ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 1997 йилдан 2007 йилгача қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар /

Жисмоний шахсларнинг 2005 йилдаги жами даромадини декларациялаш. Солиқ тўловчи учун қўлланма (Давлат солиқ қўмитасининг жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси мутахассислари, "Норма" АХТ экспертлари ҳамда "Норма маслаҳатчи" газетаси таҳририяти томонидан тайёрланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

2005 ЙИЛДАГИ ЖАМИ ДАРОМАДИНИ

ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ



Солиқ тўловчи учун қўлланма


Давлат солиқ қўмитасининг

Жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги

қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси

мутахассислари, “Норма” ахборот-ҳуқуқ тизими экспертлари

ҳамда “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти

томонидан тайёрланган



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг




Декларацияни кимлар тақдим этади


Декларация қандай ва қачон топширилади


Жами даромадни декларациялаш тартибини

бузганлик учун жазо чоралари


Декларант учун қўшимча маълумотлар


Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими


Декларациянинг янги шаклини тўлдиришда

нимага эътиборни қаратиш керак



Декларацияни тўлдириш:


2005 йилда асосий иш жойидан ташқари

даромадлар олган шахслар томонидан


2005 йилда энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

чегирма ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан


2005 йилда дивидендлар олган шахслар томонидан


2005 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг

акцияларини сотиб олган шахслар томонидан


2005 йилда грантлар олган шахслар томонидан


2005 йилда мол-мулкни ижарага беришдан

даромад олган шахслар томонидан




Иловалар:


Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун

даромад солиғи бўйича 2005 йилги имтиёзлар


Жисмоний шахсларнинг 2005 йилги

солиқ солинмайдиган даромадлари


Минтақавий солиқ муассасалари




Декларация - жисмоний шахс томонидан бир йил давомида турли манбалардан олинган даромадлар тўғрисида ҳужжат бўлиб, солиқ тўловчининг истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.


Жами даромадни декларациялашга доир мажбуриятлар Солиқ кодексининг 62-моддасида ҳамда МВ ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган янги таҳрирдаги қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (кейинги ўринларда - Йўриқнома деб юритилади) XI бўлимида назарда тутилган.




ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМЛАР ТАҚДИМ ЭТАДИ


Йўриқноманинг 39-бандига мувофиқ 2005 йил учун жами даромад ҳақидаги декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак:


- асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар, асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга унинг даромадидан энг юқори ставка (30%) бўйича солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширган ва солиқ унинг аризасига мувофиқ ушлаб қолинадиган ҳолатлар (Йўриқноманинг 33-банди иккинчи хатбошиси) бундан мустасно;


- чет эллик жисмоний шахслар - резидентлар;


- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар - резидентлар.

Солиқ солиш мақсадида резидент деганда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёхуд тугайдиган ўн икки ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда турган жисмоний шахс тушунилади.


Бир нечта даромад манбаларига эга жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация   Йўриқноманинг 3-сон иловасига мувофиқ шакл бўйича, чет эллик жисмоний шахслар томонидан эса 4-сон иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.


Таъкидлаш лозимки, 2006 йил 2 мартда 1110-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎзР МВ ва ДСҚнинг қарори билан декларациянинг янги шакли тасдиқланди.




ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАНДАЙ

ВА ҚАЧОН ТОПШИРИЛАДИ


2005 йил учун даромадлар тўғрисида декларация истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади. Унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- барча иш берувчилар томонидан белгиланган шакл (Йўриқномага 1-сон илова “Жисмоний шахсга 2005 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар”) бўйича маълумотнома кўринишида даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

- имтиёз (чегирмалар)га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси);

- бошқа зарур ҳужжатлар.


Декларация қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

- бир нечта даромад манбаларига эга (Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида) жисмоний шахслар - резидентлар томонидан - 2006 йил 1 апрелдан кечиктирмай;

- чет эллик жисмоний шахслар - резидентлар томонидан:

- назарда тутилаётган даромадлар ҳақида - Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой мобайнида;

- фаолияти тақвимий йил мобайнида тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган бўлса, амалда олинган даромадлар ҳақида  - жўнаб кетишдан камида бир ой олдин;

- якуний даромад (йил учун) - 2006 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай.




ЖАМИ ДАРОМАДНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАЗО ЧОРАЛАРИ


Декларацияни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун:

- тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (Солиқ кодексининг 135-моддаси 4-банди);

- энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисми) жарима назарда тутилган.

Декларацияни тақдим этиш тартибига риоя қилмаганлиги учун солиқ тўловчига жарима солинганда ёки даромад солиғи тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ инспекцияси жарима (боқиманда, пеня)ни ихтиёрий тўлаш тўғрисидаги талабномани юборади.

Агар декларация узрли сабаблар (хизмат сафарида бўлиш, касаллик ва бошқалар)га кўра ўз вақтида тақдим этилмаса, солиқ инспекциясига декларация билан бирга қўшимча тарзда тушунтириш хати ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.




ДЕКЛАРАНТ УЧУН

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР


2005 йил учун жами даромаддан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қуйидаги шкала қўлланади:

    

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

(5 х 93495) = 467475 сўмгача

даромад суммасининг 13 фоизи

467476 сўмдан (10 х 93495) = 934950 сўмгача

60771,75 + 467475 сўмдан ортиқ сумманинг 21 фоизи

934951 сўм ва ундан юқори


158941,5 + 934950 сўмдан ортиқ сумманинг 30 фоизи

  

     

Нохуш табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловларга (иш стажига устамалар, баланд тоғлик, дашт ва сувсиз туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга) энг кам ставка - 13 фоиз бўйича солиқ солинади.

Эгалари жисмоний шахслар ҳисобланган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлар тўлов манбаида 15 фоиз ставка бўйича соли??а тортилади. Солиқ солиш мақсадида дивидендларга акциялар бўйича ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталида улушли иштирокдан келадиган даромадлар киради. Фоизларга депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар киради. Жисмоний шахсларнинг хусусийлаштирилган корхоналар негизида барпо этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акциялари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳолида олган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади (Президентнинг 2003 йил 24 январдаги “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-3202-сон Фармонининг 4-банди). Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Президентнинг “Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-56-сон қарори билан 2005 йил 15 апрелдан бошлаб тижорат банклари акциялари (улушлари) бўйича жисмоний шахсларнинг дивиденд тарзида олган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади.




ШАХСИЙ ЖАМҲАРИБ БОРИЛАДИГАН

ПЕНСИЯ ТИЗИМИ


2005 йил 1 январдан бошлаб амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимига қўшимча тарзда жамғариб бориладиган пенсия тизими жорий этилди. Унинг моҳияти шундан иборатки, ҳар ойда ходим солиқ солинадиган даромадининг 1 фоизи унинг Ўзбекистон Республикаси Халқ банкида очилган шахсий жамғариб бориладиган ҳисобварағига йўналтирилади. Ушбу фоиз жисмоний шахсларнинг ҳисоблаб ёзилган даромад солиғи суммасидан ўтказилади.


Мисол. Ходимнинг солиқ солинадиган даромади 100000 сўмни, даромад солиғи - 30000 сўмни ташкил қилади. ШЖБПҲга ажратмалар 1000 сўмни (100000 х 1%) ташкил этади. Бюджетга ўтказиладиган даромад солиғи суммаси - 29000 сўм (30000 - 1000).


ШЖБПҲга ҳисобланган маблағлар меҳнат фаолияти мобайнида йиғилиб боради ҳамда ёшга доир, ногиронлик бўйича давлат пенсияси ёки боқувчисини йўқотганлик туфайли пенсия олиш ҳуқуқи юзага келганда  эгасига тўланади.

Жамғариб бориладиган пенсия бадаллари мажбурий ва ихтиёрий бадалларга бўлинади.

Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролиги бўлмаган шахслар (жумладан ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар) жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этадилар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсни ташкил этмаган  де??он хўжаликларининг аъзолари, шунингдек меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ва Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этадилар. Ихтиёрийлик асосида иштирок этувчилар ўз шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига киритиладиган бадаллар миқдори ва тўлаш муддатларини ўзлари мустақил равишда белгилайдилар.




ДЕКЛАРАЦИЯНИНГ ЯНГИ ШАКЛИНИ

ТЎЛДИРИШДА НИМАГА ЭЪТИБОРНИ

ҚАРАТИШ КЕРАК


2006 йил 2 мартда рўйхатга олинган декларациянинг янги шакли унда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар суммасини кўрсатишни назарда тутади. Шу муносабат билан декларациянинг манзил қисмига (I бўлим) "ШЖБПҲ" банди киритилган, унда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси маълумотлари асосида ШЖБПҲнинг шахсий рақамини кўрсатиш лозим.

Декларациянинг II бўлимига ўзгартиришлар киритилди. Янги декларацияда "д" банди қуйидагиларни ўз ичига олган: "Солиқ солинадиган даромадни аниқлаш мақсадида маълум қиламанки, Солиқ кодексига мувофиқ жами йиллик даромаддан қуйидаги чегирмаларга бўлган ҳуқу??а эгаман: давлат мулкини, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтирилган маблағлар, шунингдек дивидендлар кўринишида олинган ҳамда дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав фондига (капиталига) йўналтирилган даромадлар". Олдинги таҳрирда мазкур бандда "давлат корхоналари мол-мулкини сотиб олиш, хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларини сотиб олиш, "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг уй-жой облигацияларини харид қилишга йўналтирилган маблағлар" кўрсатилган эди. Ушбу ўзгартириш шу билан изоҳланадики, 2005 йилда "Ўзуйжойжамғармабанк" қайта ташкил этилди: у ва "Заминбанк" асосида акциядорлик тижорат ипотека банки - "Ипотека-банк" ташкил этилди. Бироқ, Президентнинг 2005 йил 30 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" ПФ-3613-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ "Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан расмийлаштирилган кредит шартномалари бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғига оид имтиёзлар мазкур шахслар олинган кредитлар бўйича қарзларини тўлиқ тўлагунга қадар сақлаб қолинди.

Шунингдек II бўлим "е" банди билан тўлдирилди, унда меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган, энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасидаги ишдан бўшатиш нафақаси суммаси кўрсатилади. Мазкур банд 2005 йилда ўз хоҳиши бўйича эмас, балки қуйидаги сабабларга кўра раҳбариятнинг ташаббуси билан бўшатилган ходимлар томонидан тўлдирилади (Меҳнат кодексининг 100-моддаси):

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;

корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганлиги.

Ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бузганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

II бўлимга "е" бандининг киритилиши Солиқ кодексидаги ўзгартиришлар билан изоҳланади: меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақасининг фақат энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдорига солиқ солинмайди (2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуннинг 36-моддаси 6-банди). Энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдоридан ошадиган сумма белгиланган тартибда даромад солиғига тортилади. Бунда ҳисоб-китобда меҳнат шартномаси бекор қилинган кун (охирги иш куни)да амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори олинади. 2005 йилда энг кам иш ҳақининг миқдори: 1 январдан 1 майга қадар - 6530 сўм, 1 майдан 1 октябргача - 7835 сўм, 1 октябрдан - 9400 сўмни ташкил қилган.


Изоҳ. 2004 йилда меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси суммаси тўлиқ ҳажмда даромад солиғига тортилмаган.

Декларациянинг IV бўлимидаги жадвал ўзгарган. Янги шаклда ШЖБПҲга ажратмалар суммасини кўрсатиш назарда тутилган ва, тегишинча, даромад солиғи суммаси қуйидаги тартибда кўрсатилади: умумий (ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобга олинган ҳолда), бюджетга тўланадиган (ШЖБПҲга ажратмаларсиз) солиқ суммаси ва ШЖБПҲга алоҳида ажратмалар. Худди шундай тартибда ушлаб қолинган солиқ суммаси ҳам кўрсатилади.

