Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2000 й. 90-сон "Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2000 й.

N 90



ОЗОННИ БУЗУВЧИ МОДДАЛАРНИ ВА ТАРКИБИДА

УЛАР МАВЖУД БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШНИ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ОЛИБ

ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини жорий этиш ҳамда Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган озонни бузувчи моддалар рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган, таркибида 1-илованинг А рўйхатида санаб ўтилган озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

2000-2001 йиллар даврида озонни бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун квоталар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Озонни бузувчи моддалардан фойдаланиладиган 2-иловада кўрсатиб ўтилган музлатгич асбоб-ускуналарини ва ҳавони совутиш қурилмаларини Вена конвенцияси ва Монреал протоколи Томонлари ҳисобланган мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кириш 2000 йил 1 июлдан бошлаб тақиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов



*) Иловалар рус тилидаги матида берилган.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 3, 12-модда.












































Время: 0.0239
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш