язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2012 й. 99-сон "Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2012 й.

N 99




ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ ҒАЛЛАОРОЛ

ТУМАНИДА ЮЗ БЕРГАН ТАБИИЙ ОФАТ

ОҚИБАТЛАРИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган табиий офат (сел, сув тошқини) натижасида етказилган зарарни бартараф этиш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий офат натижасида бузилган 234 та уй-жой эгаларига имтиёзли нархларда қурилиш материалларини харид қилиши учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Жиззах вилояти ҳокимлигига 2 092,0 млн. сўм маблағ ажратсин.


3. Жиззах вилояти ҳокимлиги (С.У. Исмаилов):

имтиёзли нархларда қурилиш материаллари харид қилиш учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин;

ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга оширишнинг натижалари тўғрисида 2012 йил июль ойида ва 2013 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров ҳамда Жиззах вилояти ҳокими С.У. Исмаилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 4 апрелдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида юз берган

табиий офат (сел, сув тошқини) натижасида

етказилган зарарни бартараф этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Масъуллар


Молиялаштириш

манбаи


Бажариш

муддатлари


1.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган умумфойдаланишдаги:

4Р241 "Оқтош ш. - Хатча қ. - Аболик қ." ва 4К252 "Ғ. Ғулом СИУ - Болғали қ. - У. Юсупов СИУ" автомобиль йўлларининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган ҳамда табиий офатдан зарар кўрган қисмларини тўла таъмирлаш (тиклаш) ишларини якунлаш;

"Ўзавтойўл" ДАК,

Республика йўл жамғармаси

Республика йўл жамғармаси

2012 йил

2-3-чораклар

4Р43 "М39 автойўли - Маржонбулоқ қ. - Зармитан қ. - Қўшработ қ." автомобиль йўлининг табиий офатдан зарар кўрган ва Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида ҳозирги кунда Жиззах КХСИТФК томонидан бажарилаётган тўла таъмирлаш ишларини тўхтатиш, табиий офат оқибатлари инобатга олинган ҳолда дастлабки ишчи лойиҳани қайтадан ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш, тўла таъмирлаш (тиклаш) ишларини амалга ошириш


2.

Табиий офат оқибатида Қўриқ ва Турк қишлоқларига борувчи автомобиль йўлларида бузилган 2 та кўприкни қайта тиклаш


Вилоят ҳокимлиги

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари


2012 йил

2-чорак

3.

Табиий офат натижасида зарар кўрган газ тармоқларини қайта тиклаш ва янги қуриладиган 2 та уй-жой мавзеларида ўрта босимли келтирувчи газ тармоқларини қуриш;

"Ўзтрансгаз" компанияси,

вилоят ҳокимлиги

"Ўзтрансгаз" компанияси маблағи

2012 йил

2-3-чораклар

Мавзелар ичида тарқатувчи газ тармоқларини қуриш ва аҳоли хонадонларини газлаштириш


2012 йил

3-4-чораклар

4.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган ним-станциялар ҳамда электр тармоқларини тиклаш, таъмирлаш ва янгиларини ўрнатиш, шунингдек уй-жойлар қуриладиган мавзеларда электр тармоқларини қуриш


"Ўзбекэнерго" ДАК,

вилоят ҳокимлиги

"Ўзбекэнерго" ДАК маблағи

2012 йил

2-3-чораклар

5.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган Жума, Тошкамар, Рамазон ва Шўрчи қишлоқларида 4 та сув қудуғини ҳамда Жума, Рамазон ва Турк қишлоқларида 8,7 км ичимлик суви тармоғини таъмирлаш ва тиклаш учун ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги учун 2012 йилга ажратилган марказлашган капитал маблағлар ҳисобидан


2012 йил

3-4-чораклар

6.

Табиий офат оқибатида зарар кўрган аҳоли учун янги уй-жой қурилишига ипотека кредитлари белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш


Марказий банк

ва тижорат банклари


Тижорат банклари маблағи


2012 йил

2-чорак

7.

Табиий офат оқибатида бузилиб, яшаш учун яроқсиз ҳолга келган 234 та уй-жой эгаларига имтиёзли нархларда қурилиш материаллари харид қилишлари учун белгиланган тартибда маблағ ажратиш


Молия вазирлиги,

вилоят ҳокимлиги

Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси (2092 млн сўм) ва маҳаллий бюджет маблағлари


2012 йил

2-3-чораклар

8.

Табиий офатдан талафот кўрган мактабларда ва хўжаликлараро ички йўллар ҳамда кўприкларда бажариладиган ишларга лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан маблағ ажратиш

Вилоят ҳокимлиги

Вилоят маҳаллий бюджети ижроси жараёнида ҳосил бўладиган қўшимча даромадлар ҳисобидан


2012 йил

2-3-чораклар

9.

Табиий офат оқибатида яроқсиз холга келган 11-умумтаълим мактаби биноси ўрнига 180 ўқув ўринли янги бино қурилишини 2012 йилда амалга ошириш бўйича таклиф киритиш


Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари


2012 йил

2-чорак

10.

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги



2012 йил давомида

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 14-сон, 158-модда