ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / 1997 йилдан 2007 йилгача қабул қилинган солиқ қонунчилигига оид ҳужжатлар /

Жисмоний шахсларнинг 2004 йилдаги жами даромадини декларациялаш. Солиқ тўловчи учун қўлланма (Давлат солиқ қўмитасининг жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси мутахассислари, "Норма" АХТ экспертлари ҳамда "СБХ" газетаси таҳририяти томонидан тайёрланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ

2004 ЙИЛДАГИ ЖАМИ ДАРОМАДИНИ

ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ



Солиқ тўловчи учун қўлланма


Давлат солиқ қўмитасининг

Жисмоний шахслар томонидан солиқ тўғрисидаги

қонунлар бажарилишини назорат қилиш бош бошқармаси

мутахассислари, “Норма” ахборот-ҳуқуқ тизими экспертлари

ҳамда “Солиқлар ва божхона хабарлари” газетаси

таҳририяти томонидан тайёрланган



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Декларацияни кимлар тақдим этади


Декларация қандай ва қачон топширилади


Жами даромадни декларациялаш тартибини

бузганлик учун жазо чоралари


Декларант учун қўшимча маълумотлар



Декларация қандай тўлдирилади:


2004 йилда асосий иш жойидан ташқари

даромадлар олган шахслар томонидан


2004 йилда энг кам иш ҳақининг 4 баравари

миқдорида чегирма ҳуқуқига эга бўлган

шахслар томонидан


2004 йилда дивидендлар олган шахслар томонидан


2004 йилда хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг

акцияларини сотиб олган шахслар томонидан


2004 йилда грантлар олган шахслар томонидан


2004 йилда мол-мулкни ижарага беришдан

даромад олган шахслар томонидан



Иловалар:


Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун

даромад солиғи бўйича 2004 йилги имтиёзлар


Жисмоний шахсларнинг 2004 йилги солиқ

солинмайдиган даромадлари


Минтақавий солиқ муассасалари




Декларация - жисмоний шахс томонидан бир йилда турли манбалардан олинган даромадлар тўғрисида ҳужжат бўлиб, солиқ тўловчининг истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этилади.

Жами даромадни декларациялашга доир мажбуриятлар Солиқ кодексининг 62-моддасида ва МВ ва ДСҚнинг Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатга олинган қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (кейинги ўринларда - Йўриқнома деб юритилади) XI бўлимида назарда тутилган.



ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМЛАР ТАҚДИМ ЭТАДИ


Юқорида келтирилган Йўриқноманинг 39-бандига мувофиқ 2004 йил учун жами даромад ҳақидаги декларацияни қуйидаги шахслар топшириши керак:


- асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар томонидан, асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчи жисмоний шахс бухгалтерияга унинг даромадидан энг юқори ставка (30%) бўйича солиқ ушлаб қолиниши ҳақида ариза топширган ва солиқ унинг аризасига мувофиқ ушлаб қолинган ҳолатлар (Йўриқноманинг 33-банди иккинчи хатбошиси) бундан мустасно;


- чет эллик жисмоний шахслар - резидентлар;


- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар - резидентлар (уларнинг даромадларини декларациялаш ҳақида биз кейинги сафар гапириб берамиз).


Декларация шакли уни ким топширишига боғлиқ: бир нечта даромад манбаларига эга жисмоний шахслар учун у бир кўринишга эга бўлиб, Йўриқномага 3-сон иловада келтирилади, чет эллик жисмоний шахслар учун декларация шакли эса 4-сон иловада кўрсатилган.




ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАНДАЙ

ВА ҚАЧОН ТОПШИРИЛАДИ


2004 йил учун даромадлар тўғрисида декларацияни истиқомат жойидаги солиқ инспекциясига тақдим этиш керак. У билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:

- барча иш берувчилар томонидан белгиланган шакл бўйича маълумотнома кўринишидаги даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар (Йўриқномага 1-сон илова “Жисмоний шахсга 2004 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар”);

- имтиёз (чегирмалар)га бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси);

- бошқа зарурий ҳужжатлар.


Декларация қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

- асосий бўлмаган иш жойидан (Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан) даромад олган жисмоний шахслар - резидентлар томонидан - 2005 йил 1 апрелдан кечиктирмай;

- чет эллик жисмоний шахслар - резидентлар томонидан:

- назарда тутилаётган даромадлар ҳақида - Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой мобайнида;

- фаолияти тақвимий йил мобайнида тўхтаган ва у Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган бўлса, амалда олинган даромадлар ҳақида  - жўнаб кетишдан камида бир ой олдин;

- якуний (йил учун) - 2005 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай.


Декларация солиқ тўловчи томонидан шахсан топширилиши ёки почта орқали жўнатилиши мумкин.




ЖАМИ ДАРОМАДНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН

ЖАЗО ЧОРАЛАРИ


Декларацияни тақдим этиш тартибини бузганлик учун Солиқ кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда молиявий жазо чоралари назарда тутилган. Бунда, уни тақдим этмаганлик, ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этганлик учун:

- тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тегишли сумманинг бир фоизи миқдорида, бироқ тегишли ҳисобот даври учун илгари ҳисоблаб чиқарилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда белгиланган тўлов муддатига тегишли тўлов суммасининг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (Солик кодексининг 135-моддаси 4-банди);

- энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс-нинг 174-моддаси учинчи қисми) жарима ундирилади.

Агар декларация узрли сабаблар (хизмат сафарида бўлиш, касаллик ва бошқалар)га кўра ўз вақтида тақдим этилмаса, солиқ инспекциясига декларация билан бирга қўшимча тарзда тушунтириш хати ва тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Декларацияни тақдим этиш тартибига риоя қилмаганлиги учун солиқ тўловчига жарима солинганда ёки даромад солиғи тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ инспекцияси унга жарима (боқиманда, пеня)ни ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборади.




ДЕКЛАРАНТ УЧУН

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР


2004 йил учун жами даромаддан жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қуйидаги шкала қўлланади:

      

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ суммаси

     

(5 х 70730) = 353650 сўмгача

даромад суммасининг 13 фоизи

     

353651 сўмдан (10 х 70730) = 707300 сўмгача

45974,5 + 353650 сўмдан ортиқ сумманинг 21 фоизи

    

707301 сўм ва ундан юқори

120241 + 707300 сўмдан ортиқ сумманинг 30 фоизи

    

     

Нохуш табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча тўловларга (иш стажига устамалар, баланд тоғлик, дашт ва сувсиз туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга) энг кам ставка - 13 фоиз бўйича солиқ солинади.

Эгалари жисмоний шахслар ҳисобланган акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва фоизлар кўринишидаги даромадлар тўлов манбаида 15 фоиз ставка бўйича соли??а тортилади. Солиқ солиш мақсадида дивидендларга акциялар бўйича ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталида улушбай иштирокидан келадиган даромадлар киради. Фоизларга депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар киради. Бунда жисмоний шахсларнинг хусусийлаштирилган корхоналар негизида барпо этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акциялари (улушлари) бўйича дивидендлар ҳолида олган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-3202-сон Фармонининг 4-банди).




ДЕКЛАРАЦИЯНИ ТЎЛДИРИШ


Декларациялаш жисмоний шахслар томонидан 2004 йилда олинган барча даромадлар, шунингдек улардан тўланган солиқларнинг кўрсатилишини назарда тутади. Кўрсатилган суммалар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Даромадларнинг ҳисобланиши ва улардан солиқларнинг ушлаб қолинишини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб даромадларнинг барча манбалари бўйича берилган бухгалтерия маълумотномаси (ойлар бўйича расшифровкаси билан бирга жисмоний шахсга 2004 йил учун тўланган даромадлар суммалари тўғрисида маълумотлар) ҳисобланади. Даромадлар тўғрисида маълумотномалар декларация билан бирга топширилади.


1-мисол. 2004 йилда асосий иш жойидан ташқари даромадлар олган шахслар томонидан декларация қандай тўлдирилади


Алимов Ботир Эргашевичнинг 2004 йилдаги асосий иш жойи Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) бўлган. Ушбу йилда Алимовга 1104530 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи - 1039250 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 65280 сўм; 219826 сўм жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ ушлаб қолинган.

Ушбу йилда Алимов ўриндошлик бўйича Тошкент иқтисодиёт коллежи (ТИК)да ишлади. Бу ерда унга 790000 сўм ҳисоблаб ёзилган, шу жумладан: иш ҳақи - 770000 сўм, моддий ёрдам (даволанишга) - 20000 сўм. Алимовнинг аризасига кўра иқтисодиёт коллежи бухгалтерияси ундан барча ҳисоблаб ёзилган суммалар (иш ҳақи, моддий ёрдам ва ҳ.к.) бўйича энг юқори ставка (30%) бўйича даромад солиғини ушлаб қолган, солиқ суммаси 237000 сўмни ташкил қилган.

Алимов Б.Э. декларацияни тўлдириши учун у иқтисодиёт университети ва коллежидан олган даромадлари тўғрисидаги маълумотнома-маълумотларни тайёрлаши керак.

  

Изоҳ. Ойлар бўйича ҳисоблаб ёзилган даромадлар расшифровкаси (даромадлар суммалари тўғрисидаги маълумотларга илова) солиқ солинадиган даромаддан энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида чегирма ҳуқуқига эга бўлган декларантлар (Солиқ кодексининг 59-моддаси биринчи қисми 2-банди) томонидан солиқ инспекциясига тақдим этилади.


Асосий иш жойи - университет бўйича даромадлар тўғрисида маълумотлар қуйидаги кўринишга эга:

         

Жисмоний шахсга 2004 йил учун тўланган даромад суммалари тўғрисидаги маълумотлар

Юри-

дик

шахс

(даро-

мад

манбаи)

ва

даро-

мад

олув-

чи жисмо-

ний

шахс

тўғри-

сидаги

маълу-

мотлар

1.1.

Юридик шахс СТИРи:

    

121314151

   

1.2.

Иш телефони:

-

1.3.

Юридик шахс номи

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети

      

1.4.

Жисмоний шахс СТИРи:

010203040

1.5.

Ф.И.Ш.

Алимов Ботир Эргашевич

1.6.

Шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат тури

Ким томонидан берилган

Серия

ҳужжат рақами

Туғилган сана

паспорт

Собир Раҳим. ИИБ

СА

0102030

01.01.1970

1.7.

Доимий яшаш жойи

манзили:

Шаҳар

Тошкент

Туман

Собир Раҳимов тумани

Вилоят


Аҳоли пункти:


Кўча

Беруний

Уй

1

Корпус


Квартира

1

1.8.

Имтиёзга ҳуқуқ (ЎзР СК 59-мод. (1-қ., 2-б):*

Асослар коди **


ҳужж. N


Берилган сана


Ким томонидан берилган

   


1.9.

Меҳнат муносабатлари

(1-асосий, 0-асосий бўлмаган)

1

1.10.

Мақом

(1-резидент, 0-норезидент)

1

Став-

калар

бўйи-

ча солиқ-

қа торти-

лади

ган солиқ

соли-

нади-

ган база-

ни белги-

лаш чоғи-

да ҳисоб-

га олина-

диган

даромад-

лар

Гу-

руҳ-

лар

Став-

калар

Даромад турлари

ҳисоблаб

ёзилган

даромад

Даромад

солиғи

Бошқа

ушлан-

ма ва

ўткази-

шлар

Қўлга

берилган

I.

13-30%

Белгиланган ставкалар бўйича

тўлиқ солиқ солинадиган

даромадлар

   

1039250

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (25%дан кўп эмас)

  

-

X

X

X

Ўта зарарли, ўта оғир меҳнат шароитларига эга бўлган ишлаб чиқаришларда олинган даромад суммаси (20%дан кўп эмас)

   

-

X

X

X

Корхонада кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаси

    

65280

X

X

X

Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки унинг оила аъзолари вафоти муносабати билан ходимга кўрсатиладиган моддий ёрдам суммаси

    

-

X

X

X

Юридик шахслардан олинган қимматли совғалар қиймати

  

-

X

X

X



I гуруҳ бўйича жами:

  

1104530

219826

X

X

II.

13%

Нохуш табиий-иқлимий шароитлар билан боғли

...
Время: 0.0229
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш