ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини қўллаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 06.11.1998 й. 520-сон билан рўйхатга олинган 05.10.1998 й. МВ 04-02-05/726-сон, ДБҚ 02/8-11-сон, ДСҚ 98-114-сон билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.11.1998 й.
N 520
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ 05.10.1998 й. N 04-02-05/726 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ 05.10.1998 й. N 02/8-11 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
05.10.1998 й.
N 98-114
Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт
қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга
нисбатан қўшилган қиймат солиғини
қўллаш тартиби тўғрисида
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Божхона кодекслари асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилаб беради.
II. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРИ
2.1. Импорт қилинаётган товарлар, ишлар, хизматларга оид қўшилган қиймат солиғи тўловчилари бўлиб ушбу товарлар, ишлар, хизматларни импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадилар.
2.2. Қўшилган қиймат солиғи бевосита декларант ёки, агар қонун ҳужжатларида ўзга ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, исталган манфаатдор шахс томонидан тўланиши мумкин.
III. СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТИ ВА ҚЎШИЛГАН
ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
3.1. Қўшилган қиймат солиғига тортишда республика ҳудудига Ўзбекистон Республикаси божхона қонунлари асосида янгиланган божхона режимларига мувофиқ импорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар (шу жумладан, МДҲ давлатларидан импорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар) солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.
3.2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланиши учун божхона қонунларига мувофиқ белгиланадиган божхона қиймати асос бўлиб ҳисобланади.
...