ШЖБПҲга ажратмалар суммаси даромадлар тўғрисидаги маълумотлар асосида кўрсатилади.




ДЕКЛАРАЦИЯНИ ТЎЛДИРИШ


Декларациялаш жисмоний шахс томонидан 2005 йилда олинган барча даромадлар, шунингдек улардан тўланган солиқларнинг кўрсатилишини назарда тутади. Кўрсатилган суммалар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Даромадларнинг ҳисобланиши ва улардан солиқларнинг ушлаб қолинишини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб даромадлар манбаи томонидан берилган бухгалтерия маълумотномаси (ойлар бўйича расшифровкаси билан бирга жисмоний шахсга 2005 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисида маълумотлар) ҳисобланади. Даромадлар тўғрисида маълумотномалар декларация билан бирга топширилади.




1-мисол. 2005 йилда асосий иш жойидан ташқари даромадлар олган шахслар томонидан декларация қандай тўлдирилади


А-ов Ботир Эргашевичнинг 2005 йилдаги асосий иш жойи Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) бўлган. Ушбу йилда А-овга 1134530 сўм ҳисоблаб ёзилган. Шу жумладан: иш ҳақи - 1039250 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 95280 сўм. 2005 йил учун 190231,5 сўм жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ушлаб қолинган. ШЖБПҲга ажратмалар 10392,5 сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари ушбу йилда А-ов ўриндошлик бўйича Тошкент иқтисодиёт коллежи (ТИК)да ишлади. Бу ерда 2005 йилда унга 790000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи - 770000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 20000 сўм. А-овнинг аризасига кўра иқтисодиёт коллежи бухгалтерияси ундан барча ҳисоблаб ёзилган суммалар (иш ҳақи, моддий ёрдам ва ҳ.к.) бўйича энг юқори ставка (30%) бўйича даромад солиғини ушлаб қолган, солиқ суммаси 237000 сўмни ташкил қилган. ШЖБПҲга ажратмалар - 7900 сўм.

А-ов Б.Э. декларацияни тўлдириши учун у иқтисодиёт университети ва коллежидан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаши керак.


Изоҳ. Ойлар бўйича ҳисоблаб ёзилган даромадлар расшифровкаси (даромадлар суммалари тўғрисидаги маълумотларга илова) солиқ солинадиган даромаддан энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида чегирма ҳуқуқига эга бўлган декларантлар (Солиқ кодексининг 59-моддаси биринчи қисми 2-банди) томонидан солиқ инспекциясига тақдим этилади.


Асосий иш жойи - университет ва асосий бўлмаган

иш жойи - коллеж бўйича даромадлар тўғрисида

маълумотлар қуйидаги кўринишга эга:

         

Жисмоний шахсга 2005 йил учун тўланган даромад суммалари тўғрисидаги маълумотлар

Юри-

дик

шахс

(даро-

мад

манбаи)

ва

даро-

мад

олув-

чи жисмо-

ний

шахс

тўғри-

сидаги

маълу-

мотлар

1.1.

Юридик шахс СТИРи:

    

121314151

   

1.2.

Иш телефони:

-

1.3.

Юридик шахс номи

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

      

1.4.

Жисмоний шахс СТИРи:

010203040

1.5.

Ф.И.Ш.

А-ов Ботир Эргашевич

1.6.

Шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат тури

Ким томонидан берилган

Серия

ҳужжат рақами

Туғилган сана

паспорт

Собир Раҳим. ИИБ

СА

0102030

01.01.1970

1.7.

Доимий яшаш жойи

манзили:

Шаҳар

Тошкент

Туман

Собир Раҳимов тумани

Вилоят


Аҳоли пункти:


Кўча

Беруний

Уй

1

Корпус


Квартира

1

1.8.

Имтиёзга ҳуқуқ (ЎзР СК 59-мод. (1-қ., 2-б):*

Асослар коди **


ҳужж. N

...
Время: 0.0310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск