПЕРАЦИЯЛАРИГА

ОИД ТАЛАБЛАРГА РИОЯ ҚИЛМАГАНЛИГИ УЧУН

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидаги ҳолларда, агарда:

суғурталовчи таваккалчиликларни тасдиқланган деб ҳисобланмайдиган қайта суғурталовчиларга қайта суғуртага берган;

мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, Ўзбекистон Республикаси ташқарисига қайта суғуртага берилган мажбуриятлар ҳажми суғурталовчининг ҳар бир алоҳида суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаси бўйича мажбуриятлар ҳажмининг 95 фоиздан ошган;

мажбуриятлар чет эл суғурта ташкилотларида қайта суғурталанганда, ўзида қолдирилган улушнинг энг кам миқдори суғурталовчининг тўлов қобилияти маржасининг ҳақиқий миқдорининг 5 фоизидан кам бўлган (экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш ва чет элга чиқувчи шахсларни суғурта қилиш шартномалари бундан мустасно), тақдирда, -

суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



V. СУҒУРТА ЗАХИРАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ҲАМДА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА

ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНГАНЛИГИ УЧУН

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ


11. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи шакллантириши шарт бўлган суғурта захиралари шакллантирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган миқдорда шакллантирилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


12. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи ажратиши шарт бўлган активлар суғурталовчи томонидан ажратилмаган ёки суғурта захиралари қийматидан кам бўлган миқдорда ажратилган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


13. Суғурталовчининг ажратилган активларининг 70 фоизидан кам миқдори Ўзбекистон Республикаси давлат қимматбаҳо қоғозларидан; банк омонатларидан (депозитларидан); банкдаги ҳисоб (валюта) счётлари ва бошқа счётлардаги ва/ёки кассадаги пул маблағлари, шунингдек уларга тенглаштирилган маблағлардан; чет эл давлатларининг давлат қимматбаҳо қоғозларидан (Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда); Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқариш ва айланишига Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўл қўйилган қимматли қоғозлар ёки тегишли ваколатли орган томонидан берилган, қимматли қоғозлар бозорида савдони ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга (рухсатномага) эга чет эл эмитентлари томонидан чиқарилган ва қимматли қоғозлар бозорида айланишига йўл қўйилган қимматли қоғозлардан ёки уларнинг баъзиларидан ташкил топган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


14. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи томонидан тақдим этиладиган суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларда кўрсатилган суғурта захиралари миқдори суғурталовчининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мос келмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



VI. СУҒУРТА АГЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ


15. Суғурталовчи томонидан суғурта агентига тўланган комиссия пулининг миқдори суғурта агенти тузган суғурта шартномалари бўйича суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган суғурта мукофотларининг (тўловларининг) 25 фоизидан ошган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



VII. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛИ,

ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИГА РИОЯ

ҚИЛМАГАНЛИГИ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ


16. Суғурталовчи томонидан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган:

тўлов қобилияти нормативлари ҳисоб-китобларини;

суғурталовчиларнинг активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

қайта суғурта қилиш операцияларига оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

суғурта захиралари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, -

суғурталовчига ҳар бир камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,03 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида назарда тутилган камчиликлар бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир такрорий камчилик учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


17. Ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилган (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотлар тақдим этилган) тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,07 фоиз миқдоридаги жарима солинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган камчилик бир йил давомида такрорланган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



VII-1. ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ

БУЗГАНЛИГИ УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

17-1. Суғурталовчи томонидан:

масъул шахсларнинг рўйхатини;

ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисоботни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тақдим этиш муддатларига риоя қилинмаган тақдирда, -

суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,05 фоиз миқдоридаги жарима солинади.


VII-2. СУҒУРТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ КЎРСАТМАЛАРИНИ БАЖАРМАГАНЛИГИ

УЧУН СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

17-2. Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг қуйидаги камчиликларни:

суғурталовчи ваколат берган суғурта агентларининг реестри мавжуд эмаслиги;

қабул қилинган пул маблағлари ва мажбуриятларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек бошқа ахборотни Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ўз ваколати доирасида талаб қилганда тақдим этмаслиги;

суғурталовчи ўзининг фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки жойлашган манзили ўзгарганлиги ҳақида суғурта қилдирувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали, ўз ижросидаги бир йилдан ортиқ муддатли суғурта шартномалари бўйича эса ёзма равишда хабардор қилмаслиги;

суғурталовчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий аудиторлик текширувидан ўтмаслиги;

суғурталовчи томонидан йилига бир марта - ҳар бир молия йили тугаганидан кейин олти ой давомида молия йилидаги фаолият якунлари бўйича актуар ташкилотни актуар текширувини амалга ошириш учун жалб этмаганлигини бартараф этиш бўйича кўрсатмаларини бажармаган тақдирда, -

суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



VII-3. СУҒУРТА ТОВОНИНИ (СУҒУРТА ПУЛИНИ)

ТЎЛАШНИ АСОССИЗ РАД ЭТГАНЛИГИ УЧУН

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

17-3. Суғурталовчи суғурта товонини (суғурта пулини) тўлашни асоссиз рад этган тақдирда, суғурталовчига ҳар бир асоссиз рад этиш учун суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади. Бунда суғурталовчининг рад этиши асоссиз деб, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) аризасига мувофиқ суд томонидан эътироф этилади.



VII-4. ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ СУҒУРТА

ҚИЛИШ ШАРТНОМАЛАРИ БЎЙИЧА СУҒУРТА ТОВОНИ

ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИНИ БУЗИЛГАНЛИК УЧУН

СУҒУРТАЛОВЧИЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ

17-4. Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган экспорт контрактларини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта товони тўлаш муддатларига суғурталовчи томонидан риоя қилинмаган тақдирда, суғурталовчига суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,09 фоиз миқдоридаги жарима солинади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳисоботларни ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш давомида, шунингдек суғурталовчиларнинг фаолиятини текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинади.

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги камчиликлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида камчиликлар тавсифи ва жарима санкциялари миқдорини кўрсатган ҳолда тегишли хулоса тайёрлаб мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган жарима санкцияларини қўллаш тўғрисида қарорлар камчиликлар аниқланган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қабул қилинади ва Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

19. Суғурталовчига жарима санкциясини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги жарима санкциясининг қўлланишига олиб келган йўл қўйилган камчиликни кўрсатган ҳолда суғурталовчига ёзма равишда хабар беради.

20. Суғурталовчи жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида тўлаши ва жарима суммаси тўланган кундан бошлаб уч кун ичида Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

21. Жарима санкцияларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари устидан суғурталовчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.





















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск